Пятница
19.04.2024
19:22
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 24 » ҲУҚУҚ ФАОЛЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ.
    09:16
    ҲУҚУҚ ФАОЛЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ.
    20- Октябрь куни Наманган шаҳридаги " Мажнунтол” чойхонасида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Наманган вилояти бўлими фаоллари учрашдилар. Учрашувда биринчи бўлиб Носир Зокир сўз олиб, ташкилот атрофидаги бўлаётган воқеалар, Абдужалил Бойматов билан бўлиб ўтган суҳбат ҳақида батафсил гапириб берди.

    Ташкилот фаолларидан "Дилкаш” газетасининг бош муҳаррири Илҳомжон Усмонов матбуот эркинлиги ҳам инсонларнинг асосий ҳуқуқларидан бири эканлиги ҳақида мазмунли маъруза қилди.

    Ташкилотнинг Уйчи тумани бўлими раиси, тарих ўқитувчиси Олимжон Юнусов ўзи яшаётган ҳудудда олиб бораётган ишлари ҳақида гапирди.

    Учрашувда сўз олган Поп тумани бўлими фаоли Олимхон Саримсоқов эса бугунлик кунда кўпроқ фермерлар ва тумандаги завод ишчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилаётгани ҳақида фактлар орқали ўта қизиқарли чиқиш қилди. Фаоллар Олимҳон акани ёши бир жойга борган бўлса ҳам шунчалик фаол ишлаётганини олқишладилар.

    Тўрақўрғонлик Акмал Жўрабоев, Чортоқлиқ Муҳаммаджон Абдуллаев, Чустлик Абдунаби Ҳудайёров, Наманган шаҳрилик Садриддин Ниёзов ва бошқалар ҳам ўз ҳудудларида олиб бораётган ишлари, инсон ҳуқуқлари борасидаги воқеа ҳодисалар ҳақида гапириб бердилар. Учрашувда қатнашчиларнинг баъзи таклифлари ҳам муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича
    матбуот маркази.
    Просмотров: 603 | Добавил: hamkorlik | Теги: Билдиришлар, Инсон ҳуқуқлари | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: