Вторник
23.04.2024
09:20
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 29 » ОР
    12:13
    ОР
    Ризо Обид 

    Ҳаммамиз ҳам гуноҳкор бандалармиз. Қай биримиз ёшлик-бебошлик дегандай, яна бошқамиз билиб ё билмай хатолар қилганмиз ва яна уларни такрорлайверамиз.

    Одамзотда кўп яхши ҳислатлар қатори аллақанча иллатли қусурлар ҳам бўлиши табиий. Аввал ҳам ҳислатларимиз ва иллатларимиз ҳақида кўп мулоҳазалар ёзгандим. Яна шу мавзуга мурожаат қилганим сабаби, яқинда ёзганим "Таъб" номли мақоламга муносабат билдирилган хатлар туфайлидир. Хатлар айримлари очиқ, айримлари яширин номлар билан келди...

    Ўзбекистондаги диктатура тизими ҳақида ёзадиганлар тахаллус билан ёзишларини тушунаман. Чунки таъқиб-тазйиқдан чўчишади. Лекин қўлида ҳеч амали бўлмаган биз кабиларга хат ёзганда нега ҳақиқий номларини яширишади? Ҳа, майли, унингда бир сабаби бордир биз билмаган.

    Чунончи, муносабатларнинг аксариятида бир хил фикр зуҳур: боримиз шу, нима қилайлик?

    Нима қилайлик, дея бош қотиравериб ўй ҳам қолмагандай гўё. Ўйимизнинг тўрини орсизлик, ориятсизлик қоплаб олмадими?

    Ким мақтаса ўша дўст, ким очиқ ва аччиқ танқид қилса ўша душман, деб биладиган одатларимизни ташлаш керакмасмикан? Нима қилайлик, дейишдан аввал очиқ ўз номимиз билан чиқиб, келинглар дўстлар ёлғонни йиғиштириб, рост сўзлашни бошлайлик, дейилса дуруст эмасми? Рост сўзлана бошлагач эса ўз-ўзидан менимча кишида ор-номус ҳам шакллана боради. Ёлғончида эса на ор, на номус, уят, андиша бўлмаслиги  аниқ.

    Бугунги ўзбек матбуоти ёлғонларга тўлиб кетди. Бу ҳақда кун ора унда-бунда хатлар, хабарларни ўқиймиз. Аммо, ўзбек матбуотидан фарқли ўлароқ ўзини  демократик матбуот сирасига қўшувчиларда ҳам афсуcки ёлғон оз эмас.

    Умуман олганда чинакам ўзбек матбуоти борми?

    Баъзилар ана чет эл радиолари борку, дейди. Аслида улар мустақил ўзбек матбуоти эмас.

    Ҳамма гап шундада. У сиз айтмоқчи чет матбуоти ўзбек тилида бўлсада бири АҚШ давлати , бошқаси эса Англия ҳукумати манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг сиёсатига қараб фаолият олиб боради. Улар тўлақонли Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар  манфаатларига хизмат қила олмасликлари аниқ. Шунинг учун ҳам уларни ҳам ўзбек жамиятига тўлақонли хизмат қилмаяпти, деб айбситиб бўлмайди. Чунки улар ўша мамлакатлар ҳисобидан тирикчилик қилишади ва уларнинг буюртмасини бажаришга мажбур.

    Ана шу моддий манфаатдорлик бор жойда юқорида айтганимдай ор-номус ҳам кейинги ҳолга ўтади шекилли.

    Тўғри, бўш қоп тик турмайди, деймиз. Тирикчилик, бола чақани боқиш керак ва ҳакозо...Аммо, бўш қопни тўлдириш ор-номус ҳисобига бўлмаслиги керакмасми?

    Демак, самимий ва холис, рост сўзларни баралла айта оладиган матбуот минбари керак. Холис минбар ҳали ҳукумат, ҳали мухолифатни пинжига кириб чиқадиган эмас, аксинча ҳар иккисидан ҳам мустақил бўлиши керак. Лекин шундай минбарни яратсангиз, орсизларнинг ориятсизлиги боисми аравани бошқа томонга олиб қочишга уринишганини кўрасиз.

    Кўп йиллик кузатишларим шуни кўрсатдики, ҳукуматдаги иллатларни ёритсангиз иғвогар ва чет эл агенти, ҳукумат ўрнига келишни истаган айрим тўдаларни танқид қилсангиз жосус, душман ёрлиқларини тақишга уринишар, ёлғондан мақтаганни эса дўст аташар экан.

    Менимча улар ҳам, булар ҳам ор-номусини йўқотган, манфаат учун ватанни, халқни, миллатни сотаётганлардир. Улар инсон зоти иснод, деб биладиган ҳаракатларини қаҳрамонлик , дея дунёга овоза қилишдан уялмаяптилар. Бугун ундай, эртага эса бундай, дея ёлғон сўзлашдан ор қилмаяптилар. Орсизлик эса хорликка, зорликка мубтало қилиши ҳақида ўйлаб кўришмаяпти.

    Демак, бу ҳолда ҳали бери Ўзбекистонда яхши кунларга умид йўқ эканда, деган хулоса  чиқармаслик керак. Чунки мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам қилган ва қилаётган меҳнатларини миннат қилмай, ор-номусини сақлаб юрган ҳақиқий ватанпарварлар бор. Ана ўшалар Ўзбекистоннинг эгаларидир.

    Манба: zamondosh.com
    Просмотров: 578 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Ўзбек мухолифати | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: