Четверг
28.03.2024
15:55
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 3 » Саёз дарёнинг шовқини кўп бўлади.
    05:55
    Саёз дарёнинг шовқини кўп бўлади.
    Фарғонадаги мустақил деб аталмиш "Руҳсор-ТВ”да "Озодлик” радиоси ҳодимларининг танқид қилиниши ушбу мақолани ёзишимга сабаб бўлди. Салкам ўн йил мобайнида ўзим ишлаб, менинг учун қадрдон бўлиб қолган радиодаги укаларимни танқид қилинишига жим қараб турмасликни виждоним олдидаги бурчим деб билдим.

    1987-йили Ўзбекистон телевидениеси орқали "Озодлик” радиосига қарши кўрсатув уюштирилган эди. Ўша пайтлари радио ходимлари ўрислар Туркистонни босиб олиб, парчалаб ташлагани, мустақиллик учун курашган аждодларимизни номларини зикр этиб, тирикларининг фикрларини тез-тез эфирга узатиб туришар эди. Юқоридаги кўрсатувда радио ходимлари собиқ иттифоққа тўҳмат қилишда айбланган эдилар. Орадан тўрт йил ўтиб Ўзбекистон мустақил деб эълон қилинди.

    Тоҳир ака деган "Озодлик”мухбири акамиз бор эдилар. Шу кишини радиодан бўшаб кетгандан кейин бир газетада "Ўзбекистон мустақил бўлди. Энди "Озодлик” нинг кераги йўқ!” деган мазмундаги мақоласи чоп этилди. Лекин бу мақолани қандай шароитда ёзилганини билмайман.

    1999- йили Тошкентда террорчилар томонидан содир этилган портлашлардан кейин мен халқ муносабатини ўрганиш учун туркум мақолалар тайёрладим. Бир куни турмуш ўртоғим билан телевизор кўриб ўтирсам, бир сиёсий шархловчи бир варақ қоғозни олдида:”Мана ҳозиргина олинган интернет ҳабари. "Озодлик” муҳбири Носир Зокир диктатура ҳукумрон бўлган давлатларида террорчилик бўлади дебди. Бу инсон шу юртда яшайди…” деди. Ваҳоланки юқоридаги фикрни мен эмас, балки мен суҳбатлашган кишилардан бири айтган эди.

    2004- йили менинг олдимга Фарғоналик бир маҳалла фуқаролар кенгашининг раиси келиб, Ўзбекистон телевидениеси муҳбири Муҳаммаджон Обидов колхозчиларга ёнидан пул бериб туриб, гўёки уларнинг ойлик маошларини вақтида олаётган қилиб телевизорда кўрсатув қилганлигини айтиб интервю берди. Шундан кейин Обидов мен ва касбдошларимни тўҳматчиликда айблаб чиқди. У ўша кўрсатувда менинг юқоридаги мақоламни тўлиғича эфирга узатиб хатога йўл қўйган эди. Чунки ўша пайтлари ҳеч қайси колхозда деҳқонларга пул берилмаётган эди. Менинг эса халқ орасида обрўйим ошиб кетди. Обидовнинг хатосини тушиниб қолишди шекилли бечорани ўша воқеадан кейин Фарғонага сургин қилиб юборишди.

    Бундай воқеалар кўп бўлган. Илгари бундай кўрсатувлар республика миқёсида кўрсатилар эди. Кейинги пайтларда қуйидагилар ўзлари ташаббусни қўлларига олишди шекилли. Нима бўлганда ҳам бундай воқеаларни табиий ҳодиса сифатида қабул қилиши керак. Бу ҳам бир ўзига ҳос рақобат-да. Лекин рақобат ҳалол бўлиши керак.Биздаги матбуотни демократик қоидаларга зид жойи шундаки, уларда танқид қилинаётган томонни ҳеч қачон фикри ўрганилмайди. Яҳши томонлари айтилмайди.Фақат қораланади ҳолос.
    "Озодлик”даги укаларимга шуни айтмоқчиман-ки, "Ҳафа бўлманглар укаларим! Саёз дарёнинг шовқини кўп бўлади!”

     Носир Зокир
     Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
     2- сентябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 636 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: