Среда
25.04.2018
11:57
Форма входа
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 11 » Ташладинг кетдинг.
    11:02
    Ташладинг кетдинг.
    Юрагимни ғашладинг кетдинг, 
    Кўзларимни ёшладинг кетдинг.
    Жоним қолди додлаб изингдан, 
    Ёлғизликка ташладинг кетдинг. 

    Шўр пешонам қайларга урай, 
    Энди сени кимлардан сўрай? 
    Не қилайин оҳ, қандоқ қилай, 
    Сенсизликка ташладинг кетдинг. 

    Очилмасдан сўлиган гулим, 
    Қўлларингдан тутмайин қўлим. 
    Айрилибон тўкилди дилим, 
    Дилсизликка ташладинг кетдинг. 

    Ожиз қолдим қисмат олдида, 
    Қўлларимга кишан солдида. 
    Сўзламайин сўзим қолдида. 
    Тилсизликка ташладинг кетдинг. 

    Шодликларим ғамга алмашдим, 
    Андуҳларда қолиб қалашдим. 
    Алам келиб мени талашди, 
    Ҳиссизликка ташладинг кетдинг. 

    Жоним маним жаноним дердинг, 
    Мохирангни ғамини ердинг. 
    Бугун ўзинг кўкларга учиб, 
    Сенсизликка ташладинг кетдинг,

    Ёлғизликка ташладинг кетдинг. 
    Бироз чида мен ҳам бораман, 
    Ортингдан тез етиб оламан. 

    (Муҳлисам Мохира опага аталган) 

    Шодияхон Қосимова.  
    2013й

    Манба: shodiyaxon.uz

    Просмотров: 300 | Добавил: hamkorlik | Теги: Шеърият, Ижод | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: