МАҲБУБАНИНГ ШЕЪРИ. - 30 Октября 2013 - "Ҳамкорлик" жамғармаси.
Среда
18.01.2017
10:59
Форма входа
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 30 » МАҲБУБАНИНГ ШЕЪРИ.
    10:44
    МАҲБУБАНИНГ ШЕЪРИ.
    Мажнунтол паноҳин уй деб билайлик,
    Навдалар эшилган сочдай чиройлик.
    Кел.

    Дил розин эшитса агарда улар,
    Бегона кўзларга дарпарда улар...
    Кел.

    Онам, йигитларда вафо йўқ, дерлар,
    Анқо уруғини куйлармиш шеърлар...
    Кел.

    Отам мени излаб чиққандир йўлга,
    Айланиб боряпман шабнамли гулга...
    Кел.

    Кошки пешонангдан ўпсалар отам,
    Елкангга зарбоф тўн ёпсалар отам...
    Кел.

    Юрак-юрагимдан бўлиб хурсанд мен,
    Ёнингда бошимни эгиб турсам мен...
    Кел.

    Оҳ, отам кўринди... Авзойи бузуқ...
    Менинг сендан бўлак ғамгузорим йўқ...
    Кел.
    Кел!
       
    ГУЛЧЕҲРА НУР 
    14. 10. 1988.
    Просмотров: 131 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: