Четверг
25.04.2024
19:08
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 2 » РАУФ ПАРФИНИ ЭСЛАБ.
    09:04
    РАУФ ПАРФИНИ ЭСЛАБ.
    1989- йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, раҳматли Валижон Сайдалиев театрга келибоқ ҳовлиқиб шундай деб қолди: "Носир биласанми, кеча уйда "Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида чоп этилган Муҳаммад Солиҳни шеърларини ўқидим, лекин ҳеч нарсани тушинмадим ва "шу ҳам шеър бўлдими” деб газетани ирғитиб юбордим. Лекин шеър матнлари миямдан кетмади. Орадан ўн-ўнбеш дақиқа ўтгач, ўйлаб ўтириб бирдан шеърни мазмунини тушиниб қолдим. Шошилганимдан   газетани топа олмайман. Топиб Солиҳ шеърларини энди тушинган ҳолатда ўқий бошладим. Ажойиб! Ғалати йўлда ёзар экан. Яна шунақа йўлда ёзадиганРауф Парфи ҳам бор экан. Шу инсонни шърларини ҳам топиб ўқи ука!”
     
     Мен Рауф Парфи ҳақида эшитган эдиму аммо ўзларини кўрмаган эдим. У кишини шеърларини ўқиб нақадар буюк шоир эканликларига амин бўлдим. Энди менда у киши билан кўришиш иштиёқи пайдо бўла бошлади. 1990-йили сиёсий ҳаракатлар кучайиб бораётган пайтда менинг ҳоданонимга, ўша пайтдаги "Бирлик”нинг вилоят кенгаши раиси, шоир Ҳайрулло Қосим, ёнларида сочига оқ оралаган киши билан кириб келдилар. Ўтириб дуо қилгач Ҳайрулло ака -Танишинг!Бу киши Рауф Парфи бўладилар- дедилар. Кулиб менга қараб турган инсон билан бошқатдан кўришдим. Рауф ака машинасозлик заводи дирктори Абдувоҳид Паттаевни таклифига биноан келган эканлар. У ерда бугун бўладиган учирашувга мени ҳам таклиф қилгани келишган экан. Рауф ака кутилмаганда: "Мен ҳам сизни яҳши биламан, шеър ёзиб турасиз. М.Солиҳ шеърларингизни китоб қилиб чиқариб бераман деса нега кўнмадингиз? Шеърларингиздан олволинг.” дедилар. Ҳозирда у киши ўтирган жойда мен ўтириб ижод қиламан. Ҳар куни Рауф акани эслайман.Ўтирган жойларига қараб қўяман. Шундай буюк инсон мени ҳонадонимда бўлганлигидан фаҳрланаман.
     
     Машинасозлик заводидаги учрашувда минг кишига мўлжалланган зал тўлди. Рауф ака билан Тошкентдан келган таниқли шоирлар бирма-бир чиқиб гўзал шеърларни ўқий бошладилар. Уларнинг шеърларини эшитиб, ўзимнинг ёзган нарсаларимни ўйлаб мен асли шоир эмас атиги ҳаваскор эканлигимга яна бир бор амин бўлдим. Айниқса завод ишчилари Рауф акани ўринларидан туриб кутиб олдилар. У киши шеърларини ўқиб бўлгач, кутилмаганда мени саҳнага таклиф қилиб: "Мана бу йигитни сизлар санъаткор ва сиёсатчи сифатида танийсизлар, Лекин у шеърлар ҳам ижод қилади. Буни "Турконаларданман” деган шеърини Тошкент педагогика иниститутида Толиб Ёқубов талабаларга ёдлатган” деб юборсалар бўладими. Ҳақиқатда менинг,
     
     Мен ҳам бир миллатим ўғли, асл турконаларданман,
     Ўтмишим, тарихим билмай ҳамон ҳайроналарданман.
     
     деб бошланувчи шеърим бор эди. Шуни ўқиб беришга ярадим ҳолос. Шунча митинг ва намойишларда маърузалар қилиб бу қадар ҳаёжонланмаган эдим. Рауф аканинг сири бор эди.
     
     2001-йилнинг 5-окябрь куни бир чойҳонада Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг йиғилиши бўлди. Йиғилишга кетаётсам Рауф акани кўриб қолдим. Қўлларида йигирма донача китобга ўҳшаган нарсани халтага солиб олибдилар. Ёрдамлашдим.- Бу нима? – дедим.-Тирикчилик қилиш қийин бўлиб кетди Носирбой. Одамларни эсадаликлар ёзиши учун мўлжаллаб мана шу нарсани ўзим тайёрлаяпман. Донаси минг сўмдан- дедилар юзимга кулиб туриб қараб. Ҳўнграб йиғлаб юбордим. – Сиздек буюк инсон шунақа қилиб тирикчилик қилиб юрса-я! Эй режимигаям!….- дедим овозим борича. Менинг қўлимга биттасини тутқазиб, "Дўстим Носир Зокирга, буюк умидлар билан” деб дастҳат қўйиб бердилар.

      Йиғилишда 50-60 нафар фаол қатнашди. Рауф акамнинг тайёрлаган нарсалари ҳаммага етмади.

     Бир куни М. Солиҳни йўқлаб ёзувчилар уюшмасига борсам Рауф акани кўрдим. Уюшма биносига кираверишда чап томондаги биринчи ҳонага мени таклиф қилдилар. Рауф акалар "Туркистон ҳаракати” деган ташкилот тузишибди. "Биз Маказий Осиё давлатлари айри-айри ҳолатда ҳеч нарсага эриша олмаймиз.Собиқ Туркистондаги кучларни бирлаштириш учун шу ташкилотни туздик.- дедилар. Ҳозирги кунда Маказий Осиё давлатларининг раҳбарлари орасида бирор- бир можаро чиқса Рауф акани эслайман. Агар у кишини орзулари амалга ошганда, бугун дунё сиёсатини белгилаб турган давлатлар ҳам ҳисоблашишга мажбур бўлувчи катта кучга айланган бўлар эдик.
     
     Бир донишманд: "Буюкларнинг қадри улар ўлганидан кейин билинади” деган эди. Орадан йиллар ўтган сари Рауф Парфини қадри ошиб бораверади. Дориламон кунлар келса Рауф ака ҳақида эсадаликлар, буюк асарлар дунё юзини кўришига ишонамиз. У кишини Оллоҳ раҳматига олган бўлсин. Бу дунёда тортган азобларининг роҳатини чин дунёда кўрсинлар.Омин!
     
     Носир Зокир
     Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
      1- октябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 717 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: