Четверг
18.04.2024
10:46
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 8 » МАОРИФ СОҲАСИДАГИ ПОРАХЎРЛИКЛАР.
    08:52
    МАОРИФ СОҲАСИДАГИ ПОРАХЎРЛИКЛАР.
    Ҳар йили маориф соҳасида ишлайдиган ўнлаб пораҳўрлар жиноят устида ушланиб қамалади.Лекин бу соҳадаги порахўрлик йўқолмаяпти. Қайтанга бундай жиноятлар кўпайиб бораяпти. Мана шу жиноятларнинг илдизига эътибор қаратамиз.

    Таъмагирлик авваломбор мактабгача таълим масканларидан бошланади. Пуллигини-ку қўйинг, ҳатто қандайдир нуқсон билан туғилганлар учун бепул қилиб қўйилган боғчалардаги ҳодимлар ҳам ҳар ҳил нарсаларга ота-оналардан пул сўраверишади. Оқибатда бундай бепул қилиб қўйилган боғчаларни пуллигидан фарқи қолмайди. Бермасангиз болангизга яҳши қарамайди.
    Демократик жамият қуриш учун интилаётган ва бунга эришган мамлакатларда ўқитувчиларни, адвокатларни, шифокорларни обрўси жамиятда биринчи ўринда туради. Чунки улар мамлакат келажаги бўлмиш – болаларни тарбиялайди, халқни ҳимоя қилади ва уларни даволайди.

    Биз ўқиган пайтларда ўқитувчиларни жамият орасидаги обрўси анча юқори эди. Ҳозир эса, раҳматли Ҳоживой айтганидек ўқитувчилар бирор-бир тўй маросимига боришса уларнинг обрўси похолни устига ўтқизиб юбораверадиган даражага тушиб қолган. Ҳар йили мактабни таъмирлаш учун, деразанинг пардаси, байрамлар ва ўқитувчиларнинг туғилган кунлари учун, ҳатто супурги учун ҳам мактаб маъмурлари ота-оналардан пул сўрашади. Ота-оналар "Давлатнинг ажратган пуллари қаерга кетаяпти?” дейишса "Буни юқорида ўтирганлардан сўранг!” дейишар экан. Бунақада албатта ўқитувчининг обрўси похолнинг устида бўладида.Ўқитувчининг обрўсини фақат сайловлар даврида кўрасиз ҳолос. Демак ўқитувчи ҳукумат сиёсатининг тарғиботи учунгина керак ҳолос.
    Бизнинг давримизда ўқишни ўзлаштира олмаган ўқувчи синфдан-синфга ўта олмас эди. Ҳозирги тизим бўйича эса ўқувчи ўзлаштира олмаса ҳам синфдан-синфга ўтиши шарт қилиб қўйилибди. 

    Энди олий ўқув юртларидаги ҳолатларга эътибор қаратсак. Ҳукумат мустақиллик даврида олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида тест синовларини жорий қилди. Лекин ҳар йили айнан тест синовлари даврида ўнлаб порахўрлар жиноий жавбгарликка тортилади. Бундан ташқари ўқиш давридаги ҳар бир имтиҳон учун талаба пул тўлаши одат тусига кириб бўлган. Бир жойда ўқиб қолдим. Бир талаба имтиҳон даврида домласига " Мен синовларга яхши тайёрланганман. Мен ҳам пул беришим керакми? деса домласи: – "сенга льгота бор – сал камроқ тўлайсан”- дебди. Баъзи домлалар порахўрликнинг ниқобланган йўлини топишибди. Абитуриентни ёки талабани атайин имтиҳондан йиқитишади ва унга "репетитор олсанг бўлмайдими?” дейишади. Бечора "кимни олсам экан?” деса бу гапни айтган домла ўзини таклиф қилар экан. Биздаги домлалар бугун вазиятга қараб, мана шунақа ижод қилишаяпти.

    Америкага борган бир журналистнинг айтишича, у ерда бир миллионернинг хусусий олий ўқув юрти бор экан. У ерда унинг хотини ҳам ўқитувчи бўлиб ишлар экан. Уларнинг якка-ю ягона ўғли ўша олий ўқув юртига уч йил ҳаракат қилиб кира олмабди. Охири олийгоҳ эгаси, яъний отасидан ёрдам сўрабди. Отаси ёрдам бермаган. Жўрналист бунинг сабабини сўрайди. "Менинг шахсий манфаатимдан Америка манфаати устунроқ! дея жавоб қайтарибди. Бизда нега бунақа эмас?

    Бизнингча маорифдаги бу тизимни ўзгартириш учун мавжуд тизим ўзгариши керак. Тизим ўзгариши учун эса сиёсат ўзгариши керак. Мактаб ўқувчиси агар яхши ўқиса олийгоҳга ҳеч қандай тўсиқсиз киришига имони комил бўлиши керак. Олийгоҳга кирган талаба эса, агар яҳши ўқимаса бирор бир корхона ёки ташкилотда ишлаб кета олмаслигига ишониши керак. Ҳозир эса бунинг тескарисини кўрасиз. Демак агар ҳукумат раҳбарлари мамлакатимизнинг келажагини ўйласалар, боғчадан бошлаб адолатли назоратини жорий этишлари керак. Ахир Япония ҳам ривожланишга ўтиш даврида биринчи эътиборни маорифга қаратиб мана ҳозир яратувчилик борасида ҳатто Америкадан ўтиб кетди-ку! Лекин барибир бунинг учун ҳам албатта умумий сиёсат ўзгариши керак. Умумий сиёсат ўзгармаса бир маориф соҳасида эмас, балки бошқа соҳаларда ҳам умуман ўзгаришлар бўлмайди.

    Носир Зокир
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
     
    7- октябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 610 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: