Шодияхон Қосимова
Ўчоқ боши қора қозон, Ўт ташланган, таги олов. Бош ошпази капкир сарсон, Пиширай деб шохи палов.
Пахта ойнинг ёғ қизига, Қозон берар бағридан жой. Тутиб кетар ёғ исига, Капкир хурсанд ёнағи мой.
Пиёз пошша бир йиғлатиб, Тушиб кетди ёғ қўйнига. Ёғ кулар хоп жазиллатиб, Капкир тушар ош ўйнига.
Иш қизиган гўшт шўнғиган, Пиёз пошша гўшни қучар. Қирмизи ранг тўнин кийган, Иккаллови бижирлашар.
Сабзи ойим алифдек тик, Бўйларидан оҳ, ўргилай. Сизга енди навбат етдик, Олтин қозиққинам қалай.
Бекиниб олмагин ўрага, Қани туш палов тўрага. Яйратгина, қора қозон, Димлаймиза ҳали замон.
Бироз бўлинг қозонга зеб, Капкир қўйди ўз ҳолига. Ярангизга туз сепай деб, Ҳазил қилди хўп йўлига.
Дурдек оппоқ бизни гуруч, Шай турибди аскар каби. Буйруқ бўлса бас уларга, Лов ёнар "Аланга” нави.
Эркалаймиз еркалаймиз, Жаҳлингдан туш гуруч дея. Жиплаштириб тўп димлаймиз, Дўстларингни сен қуч дея.
Ошнинг тахти сапол лаган, Ош сузамиз келинг дарров! Бош кўтармас буни еган, Ўзбек оши шохи палов!
Ош бўлсино оҳ, ош бўлсин, Ош таомга бош бўлсин!
Манба: shodiyaxon.uz
|