Четверг
25.04.2024
15:55
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 6 » Қордан дарак бўлса ҳам аммо ҳамон газдан дарак йўқ.
    09:52
    Қордан дарак бўлса ҳам аммо ҳамон газдан дарак йўқ.
    Қарши шаҳрида  бугун илк бор биринчи қор ёғди. Қордан хурсанд бўлсамда, аммо ҳозирги яшаётган шароитимдан хафа бўлиб кетаман. Пропан газ, оз бўлсада  ўтин- " оҳ, қандай мазза экан яшаш”! Нима қилсам экан, Хитойга борсаммикан? Нима қиласан Хитойга дерсиз? Ўзбекистоннинг газига исинишгада албатта!

    Бошқаларни билмадиму,аммо менинг соғлиғимга ўтин ёқиш, дуддан тўйиниш сира тўғри келмаяпти.

    Бошим айланиб, кўзимнинг олди қоронғулашаяпти, қон босимим кўтарилаяпти.
    Хукуматни ҳам тушунгандайман халқни ўйлашади, газдан портлаб кетмасин дейишади-да шоввозлар! Дуддан кўзи қоронғулашса ҳам очилади,  ўлмайди, қон босими кўтарилса "дори ичса” тушади- дейишса керак?

    Ахир шу халқ бор экан,хукумат бор.

    Халқ бўлмаса,улар кимга хукмдорлик қиладилар?
    Саволлар кўп жавоб йўқ!

    Туш кўрибман,тушимда газни вағиллаб ёнаётганидан хурсанд эмишман. Ҳаммомни ёқиш керак,яхши овқатлар пишириш керак-дер эмишман. Худди Олтин девор спектаклидаги, тилло топган Мўминжон сингари. У "тош-тош” деса,мен эса "газ-газ” дер эмишман.Уйғонсам бу туш экан… Шу зорманда газни қишда кўрмасамда,аммо тушда кўраяпман холос. Ҳўш биз яна қанча яшаймиз шу ҳолатда?

    Бунга сабримиз,умримиз етармикан?  "Келажаги буюк давлат”ни кутавериб, кутавериб ўтиб кетмасак гўрга эди…

    Гулшан Қораева
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
    Қашқадарё вилоят бўлими раиси
    05- декабрь, 2013-йил.  
    Просмотров: 543 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Билдиришлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: