Четверг
28.03.2024
13:13
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 22 » ТАНИҚЛИ ҚЎШИҚЧИ БЎЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
    08:52
    ТАНИҚЛИ ҚЎШИҚЧИ БЎЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
    Ўзбек матбуотида ошкоралик анқонинг уруғи эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Лекин айрим газета ҳодимлари имконият даражасида, гарчан сиёсий бўлмасада айрим муаммоларни ёритишга ҳаракат қилмоқдалар. "Кўнгил кўчалари” деб номланувчи газетада бир рукн бор. Ҳохлаган одам махсус телефон рақамига қўнғироқ қиладида уни ўйлантираётган баъзи муаммоларни айтиб беради.

    Ушбу газетага анчагина машҳур Фарғоналик қўшиқчи аёл қўнғироқ қилади. У, кутилмаганда аёл киши таниқли ашулачи бўлиши учун албатта раҳбарлар ёки пулдорларнинг қўлида қўғирчоқ бўлиши шарт эканлигини фактлар орқали исботлаб беради. Ўзбек матбуотида бундай ошкора суҳбатлар камдан-кам ҳоллардагина чоп этилишини назарда тутиб, ушбу суҳбатдан айрим парчаларни ҳукмингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

    Муҳбир икки оғиз гаплашгандаёқ таниқли ашулачи аёлни таниб қолади:
    -Ҳа, сизни танидим..
    -Ҳа шунақа, камдан-кам ҳолатда санъаткор аёллар оилавий ҳаётда ўз бахтини топади.Аксарияти амалдорларга,бойваччаларга иккинчи ё учинчи хотин ё "ўйнаш” бўлиб юришади.Газета, журналларга, телевизор, радиоларга чиқиб олиб сузилганча "турмуш ўртоғим мени тушинади”, "мен оилавий ҳаётда бахтлиман” , "қайнона- қайнотам мени яҳши кўради” деган гапларнинг ҳаммаси ҳам рост эмас. Санъатда юлдуз бўлиш истагида бўлган қизлар пулдор продюсерлар қўлидаёқ увол бўлиб кетишади.Айнан ўзим шундай фожеанинг қурбони бўлганим учун эмас, ўзим кўрган ва эшитган бошқа санъаткор қизларнинг хаётида кўрганим учун айтяпман.

    -Ҳамма санъаткор қизлар ҳам сиз айтганчалик эмасдир?…Ҳар қандай гапни сўзлашдан аввал тафаккур тарозисида ўлчаш яҳши эмасми?
    -Гапингиз тўғри.Аммо пок юраман, ўзимга гард юқтирмайман,номимни қора қилмайман, деган санъаткор қизлар, минг иқтидорли бўлмасин ҳеч бири юзага чиқа олмайди… Мен шундай қизни биламан, консерваторияда аъло баҳоларга ўқиди. Овози, таланти, санъатга бўлган меҳр-муҳаббатини Ҳудо юқтирган.Лекин машҳур эмас. Қўшиқ ёзиш,тайёр қўшиқларни эфирда "айлантиришга” маблағи йўқ. Мен бахтсизлик эвазига машҳур юлдузга айландим, ҳамма нарсам етарли… Лекин у ҳалигача юрибди.
    -Айрим газеталар сизни турмуш қурди, деб жар солган эди. Ҳатто никоҳ тўйингиздан лавҳалар суратини ҳам босишган эди…

    -Тўғриси келишилган никоҳ бўлди. У инсоннинг қишлоғида оиласи, аёли, фарзандлари бор. Мен билан номигагина турмуш қурди.Эл-юрт олдида юзимни ёруғ қилиш, оқ либос кийиб келин бўлиш учун бу "ўйин”ни уюштирдим… Бу кунга етгунимча қанча хўрлик, маломатларни кўрмадим дейсиз. Менга "шайдо” бўлиб "спонсор”лик қилган эркакларнинг хотинидан калтак еганларим… Хуллас санъаткор қизнинг ҳаёти газеталарда ўқиганингиз ё телевизорларда кўрганингиздек сип-силлиқ, ҳою-ҳавас, қувончу шодликка тўла ўтмайди. Санъат нонини ейиш остонасида турган сингилжонлар, юлдузлик бўсағасидаги бундай тузоқлардан огоҳ бўлинг…

    Бу ерда, қўшиқчи аёл назардан қочирган яна бир муаммо бор. Кейинги пайтларда овропа созлари билан беш-олтита миллийликдан йироқ, қўшиққа ўҳшаган бир нарсаларни айтиб "юлдуз” бўлиб олганлар турли даражадаги унвонларни ҳам олишмоқда. Бир мунча бурун "Озодлик” радиосига интервю берган "Аср” гуруҳи раҳбари Абдулазиз Карим, бир кўрик танловида унинг қўшиқларини дастурдан чиқариб ташлаган матасаддилар: "Овора бўлма, бу танловда Озодбек Назарбеков ғолиб бўлиши керак” деган гапини айтиб берган эди. Ўша Назарбеков бугун Ўзбекистон халқ артисти, умрини миллий қўшиқчиликни ривожлантириш билан ўтказиб, халқ меҳрини қозонган Камолиддин Раҳимов ҳам Ўзбекистон халқ артисти. Ёки бўлмаса, куни кеча Юнус Ражабий номидаги мақом ансанблининг ҳонандалари Фарғоналик иккита укамиз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлишди. Умрида бирорта миллий қўшиқ айтмаган Сардор Раҳимҳон ҳам Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистдир. Санъаткорларни унвон билан тақдирлаш учун раҳбариятга ҳужжат тайёрлаётган, унвонларнинг асири бўлган аёлларни йўлдан ураётган мутасаддилар ўзларини шаҳсий манфаатларини ўйлаб, покиза Ўзбек санъатини булғамасинлар!

    Носир Зокир
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
    21- сентябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 702 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Инсон ҳуқуқлари | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: