Пятница
29.03.2024
10:08
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 18 » ҚОЗОҒИСТОНДА КЎРГАН КЕЧИРГАНЛАРИМ.
    08:35
    ҚОЗОҒИСТОНДА КЎРГАН КЕЧИРГАНЛАРИМ.
    Мен жорий йилнинг 5 июль куни оилавий шароитим оғирлиги сабаб қўшнимнинг 
    таклифига биноан
    Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрига нонвойчилик қилгани боргандим. 

    Аммо у ерда ўтказган ҳар бир  куним азоб- уқубатда бўлди.
    Тўғри бошида қийналаркансан… Шу боис бироз  қийналиб сўкиш ва урушларни бошимдан кечирдим.

    Чимкент бозорининг аксариятини тўла – тўкис Наманганлик нонвойлар эгаллаб олишган. Бозорларни қўриқлаб турувчи расмий қўриқчилар қозоқлар ҳар бир нонвойдан 200 -300 ва ҳатто 500  танга пора олишади. Улар пулни олишидан мақсад бирон бир фавқулодда холат бўлишини билиб қолишса нонвойларга хабар беришлари ёки бирон бир  орган ходими нонвойга ортиқча гап, уриб сўкса шунда ҳимоя қилиши мумкин. 

    Шунинг учун улар пора олишади. Мен Наманганлик нонвойлардан бири Дилмурод исмли бир йигит билан суҳбатлашгандим. Унинг айтишича бундан  бир йил олдин барча Наманганлик нонвойлар ўзаро йиғилишиб Чимкент вилоятининг хокимига ва ИИБ бошқармаси ва КНБга илтимоснома ёзишган.  Унда ёзилишича "ҳозирги кунда Ўзбекистонда иқтисодий аҳвол оғирлиги
    сабабли, биз Наманганлик нонвойлар сизга шуни илтимос қиламизки, Чимкент шахридаги барча бозорларда ўз маҳсулотларимизни сотишга ва шу ерда тирикчилик қилиб нонвойчилик қилишимизга рухсат беришингизни ва бизларни турли хил нохушликлардан ҳимоя қилишингизни сўраймиз” деб
    ёзишган экан.

    Бу йилга келиб Россияда келгиндилардан тозалаш бошланганларидан кейин Қозоғистон худудида ҳам келгиндилардан тозалов бошланди. Шундан бери
    нонвойлар кўчага чиқаолмай ичкарида ишлай бошлашди. Хусусан  Чимкент вилоятининг  айрим ҳудудларида Қозоғистон полициясининг миграция бўлими
    ходимлари, Газ идораси бошқармаси, Солиқ инспексияси ва хокимлик вакиллари махсус рейд ўтказганлар ва  Наманганлик нонвойларни Чимкент
    худудидан депортация қилишди. Нонвойхоналарини ёпишди.

    Кунлардан бир кун бизнинг нонвойхонамизда Зокир деган 21 ёшлардаги бир
    йигит ишлар эди. Уни бозорда нон сотиб турган вақтида Чимкент шаҳри ИИБ бошқармаси идорасига олиб кетишди. Бу хақда уни олдида турган шериклари бизга хабар беришди. Шунда мени бозорга бориб келиб Зокирни қайси полиция ходими қайси жойига олиб кетганлигини суриштириб келишимни айтишди. Мен улар айтгандек Чимкентни "Юқори бозор”("Верхний Рынок) бозорига бордим. Борганимда бозорнинг дарвозаси олдида бозорни лиқ тўла қозоқ полицияси ўраб олган эди. 

    Шунда бир полициячи ходим мени кўриб "Ана нанвай,ушла!” деб мени ерга ётқизишди кейин Чимкент шаҳар ИИБ идорасининг вақтинча сақлаш изоляторининг 9 – камерасига ташлашди.  Ичкари тизза баробар зах сув, битта камерада 10 одам, уларнинг барчаси ўзбек нонвойлари, баъзилари қурувчи ва бошқа касб эгалари. Кеч соат 9 ларда мени ва бир йигитни қўлларимизга кишан солиб чиқишди.

    Ўзимни худди киноларда кўрганимдек Гестапода юргандек ҳис қилдим. Ҳалиги қозоқ полициячини фашист газандасига ўхшатардим. У менга ўхшайиб баҳрайганича қараб  " жур … журмайсенми қулдин баллари, сенларга бу жерде ўрин жўқ сени шешенгни” дея итариб суриб ҳайдади. Ҳалиги йигитни қайсидир камерага олиб кетишди. Мени бошқа камерага олиб киришди. 

    У камерадаги Ўзбеклар уят бўлса ҳам айтай,мажбурман яланғоч қилиб тик қилиб қўйилган йигитлар эди. Уларнинг ҳамма ери маматалоқ қонга беланган эди. Икки дақиқа ўткандан сўнг мени бир полиция ходими келиб дўппослай бошлади. Ҳатто савол жавоб ҳам қилмади. Нега ураётганинини сўрасам ҳам юзимга, орқаларимга савалай кетди.

    Оёғимни боғлаб, тирноғимнинг ичига бигиз тиқа бошлади. Азоб 15 дақиқа
    давом этди. Эртаси кунига соат тахминан 8-00ларда мени ташқарига олиб
    чиқишди. Ташқарида бизни йигитлардан бири кутиб турарди ва полициячи
    мени унга топширишди. Зокирни бошқа жойдан олиб чиқишган экан.

    У ерларда Қозоқлар у ёқда турсин Ўзбеклар ҳам бир-бирини ҳимоя қилиш ўрнига, бир-бирига тазйиқ ҳам ўтказарди. Қозоқ мелицияси чангалидан қутилиб, нонвойхонага келганимда ундан баттари бўлди. 1981 йилда туғилган Довлонов Камолиддин деган нос чекувчимиз кўп спиртли ичимлик ичарди. Уни бошлиқларимиз ёқтирмас эди. У кутилмаганда  маст ҳолатда менга ҳар ҳил хақоратомус гапларни гапириб, ҳамиятимга тегадиган гапларни гапира кетди. 

    Мен эса мастлигини ва унга эътибор бермай ишимни қилавердим. Сўнгра индамай турганимни кўриб, у менга ташлана кетди ва қалин кабель билан мени савалай кетди. Орқа куракларим қонга беланди майкам ҳам қизил қонга беланди. Уни мендан ажратмоқчи бўлган йигитларни ҳам савалай бошлади. Бошлиқларимизнинг ҳам ундан қарзлари борлиги учун унинг қилган номақбул ишини кўра била туриб танбеҳ ҳам беришмади.

    Менга алам қилгани Ўзбеклар ўз юртидагина эмас,балки ўзга юртларда ҳам
    бир-бирини қўлламаслигидир. Бу иллат бизнинг миллатимизга қаердан
    юқди, тушинмайман. Бу энди алоҳида мавзу. Ҳуллас ўзга юртларга тирикчилик учун кетаётган ҳамюртларимизни ҳамжиҳат бўлишга, борадиган жойни қандай жой эканлигини тўлиқ текшириб, иложи бўлса расмий равишда боришга чақираман.

    Зоҳиджон Зокиров
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.
    17-декабрь, 2013-йил. 
    Просмотров: 817 | Добавил: hamkorlik | Теги: Инсон ҳуқуқлари, Билдиришлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: