Пятница
19.04.2024
03:39
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 15 » Пахта терими мавсумининг биринчи куниданоқ – пахта қурбоними?
    00:19
    Пахта терими мавсумининг биринчи куниданоқ – пахта қурбоними?
    Жорий йилнинг 9 сентябрь кунида Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги  Ҳилол аҳоли пунктида жойлашган "Агро-саноат” колледжининг 2 курс талабаси,  16 яшар Маҳлиё исмли қиз кечки вақтда пахта йиғим-теримидан кайтиб келаётганида, колледж яқинидаги лотокдан қўлини юваётганида сирпаниб кета бошлайди. Сувга йиқилиб тушишдан хавотирланган Маҳлиё лоток ёнидаги электр симёғочини тутган.  Ўзини таништиришни истамаган манбанинг таъкидлаганига кўра, бу тунги ёритувчи кўча фонари эди. Симёғочда эса очиқ ҳолдаги, изоляция қилинмаган сим бўлади ва қизни ток уради.

    Колледж маьмурияти ходимлари уни қай усулда токдан ажратишгани маьлум эмас. Қизни зудликда  шу колледж хўжалик ишлари мудирининг машинасида Қашқадарё вилоят "Тез тиббий ёрдам” касалхонасига олиб боришган. Бироқ Маҳлиё йўлдаёқ оламдан ўтган экан.  Ўз исмини айтишни истамаган манбанинг билдиришича, бу қизчанинг опаси шу колледжда котиба бўлиб ишларкан. Маҳлиё Ҳилол яқинидаги Сарой қишлоғида истиқомат қилган. Колледж директори Турсунов Фарҳод исмлик шахс.

    Нега бу мудхиш воқеа колледжга яқин жойда содир бўлганлигига бирозгина ойдинлик киритиб беришини  сўраганимизда манба талаба қизларнинг колледж ётоқхонасида, ўғил болалар эса  ховлидаги палаткаларга  жойлаштирилганлигини билдирди у. Маҳлиё оиладаги уч фарзанддан бири эди. Ҳали 16 ёшдаги бу қиз "пахта сиёсати” туфайлик бу оламни  эрта тарк этди. Энди Маҳлиё учун, унинг эрта тугаган ҳаёти учун ким жавобгар?

    Балки электр тармоқлари идорасидир? Мумкин Ҳилолдаги Агро- саноат колледжи директоримикан? Вилоят ҳокими жавобгардир балки? Аниқроғи эса, ҳеч ким жавобгар эмаслигидир. Бу шунчаки, "бахтсиз ҳодиса” холос. Қонун устиворлиги ҳукмрон бўлган эркин, демократик жамиятда Одил суд, ким Маҳлиёнинг ўлимига сабабчи бўлганини аниқларди. Афсуски, Ўзбекистонда Ислом Каримов диктатураси ҳукмрон.
     
     
     Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази.
     
    14- сентябрь, 2013-йил
    Просмотров: 623 | Добавил: hamkorlik | Теги: Сиёсат | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: