Четверг
28.03.2024
17:55
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 7 » Собиқ ўзбек вазири ғалла мустақиллиги, порахўрлик ва "серый кардинал" ҳақида
    09:09
    Собиқ ўзбек вазири ғалла мустақиллиги, порахўрлик ва "серый кардинал" ҳақида
    Олим Атаев:Ҳеч қанақасига Ўзбекистоннинг бугун ғалла етиштириш учун ажратилган шўр заминида 7 миллион тонна ёки 8 миллион тоннага яқин сифатли ғалла етиштириш мумкин эмас. Бунинг ҳаммаси "приписка” ("қўшиб ёзиш”). Максимум 3.2-3.3 миллион тонна атрофида бўлиши мумкин.

    Ўзбекистон собиқ вазири бу ерга босинг Олим Атаев bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига жавоб берди.
    Францияда сиёсий бошпана олган Олим Атаев 1948 йилда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ўқитувчи оиласида дунёга келди.

    Саккиз фарзанднинг тўнғичи бўлган 16 ёшида Тошкентга келади ва Озиқ-овқат ва Саноат Вазирлиги қошида новвой ва қандолатчилар мактабининг бир йиллик курсини тамомлайди.

    Илм олиш баробарида Тошкентдаги нон чиқариш корхоналарида ишлайди. Сўнгра Тошкент дон-маҳсулотлари техникумини имтиёзли диплом билан битиради. Москвадаги Озиқ-овқат институти иқтисодчи муҳандислик бўлимини тугатади. 36 йиллик меҳнат фаолияти давомида Олим Атаев оддий ишчиликдан вазир лавозимигача кўтарилган. Бу давр ичида нон ва қандолатчилик соҳасида 100 дан ортиқ кашфиётлар қилган. БМТ қошидаги Халқаро Информатика Академиясининг академиги фахрий илмий даражасига эга.

    Олим Атаев 90 йиллар бошида бошлатилган "ғалла мустақиллиги" сиёсатини амалга оширишда етакчилик қилган шахслардан бири сифатида кўрилади. У раҳбарлик қилган "Ўздонмаҳсулот" Давлат Акционерлик Корпорациясининг 90 йилларда Ўзбекистон бўйлаб юзлаб нон ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этган. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олиниши мумкинлиги маълум бўлгач Олим Атаев 2000 -йил мартида Ўзбекистондан чиқиб кетган. Ўзбекистон Бош прокуратураси жаноб Атаев, унинг қизи Надежда ва ўғли Қаҳрамонни 2000 йилда йирик миқдорда давлат мулкини ўмаришда айблаб, қидирувга берган.

    Ўзбек расимйлари бир неча бор Франция ҳукуматидан уларни Ўзбекистонга топширишни сўраганлар. Тўрт йил муқаддам Франция ҳукумати бу оилага нисбатан таъқибларни "ноқонуний" деб топиб, Атаевларни Ўзбекистонга топширишдан қатъиян бош тортган. Олим Атаев оиласи билан 11 йилдан буён Францияда сиёсий муҳожир истиқомат қилади.

    Июл ойида Тошкент шаҳар маҳкамаси Олим Атаевни йирик миқдорда давлат мулкини ўғирлашда айблаб, сиртдан 9 йилга озодликдан маҳрум этди. Унинг жиноий шериклари сифатида қизи Надежда ва ўғли Қаҳрамон Атаевга сиртдан 7 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Олим Атаев унга чиқарилган ҳукм сиёсий важларга асосланганини айтади. Айни дамда Ўзбекистонда Атаевлар иши беркитилган.

    Аммо собиқ вазир ва унинг фарзандлари Ўзбекистонда уларга нисбатан чиқарилган ҳукм "уйдирмалар"га асосланганини даъво қилиб, "келгуси унларда" Интерполга мурожаат қилиш ниятида эканини маълум қилди. Миркомил Ваҳҳобов: Ўзбекистон ғалла мустақиллигига эришганини эълон қилди. Мамлакатимиз ўз аҳолисини буғдой билан тўлалигича таъминлаяпти, деб айта оласизми? 

    Олим Атаев: Бугунги кунда мен Ўзбекистон дон ва дон маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаётир деб айта олмайман. Чунки, Ўзбекистонда етиштирилаётган донни ўзини нон ишлаб чиқариш соҳаси ва ун қилиб аҳолига тарқатиш мутлақо мумкин эмас. Стандард бўйича ҳам, сифат даражаси бўйича ҳам бу донни истеъмол қилиб бўлмайди. Биринчидан, Ўзбекистоннинг 70-80 йилдан буён пахта етиштирилувчи ерида ҳеч қандай кучи қолмаган. Ернинг ўзида етарли даражада модда йўқ. Ўсимлик ўзига сўриб олиб, донга ўтказадиган минерал ва оқсил ҳисобланувчи клейковина етарли даражада донда йўқ. Бу буғдойни фақат крахмал сифатида ва спирт ишлаб чиқариш учун ишлатиш мумкин. Бу буғдойнинг 70-80 фоизини ишлатиб, комбикорм қилсак ҳам, ҳайвонларга бериб бўлмайди. Агар бошқа донларга 10 фоиз қилиб ишлатса, мумкин. Чунки, заҳарланган ерда етиштирилган дон молга берилса, ундан гўшти ва сутига ўтади. Айни маҳсулотларнинг ёшларга ва ўсаётган болаларга жуда ҳам салбий таъсири бўлади. Маҳсулотлар инсон организмида тўпланиб-тўпланиб, трансформация бўлиб, келажак авлодга катта зарар келтириши мумкин. Ўзбекистонда етиштирилаётган, йиғиб олинаётган донни Қозоғистоннинг буғдойига 5-10 фоиз атрофида қўшиб ишлатиб мумкин, холос.

    Би-би-си: Лекин Ўзбекистон ҳукумати бу йил рекорд миқдорда – 7 миллион тоннадан кўпроқ ғалла етиштирилганини эълон қилди-ку...

    Олим Атаев: Бу асоссиз. Ҳеч қанақасига Ўзбекистоннинг бугун ғалла етиштириш учун ажратилган шўр заминида 7 миллион тонна ёки 8 миллион тоннага яқин сифатли ғалла етиштириш мумкин эмас. Бунинг ҳаммаси "приписка” ("қўшиб ёзиш”). Максимум 3.2-3.3 миллион тонна атрофида бўлиши мумкин.

    Раҳмат Комилжон, Қўқон: Олим Атаевга саволим: Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида аҳволни яхшилаш учун нима қилиш керак?

    Олим Атаев: Аҳволни яхшилаш учун ерга ишлов бериш керак. Бутун жаҳонда ер боқади. Ўзбекистоннинг ери ҳам боқади. Ер боқиши учун бошда ерни боқиш керак. Ерни боқиш учун гумуз технологияси, биотехнологияларни ишга солиш керак. Фермаларда яхши сақланган чиқиндиларни ишлатиш мумкин. Органик тизимга ўтилса... Масалан, ерни обод қиладиган Калифорния қуртлари бор. Ўзбекистон шароитида ҳозир ҳар бир оилага.... Мана шу чиқиндиларни ишлатиб, мана шуни кўпайтириб, уларни қўллашни бир жойда бошланглар, синовдан кейин бу тизимни ҳамма жойда қўллаш мумкин, деб фермерларга имконият яратиб бериб, 7-8 йил давомида ерни яхшилаб тозалаб олинса, ўша ер биринчи йили, иккинчи йили, учинчи йили илгаргисидан балки 10-15 фоиз камроқ ҳосил бериши мумкин, лекин кейинги йилларда даромади 40-50 фоизгача ўсади. Ер соғлом бўлса, халқ соғлом бўлади. Халқ соғлом бўлса, келажак авлод соғлом бўлади. Мана шуни ҳеч ким, ҳеч қачон унутмаслиги керак. Мана ҳозир Қорақалпоғистон, Хоразмнинг халқи соғлиги қанақанги даражада?! Касал бўлмаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак?! Лекин буни статистик маълумотлар билан тасдиқлашмаяпти. Чунки, мавжуд статистик рақамларнинг ҳаммаси, донга ўхшаб, тўғри эмас.

    Шарафиддин, Чегара: Салом Оли мака! Сиз Ўзбекистонда вазир бўлган бўлсангиз айтингчи, вазирлар ичида қай бирлари ҳалол ва ҳақиқий ватанпарвар инсонлар? Ўзи вазирлар ичида ҳалқпарвари ким?

    Олим Атаев: Энди ҳар бир вазирга баҳо беришда менда имкон йўқ. Лекин, тоза-пок бўлган айрим инсонларни мен биламан. Лекин уларнинг сони кўпам катта эмас.

    Алихон, Андижон: Ассалому алайкум. Олим ака, ўша даврларда амал курсисини эгаллаш мақсадида кимларга поралар бериб, кимлардан пора олгансиз?

    Олим Атаев: Мен 36 йиллик меҳнат фаолиятим давомида 26 йил биринчи раҳбар бўлиб ишлаганман. Катта-кичик корхоналар, бирлашмалар корпарацияларда ишлаганман. Менда ҳеч қачон амал курсиси учун интилишим йўқ эди. Шу тепага кўтарилсам, раҳбарлик лавозимини эгалласам деган ўй менда бўлмаган. Менинг Тошкентга келишимга сабабчи бўлган Ўзбекистон Марказий Қўмитаси котиби Владимир Анищев бўлади. У инсон мен билан бир неча марта суҳбат қилиб, икки уч ой ичида маслаҳатлашган. Сўнг Чилонзор райкомининг котиби бир неча марта суҳбатлашиб, илтимос қилишиб, бир неча ойнинг ичида олиб келишган. Ўша пайтларда Тошкентга нонни Чирчиқдан, Ангрендан, Гулистондан олиб келишарди. Тошкентнинг ўзида нон ишлаб чиқариш корхоналари етарли бўлмагани учун мени илтимос қилиб, ўша пайтларда коммунист партия аъзоси бўлганим учун мажбурлаб... Вилоят коммунист партияси котиблари ҳаракат қилиб Тошкентга жўнатишган. Шу пайтда мен ўртоқ Анищевнинг илтимосига кўнишга мажбур бўлдим. Ҳеч кимдан мен ҳеч қачон бирон пора олмаганман. Четдан келганим учун, бу тизимдаги вазирлар ичида мен бегона ҳисобланар эдим. Мен ўз меҳнатим билан соҳани тиклаш учунгина келтирилганман. Буни кўпчилик билади.

    Рустам Насимий, Токио: Ўзбекистон сиёсатида "Серый кардинал" тоифасидаги инсонлар борми?

    Олим Атаев: Бу масала бўйича… Менинг хабарим бўйича, Исмоил Жўрабековга 10-15 йил давомида мана шунақа ном берилган. Мен шундан хабарим бор… У киши кейинги пайтларда Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаганлар.

    Аҳмад Ҳожи Хоразмий, Стокпорт шаҳри, Буюк Британия: Ассалому алайкум муҳтарам Олим ака.Сизнинг нон (ғалла) мустақ иллиги учун қилган катта хизматларингизни биламиз. Саволим шуки, Исмоил Жўрабеков билан ораларингизда нима ўтган? У даврларда Жўрабековнинг изнисиз сизга ўхшаш одамлар қатағонга учрамаган. Балки, сиз ва бизга мўйсафед ёшда "Хизматга-тўҳмат” қисмат қилингандир?

    Олим Атаев: Исмоил Жўрабеков бизга 10-15 йил раҳбар бўлганлар. Кейинги пайтлардаги қийинчиликлар, ҳар томонлама сиқиш, ҳар томонлама бизнинг оиламизга тош отиш бўлган пайтларда мен шу инсонга 15 йил ичида бир марта мурожаат қилган эдим. "Ҳой Исмоил Ҳакимович, бу нимадан ўзи, мен нима гуноҳ қилаяпман?!” деганимда, у инсон менинг илтимосимга ҳеч қандай реакция қилганлари йўқ. Ҳеч қандай томондан менга ёрдамлари теккани йўқ. Мен шу 36 йил ичида фақат бир марта шу инсонга илтимос билан мурожаат қилганман, ўшандаям илтимосим жавобсиз қолиб кетган.

    Олимбек, АҚШ: 1998 йили Оврўпа давлатларининг биридан ката миқдорда буғдой сотиб олиниб, пулини тўламай кетишганлигидан хабарим бор. Вазирлар Маҳкамасининг ҳам гарантия хати бўлган дейишади. Бу буғдой Қозоғистондан "Одил” компаниясидан келди, деб расмийлаштирилган экан. Бунақа ўйин кимга керак эди? Оврўпадан буғдой келтириш кимга керак бўлиб қолди? Ҳозир ўша буғдойнинг пули бир неча юз миллион бўлиб, Ўзбекистоннинг қарзи сифатида турибди. Бу қарзни ким тўлайди?

    Олим Атаев: Албатта. Раҳмат савол учун. Буни менинг бу лавозимга ("Ўздонмаҳсулот” ДАК раҳбарлиги) келишимдан бир уч-тўрт йиллар олдин бўлиб ўтган операция десам ҳам бўлади. Бу масалада менга бир чет эл фуқароси мурожаат қилиб, шикоят қилиб келган эди. "Мени мана шунақа алдашди. Ўн миллион доллар атрофида мен маблағ йўқотдим,” – деган инсон менга мурожаат қилди. Мен эса бу ҳужжатларни кўтариб, у инсонга ёрдам бериш учун ҳамма таалуқли ҳужжатларни топиб, уларнинг ҳаммасини у инсонга кўрсатдим. 

    У инсон бизнинг корпорациямиз ундан ҳеч қандай қарзи йўқлигини кўрганидан кейин, бошқа томондан ўтган ҳатони топиш учун, судлашиш учун чиқиб кетди. "Ўздонмаҳсулот” бу маблағни сўм орқали "перечисление” қилиб, ҳозир эсимда йўқ қандайдир ташкилотга маблағни ўтказган. 

    Лекин ўтказилган жойдан сўм конвертация бўлиб, қанча маблағ кимга ва қандай ўтгани менга аниқ эмас. Чунки мен шу масалани кўтариб, Исмоил Ҳакимович Жўрабеков идорасига олиб бормоқчи бўлдим, лекин айрим инсонлар айтдики: "Бу иш сиз келишингиздан олдин бўлиб ўтган, маблағ тўланганидан сизнинг хабарингиз бўлган экан, шу ҳужжат асосида сиз бу масалага аралашманг,” – деганларича бу иш шундайлигича қолиб кетди.

    Манба : bbc.co.uk/uzbek
    Просмотров: 653 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: