О, юрак йиғлагин тошдайин қотма, Кўзимдан оқсиней аччиқ кўз ёшлар. Тош бўлиб кўксимга бунчалар ботма. Дунёда каммиди оҳ, бағри тошлар?
О, юрак йиғлагин тўйиб, тўкилиб, Тошиб кесин қонинг қирғоқларидан. Кесин майлига жоним сендан тўкилиб, Фақат ўксинма ёр фироқларидан.
О, юрак йиғлагин уйғонсин туйғу, Бўғзимдан отилсин чўккан нидолар. Қучоқлаб ётмасин бағрингда қайғу, Ёшларинг қувончдан берсин садолар.
О, юрак йиғлагин тошдайин қотма.....
|