Главная »
2013 »
Октябрь »
30 » Сиз яхшисиз, бирам яхшисиз.
10:32 Сиз яхшисиз, бирам яхшисиз. |
Тақдиримга чизилган гўзал, Жимжимакор, бахтим нақшисиз. Умрим бўйи битайин ғазал, Сиз яхшисиз, бирам яхшисиз.
Сиз билан бутдир каму-кўстим, Севган ёримсиз, ҳамки дўстим. Мақтов эмас айтаман ростин, Сиз яхшисиз, бирам яхшисиз.
Тонгда эсган майин шамолим, Қалбидаги меҳри лиммо-лим. Маним жуфтим, ҳасму-ҳалолим, Сиз яхшисиз, бирам яхшисиз.
Куним ўтар шодликда, шодон, Васлим куйлар ошиқ бахшисиз. Бахтиёр сизла Шодияхон, Сиз яхшисиз, бирам яхшисиз.
Шодияхон Қосимова
Манба: shodiyaxon.uz
|
Просмотров: 539 |
Добавил: hamkorlik
| Теги: Ижод, Шеърият
| Рейтинг: 0.0/0 |