Вторник
16.04.2024
21:46
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 19 » Таъб
    08:42
    Таъб
    Аслида ёзмоқчи бўлганларимга "Ўғригина болам..." деган сарлавҳа қўймоқчи эдим. Аммо кейинги ўйларим ҳосиласи ўлароқ уни юқоридагидай номладим. Ўқиётган кишида савол туғилиши аниқ. Нега "Ўғригина болам..."

    Чунки бизнинг миллатимизда ўғри қўлга тушса ўша маҳалланинг ярмидан кўп одамининг унга раҳми келади ва: " Ўғригина бола ушоққина экан, анави маҳалла зўри Маҳкамбой уни аямай шунақанги қулочкашлаб урдики, бечора бола калтак зарбидан ерга узала тушиб, аллақанча вақт беҳуш ётди", дейишиб айримлар ўғри  учун кўзёш ҳам тўкиши аниқ.

    Хўш, ўғирлик энг оғир гуноҳ, бировга озор етказиш ҳам гуноҳ. Айтганимиздай ҳолда ўғри айблими ёки уни қўлга тушириб, жазолаганми? Ҳозир улардан қай бири ҳақ ё ноҳақ мулоҳаза қилишни ўқувчининг ўзига ҳавола  қилмоқчиман. Мен эса юқорида айтганимдай ўхшаш ҳоллар ҳақида икки оғиз сўз айтгач, кейин таъб ҳақида ҳам бир калима келтирарман.

    ...Ўзбекистонда неча йилки юлғичлар замони бўлиб келмоқда. Ўғри, муттаҳам, зўравон, порахўр, фирибгар, фоҳишабозлар салкам халқ қаҳрамонларига айланиб, уларнинг номидан гўёки халққа меҳр-мурувват кўрсатилиб, хайру эҳсонлар қилинмоқда.

    Бир умр халқнинг нонини туя қилган кишининг эҳсони ҳақида нима дейиш мумкин? Айримлар "ҳа, ўғри қариса сўфи, ғар қариса отинойи бўладида", деган кинояли нақлни келтиришлари мумкин. Аслидачи? Аслида эса аҳвол бироз бошқача. Келинг аввал шу ҳақда айтайликда, кейин кишилардаги таъбга тўхталамиз.

    Бир шаҳарнинг қозиси, ёки бир вилоятнинг ҳокими ёҳуд бирор соҳадаги вазир олғирлик, порахўрлик қилиб тумшуғидан илинса нима бўлади? Ўзбекистонда аслида шу соҳадагилар ҳалол ишламасликлари ҳақида кўп гапиришади. Аммо бошқалар кўзига гўё бундай иллатларга қарши курашяпмиз, дегандай, аслида эса топганини бўлишмагани учун ҳибс этилган кимса кеча халқнинг нонини туя қилаётгани унутилади. Кеча у халққа зулм қилгани  унутилади. Унга бечора, дея раҳм шафқат қилиб, қайтанга ундайнинг ҳимоясига отланишади.

    Буни мен ҳаводан олиб айтаётганим йўқ. Ҳаётда кўрганларимдан келиб чиқиб айтяпман. Ўша кичиккина киссавурга раҳми келгандай ҳол. Халқнинг ярмидан кўпи кўзёш тўка бошлайди. Хусусан озгина улуш олиб тили қисиқ бўлиб қолган айрим зиёлилар эса кечаги муттаҳамни мадҳ эта бошлашади. Вақт келиб дунёнинг қаттол диктаторларидан бири бўлмиш Сталинни ёқлаб унга ҳайкал ўрнатган каби Ўзбекистонда халқни ўмарган ёки ўмараётганларга ҳам ҳайкал ўрнатишса ажабланмайман. Чунки биз шундай халқмиз. Яна ўзимизга ўзимиз савол бериб қўямиз: нега Ўзбекистон бу қадар таназзулга учради? Нега Ўзбекистонда одамлар чор-ночор ҳаёт кечирмоқда? Сабаби аксарият кўпчилик ўғрипарварлигида эмасмикан?

    Ҳаттоки ўзбек адабиётига ҳам ўғриларга муҳаббат сингдиришга ҳаракат қилингани бор гап. Масалан, ёзувчи Ғафур Ғуломнинг "Менинг ўғригина болам" ҳикоясидан бир парча:

    "Буни қаранг-а, бизнинг уйимизга ўғри кепти. Бизни ҳам одам деб йўқлайдиган кишилар бор экан-да, дунёда? Эртага ўртоқларимга тоза мақтанадиган бўлдим-да: «Бизнинг уйга ўғри келди». Ғурур билан айтилса бўлади. Лекин ишонишармикан?"

    Ўзбек адабиёти саркориман деганларки ўғрипараст бўлгандан кейин қолганларни қўяверинг. Бу ўтган асрнинг адабиёт намоёндаси асаридан. Ҳозирги замонамизнинг энг ҳалолиман, дея бонг урадиганлар ҳам ўғрилар билан шериклигини кузатиш мумкин. Улар аввал камчилик бўлса, бугунги кунимизга келиб кўпайишиб қолишган.

    Назаримда гапим жуда чўзилиб кетди. Ўғри ёки муттаҳам олғир, порахўр, таъмагир билан фоҳишабозу маддоҳнинг таъбга нима даҳли бор, дейишлари мумкин. Ҳамма гап ана шу таъбга боғлиқ.

    Ўзбекларда ҳар ҳолга бир тавсиф бўладиган нақл ё ибора бор. Масалан, таъби нозик, таъбсиз ва ҳакозо...Яна, " дўстинг ёки шеригинг ким, сенинг кимлигингни айтаман", деган нақл ҳам тез-тез қулоққа чалиниб туради.

    Таомланишда ҳам, дўст ёки шерик тутишда ҳам инсонларнинг таъбига қараб баҳо беришади. Масалан, олдига нени келтирсангиз еяверадиган кишиларга нисбатан ҳайвонмижоз, ҳар нарсани танлаб танаввул қиладиган, ёки кимнинг кимлигига қараб дўст тутадиганни таъби нозик, юксак дидли деб қўйишади. Ўзига жуфт танлашда ҳам одамларнинг таъби ва диди қанчалик эканига баҳо беришади.

    Таъб ҳақида юқоридаги ўғри ва каззоблар борасидаги мисолларда ниҳоний мулоҳазаларни аслида айтиб бўлдик.

    Бир мамлакат подшоси атрофига ўзига ўхшаган кимсаларни тўплайди. Чунки унинг таъби ўшандай кишиларнинг таъбига, тавсифига мос. Демак, Ўзбекистон бошида турган кишининг таъби қандай? Ўзингиз ўйлаб кўринг.

    Масаланинг яна бир бошқа томони бор. Ўзбекистон бошида турган зулмкордан мен яхшиман, халққа меҳрибон бўламан, дейдиганнинг атрофидагиларга қаранг,  шериклари ким ва кимлар билан бир дастурхондан емакланмоқдалар? Уларнинг таъбларига бир қаранг. Хулосани эса ўзингиз ясанг.

    Ризо Обидов 
    Манба : zamondosh.com
    Просмотров: 1007 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Ўзбек мухолифати | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: