НОМУВОФИҚЛИК - 24 Октября 2013 - "Ҳамкорлик" жамғармаси.
Четверг
23.03.2017
00:59
Форма входа
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 24 » НОМУВОФИҚЛИК
    09:22
    НОМУВОФИҚЛИК
    Қошингизда бўлдим бир муҳлат:
    Мулозимат, эҳтиром қуюқ...
    Бўлолмадим лекин ҳамсуҳбат,
    Кўзингизда Орол ёши йўқ.

    Ногоҳ келган омаддан мастсиз.
    Қайта қуриш  -  ҳар сўзда урф.
    Билдим лекин: йиғлай олмассиз
    Пахта терган гўдакни кўриб.

    Сўзлашсак-да бир тилда, зотан,
    Бошқа-бошқа эканмиз буткул.
    Кўксингизда тутмагай мотам
    Ўзбекистон йўқотган булбул.

    Ҳатто   тун ҳам бера олгай нур,
    Эшик очсам, уни чорласам.
    Тутинг маъзур, тутингиз маъзур,
    Сизни бўлак йўқлаб бормасам...

    08. 04. 1988.


    ***



    УЛУҒ БЕДОРЛИК

    Қуёш кўк тоқидан оёқ узаркан,
    Тинмаганин кўрдим заҳмат палланинг.

    Қизи бўлгим келмас кўзи қизарган,
    Лекин саси чиқмас мушфиқ даланинг.

    Кутиб, кутавериб, оқ тонгни кутиб,
    Тўлиб борар экан руҳим латларга,

    УЛУҒ БЕДОРЛИКнинг  қўлидан тутиб,
    Қиз тутингим келар жасоратларга...

    10. 03. 1988.

    ГУЛЧЕҲРА НУР 
    Просмотров: 93 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: