Пятница
29.03.2024
15:08
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 31 » Туркистоним.
    10:13
    Туркистоним.
    Есир кўкси каби қирлар қувраб қолди,
    Бўзтўрғайлар чирқиллашиб, жовраб қолди.
    Оч гўдаклар отамиз нон келтирар деб -
    Мўлтиллашиб йўл бошида қараб қолди.

    Бу аҳволдан кузнинг ранги ўчиб кетди.
    Турналар ҳам қий - чувлашиб кўчиб кетди.
    Дунё кечиб дунёликдан чўчиб кетди...
    Кўкка қараб, не бўлар деб сўраб қолди.

    Олислардан кўринади кўзга сароб,
    Ул саробга етарман деб кўплар хароб.
    Хароб қилган кимлар экан юзда ниқоб...
    Ҳувиллаган юртда шулар яйраб қолди.

    Ҳўрсиниқдай кўринади тоғлар бу кун,
    Қирлар - қирмас, диллардаги доғли тугун.
    Юртга келган бало билиб ўзин устун -
    Қонга ташна пичоғини қайраб қолди.

    Шунчаларми эди ҳолинг, Туркистоним,
    Қайда орзу, истиқболинг, Туркистоним,
    Кўриб келмас ҳеч малолинг, Туркистоним...
    Қучоғингда кушанданг ҳой - ҳойлаб қолди. 

    Ёдгор Обид
    Манба : facebook.com/jodgor.obid?fref=ts
    Просмотров: 420 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: