Среда
24.04.2024
22:23
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 4 » ОШ – ИНҚИЛОБИЙ БОСҚИЧЛАР!
    06:51
    ОШ – ИНҚИЛОБИЙ БОСҚИЧЛАР!
    Ўзбекистон "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг ватандошларга 

    М   У   Р    О    Ж    А    А     Т     И
    bchorrrieevv
     Азизлар,"Бирдамлик” қатор йиллардан буён Сизни,барча Ўзбекистон аҳлини мамлакат Мустақиллиги, Конституция қабул қилинган кун муносабати билан  Оммавий Шодлик, Оммавий Ҳақиқатни Айт, Оммавий Дардинг Сўйла,Оммавий Шикоят – ОШ тадбирини ўтказишга чорлаб келмоқда.

    Ҳаракатнинг жиддий сиёсий ва амалий изланишлари натижасида "Қўлланма”(I) қайта таҳрир этилди ва янги "Қўлланма”(II)чи ёзилди. Уларнинг чоп этилиши диктатор хукумдорлиги сабаб,зўравонлик,ҳуқуқсизлик,ишсизлик,қашшоқлик ва пораҳўрлик исканжасида яшаётган элдошларимизга,бу мусибатлардан озод бўлишларини йўли тинч нозўравон бўйнсинмаслик кураши эканини тушинтиришдир.

    "Қўлланма”(I ва II)чилар Сизга қўрқувни,лоқайдликни ва ёлғонга ишонишни улоқтириш зарурлигини ва сиёсий фаолликнинг,нозўравон бўйнсинмасликни,уюшқоқликни,ҳамжихатликни аҳамияти беқиёс эканини кўрсатади.

    Нозўравон фуқаровий бўйсинмаслик кураши,ўз инсоний бурчини англаш,фуқаролик масъулиятини ҳис этиш ва сиёсий фaол ҳаракат қила билишдан бошланади.

    Сиз ва биз жамиятда адолат тантана қилишини истаймиз. Шудай экан, бунинг учун юртимизда хукумрон диктаторлик режимини ағдариш,демократияни тиклаш ва халқ хокимияти,инсон ҳуқуқлари заминида озод,фаровон жамият,давлат яратиш зарурдир.

    Меҳнат ҳуқуқингизни ер билан яксон қилаётган,сизни синф хонасидан,жарроҳлик столи ёнидан деҳқоннинг даласига ҳайдаётган,пахтакор-қулига айлантираётган амалдорнинг устидан лоақал бир энлик шикоят ёзганмисиз? Ёзинг.

    Нозўравон фуқаровий курашнинг бошланиши,оддий шикоят хатлари,баёнотлар,аризалар ёзишни, диктатор,хокимлар ҳақида латифалар айтиш,сатирик қўшиқлар,лапарлар  куйлаш,расмлар чизиш,тарқатиш ва бошқа кўп нарсаларни ўз ичига олади.

    ОШ – КЎТАР БОШ!

    ОШ – ШАҲДАМ ҚАДАМ БОС!

    ОШ – ИНҚИЛОБИЙ БОСҚИЧЛАР!

    Мазкур тадбирни айнан Конституция куни муносабати билан амалга ошириш моҳиятига келсак,хабарингиз бор,Ўзбекистонда ҳеч бир арбоб,амалдор,қонун идоралари ходимлари-ю ҳуқуқ посбонлари,ҳатто Каримовнинг ўзи ҳам мамлакат Бош Қонунлар Қомуси талабларига итоат қилмайди.

    Ўзбекистон расмийларининг назарида Конституциядаги моддалар мамлакатнинг асосий қонуни эмас,мисоли гўдакларга атаб битилган эртакдек:Гуё Ўзбекистон арбоблари улғайиб қолишгану,Конституцияда битилган "чўпчаклар”ни эшитишга энди хушлари йўқдек,амал қилишга эса – тоблари.

    Акс ҳолда Каримов Конституция талабини қўпол равишда бузган ҳолда икки эмас,президентликка кўп маротаба,такрор-такрор "сайланмаган” бўлар эди,шундай эмасми?  "Балиқ бошидан чирийди ” деб доно халқимиз бекорга айтмаган.

    Ҳурматли юртдошлар!

    "Бирдамлик” камбағаллик,қашшоқлик ва ишсизлик оммавий тарзда мавжуд ерда,озодлик,ҳуқуқ ва адолат топталиши ҳақида деярли ўн йил элимиз аҳлига тушинтириб келмоқда. Фақат мулкдорлар жамиятида,давлатида инсон озод,фаровон бўлиши ва унинг ҳуқуқлари ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида устивор бўлишини очиқлаб келмоқда. Бизнинг тадбирларга қўшилсангиз,кам бўлмайсиз!

    ОШ – КЎТАР БОШ!

    ОШ – ШАҲДАМ ҚАДАМ БОС!

    ОШ – ИНҚИЛОБИЙ БОСҚИЧЛАР!

    АЗИЗЛАР,

    ҚАНИ,КЕТДИК,ОЛОЙга ОММАВИЙ ШОДЛИК ТАДБИРИГА – ОШга! МАРҲАМАТ!

    Ўзбекистон "Бирдамлик” Халқ демократик Ҳаракати 5 декабрдан то 8 декабрга қадар юртдошларимизни Оммавий Шодлик,Оммавий Ҳақиқатни Айт,Оммавий Дардинг Сўйла,Оммавий Шикоят – ОШ тадбирини ўтказишга чорлайди.

    Диктатор Каримов Сизу бизга кўрсатган ва кўрсатаётган қаро кунларга қарши эгнингизга оқ либос кийиб,нозўравон,тинч йўллар билан ўз норозилигингизни намойиш қилинг. ШОШИЛИНГ!

    Ҳайиқманг,биринчи қадамларни қўйишга қўрқманг,чўчиманг. Чунки сиз ХАЛҚсиз,Сиз ҲАҚсиз! Зеро,ҲАҚ ва ХАЛҚдан улуғвор,қудратлироқ куч йўқ.

    Бўлинг,илк қадамни дадил қўйинг,ана шундагина кейинги одимларни отиш осонроқ бўлади!

    Бизга,"Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатига ҳамроҳлик қилинг!

    Қуёшли кунларга биз билан бирга қадам қўйинг!

    Тошқину селлардан,бўрону вулқондан ҳам қудратлироқ эканингизга биз ишонамиз. Ўз кучингизга ўзингиз ҳам ишонинг!

    "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати эл эртасини,фарзандлари келажагини ўйловчи,юртини юракдан севувчи барча Ўзбекистонликларни 5 декабрдан то 8 декабрга қадар,ҳар куни соат 14.00 дан 16.00 гача пойтахтимиз Тошкентнинг Олой бозори майдонида,навбатдаги ОШ тадбирида кутиб қолади!

    Сизларга ҳурмат билан,улуғ халқимизнинг куч-қудратига суяниб,бош кўтаришига,шаҳдам қадам босишига ишониб,умид боғлаб мурожаат этувчи

    Ўзбекистон "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати. 
    Просмотров: 557 | Добавил: hamkorlik | Теги: Мурожат, Чақириқ | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: