Среда
24.04.2024
08:08
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 8 » Прокурор ҳоким бўлди.
    07:48
    Прокурор ҳоким бўлди.
    Кейинги пайтларда ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши одат бўлиб қолди. 

    Албатта, бундай кишилар ўзлари раҳбарлик қиладиган ҳудудларда тартиб-интизомга, қонунийликка кўпроқ эътибор қаратишлари ёки назоратни кучайтиришлари мумкиндир, лекин халқимизни кўп қисми қишлоқларда яшайди ва асосан қишлоқ ҳўжалик ишлари билан шуғилланишади. 

    Шундан бўлса керак совет даврида бирор бир шаҳсни бир ҳудудга раҳбар этиб тайинлаётганда марказ уни асосан қишлоқ ҳўжалигини қай даражада тушинишига қараб тайинлар эди. Ҳозир бу тизим борми йўқми билмаймиз.


    Куни кеча Наманган вилояти ҳокимининг қарорига биноан, асли Янгиқўрғон туманида туғилган, шу йилнинг бошидан буён Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Жамол Низомов Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. Ўзим шу туманда туғилиб ўсганлигим учун бу ер аҳолисини яҳши биламан. Ўзбекистонда дастлаб сиёсий мухолиф кучлар пайдо бўлганида туман аҳолиси ўта фаол бўлган. 

    Тўрақўрғондан совет даврида ўн нафардан ортиқ меҳнат қаҳрамонлари, таниқли олимлар, зиёлилар, санъат арбоблари, етук диний олимлар етишиб чиққан. Ҳозирда туман Ўзбекистон аҳолиси орасида, "Кичкина Бразилия” деган мақомга эга. 

    Чунки мамлакатдаги кўзга кўринган кўплаб таниқли футболчилар шу ҳудудда жойлашган футбол мактаби тарбияланувчилари ҳисобланишади. Асосийси Бобур туғилиб ўсган собиқ Ахси шаҳри ҳам шу ҳудудда жойлашган. Бу ер ҳозир Ахси қишлоғи деб аталади. Каминангиз ҳам шу қишлоқда туғилиб ўсган.
    Ҳозирги даврда бир жойга раҳбар этиб тайинланган киши, ўша ерда чуқур ислоҳотларни амалга ошириши амри маҳол.

    Чунки бу мамлакатдаги умумий сиёсий тизимга боғлик. Лекин раҳбар ҳеч бўлмаса ўша худуд аҳолисининг тарихи, характерини, урф-одатларини яҳши билиши керак. Тўрақўрғонга янги тайинланган прокурор ҳоким бу нарсаларга эътибор қаратадими йўқми, буни вақт кўрсатади.
     
    Носир Зокир

    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

     7- сентябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 703 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: