Четверг
25.04.2024
22:51
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 14 » Матбуотда нима гап?
    07:34
    Матбуотда нима гап?
    "Кўнгил кўчалари” газетасининг 41-сонида Амир Темур ҳақида бир тарихий асардан парчалар берилган. Асарни Эрондаги Султония шаҳрининг архиепископи Жан Иоанн ёзган бўлиб унда сиз билан биз билмаган Темурнинг диктаторларга ҳос қилмишлари ҳақида айрим фактлар келтирилган. Асар муаллфи шундай ёзади:
    "У шароб ичганида меҳрибон ва очиқкўнгил бўлиб қолади; бироқ бундай ҳолат жуда кам бўлади.  У ўз дўстлари ва элчиларга етарлича очиқкўнгиллик қилади; бошқаларга нисбатан, яъни ўзига қарши бирор иш қилган ёки амрига қарши борганларга нисбатан у ўта шафқатсиз; уни айбдорларни на туриш турмуши, на насл насаби ва на дини имони қизиқтиради. Агар уни ўзи чақирмаса, унинг ёнига боришга ҳеч ким журъат эта олмайди. Унинг ўғиллари ва беклари ҳам рухсатсиз унинг ёнига бориб ўтирмайдилар. У фармон бериши у ёқда турсин, имо қилиши биланоқ ҳар ким нима қилиш зарурлигини яҳши билади. Унинг амрига итоат этмаганларнинг боши кетади. У ажнабийлардан кўра кўпроқ ўзининг халқидан ҳадиксирайди.”

                                                                -о-о-о-о-о-

    "Эрудит” газетасининг 90- сонида "Озодлик томон…” деган хабар берилган. Хабарда қуйидаги жумлаларни ўқишингиз мумкин: "Бразилия қамоқҳоналаридан бирида маҳбуслар трикотаж маҳсулотларини тўқиш билан ўзларини озодликка чиқишларини тезлаштирмоқдалар.Тўқишни ўрганиб олган маҳбусларни ойига 340 доллардан пул ишлаётганларини кўрган бошқа маҳбуслар ёппасига ушбу ишга шунғиб кетишди. Ҳукумат вакиллари шундай лойиҳалар сонини янада кўпайтирмоқчи. Ахир бунинг иккита ижобий томони бор: биринчиси- арзон ишчи кучи, иккинчиси эса меҳнатдан пул топган одам эгри йўлга бошқа қадам босмайди.”
    Агар бизда ҳам шундай тизим шакллантирилса нима бўларди экан а? Ахир озодликда ҳам унча-мунча одам ойига 340 доллар топа олмайдилар-ку!

                                                        -о-о-о-о-о-

    Наманган телевидениесининг "Аср” ахбарот дастурида чиқиш қилган шаҳар газ бошқармаси раҳбарларидан бири аҳолини газ балонлари билан таъминланаётгани ҳақида гапирди. Ҳозирда шаҳар аҳолиси ҳонадонларида табиий газ йўқ ҳисоби. Мутасадди, нима учун маҳсус трубалар орқали келадиган газ йўқ? Нима учун газ аҳолига маҳсус баллонларда сотилаяпти? Булар ҳақида ҳеч вақо демади.

                                                           -оо-о-о-о-о-

    Гулнора Каримовага тегишли эканлиги айтилаётган тўртта телеканал кўрсатувлари тақиқлаб қўйилгач, рус тилида бериладиган кўрсатувлар камайиб кетди. Чунки Каримова ҳоним рус тилида фикрлаганлиги учун бу телеканаллардаги кўрсатувларнинг аксарияти рус тилида эфирга узатилар, бу кўрсатувларда чиқиш қилган Ўзбеклар ҳам рус тилида гапирар эдилар. Одамлар бундан мамнун. Чунки телеканалларда мутассил янграйдиган бачкана қўшиқлар, Ўзбек қизларини Овропача модага ўргатувчи кўрсатувлар ҳам анча камайиб қолди.

                                                                -о-о-о-о-о-о-

    "Ҳайрат” газетасининг оҳирги сонида "Ахборот хуружи” деб номланган мақола чоп этилган. Мақолада асосан ғарбий овропа мамлакатлари жаз ижрочиларининг қўшиқлари ёшлар орасида оммалашаётгани ҳақида ёзилади. Лекин ўзимиздачи? Ҳозирда эстрада йўналишида ижод қилаётган ( агар буни ижод деб бўлса) "юлдуз”ларнинг деярли юз фойизи сўзи Ўзбекча-ю, мусиқаси миллийликдан йироқ, ёшларни онгига салбий таъсир қиладиган, уларнинг фикр доирасини торайтирадиган алламбало нарсаларни айтаяпти. Ҳатто аксарият байрам концертларида ҳам ўшаларни кўрасиз.Нима? Уларни ҳам ғарбликлар шундай ашула айтишга мажбур қилаяптими? 22 йил бўлибди-ки, байрам концертларида мумтоз қўшиқ куйловчи ҳофизлар деярли кўринмайди. Балконимдан мактабга кетаётган ўқувчиларни кузатаман. Ҳаммаси қўл телефонида юқоридаги "юлдуз”чаларни қўшиққа ўхшаган нарсаларини эшитиб кетишади. Аҳир, ОАВда мана шулар ҳақида ёзилса, кўрсатувлар берилса бўлмайдими!

    Носир Зокир
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

     12- декабрь, 2013-йил. 
    Просмотров: 700 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Билдиришлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: