Пятница
26.04.2024
16:30
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Ноябрь » 26 » ОДДИЙ БИР ГАП...
    11:41
    ОДДИЙ БИР ГАП...
    Кўпинча, суҳбатларда ҳам, ёзувларда ҳам ҳалқимиз шаънига айтилган турли ва ғалат - ғалат гапларга дуч келамиз. Эмишки:

    - Ҳалқимиз - ҳалқ бўлмади...
    - Ҳалқимиз - бирлашмади...
    - Ҳалқимиз - курашмаябди...

    Аввало, айтиб қўяй, ҳалқимиз - ҳамма ҳалқлар қатори ҳалқ бўлган, ҳалқ сифатида шаклланган, ўн минглаб йиллар давомида ўз тарихига эга бўлган. Бу ҳақиқатни ҳечким инкор қилолмайди. Тўғри, инкор қилишга, иложи борича пастга уришга ва ҳатто ҳақоратлашга уринувчилар ҳам бор. Лекин барча уринишлари беҳуда. Ҳалқ - бор ва у ҳамма ҳалқлар қатори яшаябди.

    "Ҳалқ - бирлашмади" дегувчиларнинг даъволарида ҳам мантиқ кўрмайман. Ҳалқ - бирлашиб бўлган. У - бир тилда гапиради, маълум географик ҳудудга эга ва бу ҳудудни ВАТАН деб атайди.

    Ҳалқ курашмаябдими ?
    Ҳалқ - сизга армия ёки бошқа кўринишдаги ҳарбий куч эмас.
    Ҳалқни ҳарбий куч сифатида кўриш - катта хато.
    Уни бутун бошли армияга айлантиришга уриниш эса - жиноят.
    Ҳарбир ҳалқ ҳаётига таъсир кўрсата оладиган икки куч, икки ҳаракат бор.
    Биринчиси - ҳарбий куч ва ҳарбий ҳаракат
    Иккинчиси - Сиёсий куч ва сиёсий ҳаракат.

    Ҳар иккисинини ҳам ғалабага, ютуқларга эриштирувчи ягона восита - ҳалқ ишончини қозона билиш ва ҳалқ ҳайриҳоҳлигига эга бўлиш.
    Ҳалқ қўллаб - қувватлаган ҳарбий ҳаракатларгина ижобий натижаларга олиб келиши мумкин.
    Сиёсий ҳаракатлар ҳам айнан шундай.

    Ҳалқ ҳайриҳоҳлигига эга бўлмаган сиёсий ташкилотларнинг ҳарқанча уринишлари - беҳуда. Ҳеч қачон ҳеч нарсага эришолмайдилар ёки вақтинча эришсалар ҳам,маълум муддатдан кейин барча эришган нарсалари барбод бўлади.
    Бизда ҳам кўплаб сиёсий ташкилотлар, сиёсий партиялар ва бошқа сиёсий уюшмалар бор.

    Қўлларидан келганча диктатурага қарши нималардир қилишаябди.
    ´Тўғри, ҳ озирча аниқ бир натижа кўзга ташлангани йўқ.
    Бунинг сабабини - ҳалқнинг бирлашмаганлигидан излаш ҳам нотўғри.
    Улар, яъни - сиёсий уюшмалар ва уларнинг раҳбарлари энг муҳим нарсани, яъни, ҳалқ ҳайриҳоҳлигини қўлга киритаолмай турибдилар холос...
    Бунинг учун нима қилиш керак ?
    Мақсадингизни очиқ кўрсатинг, ҳалқ ишонсин.
    Шундагина сафингиз кенгаяди. 

    Фақат ҳалқ ва ватан манфаатларини назарда тутиб ҳаракат қилаётган бўлсангиз...
    Шундагина ҳалқ - мададига эришасиз. Шунинг ўзи - катта куч.
    Шунинг ўзи - ғалаба.

    Ёдгор Обид

    Манба: facebook.com
    Просмотров: 688 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Ижод | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: