Четверг
25.04.2024
23:00
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 25 » Қуёши кулмаган баҳор.
    08:17
    Қуёши кулмаган баҳор.
    (ўғлим Жалолиддинга бағишлайман)

    17- қисм.

    Сафар акага айтожоқ сўнг сўзимни айтгандим. 
    У киши ўзи билиб ёки билмасдан , тор сўқмоқдан қайтиши қийин бўлган чангалзорга кирганди.
    Олдини туман қоплаганди, изини тикан. 
    Мен эса қайтмас йўлнинг ўртасида эдим.
    Бошимга тушажак бўлган фалокатларни ўша вақтда таҳмин ҳам қила олмагандим.
    Чунки ўйлаб мулоҳаза қилишга вақтим йўқ...

    Кун- у, тун Жалолиддининг тарбияси билан машғул эдим. 
    Бўлиб ўтган воқеалар-у, орамиздаги ўзаро суҳбатимизни унутиб яъна кундалик ташвишларим билан андармон бўлгандим.

    Сафар ака қўлидаги оманат "танга”ни уйдан олиб кетиб бутун ҳужжатлари билан ЭРК Демократьик Партиясининг сейфига қўйганди. 

    Ўзи ҳам олдин ҳикоя қилганим каби Партия ичидаги носоғлом муҳит яъни;
    Бош котиб Аҳмад Аъзамнинг уйғуладиги тартиб совет режимининг КГБ дан етишиб чиққан КПСС МК раҳбари Юрий Владимирович Андропов давридаги каби ЭРК Партиясида ҳам "контрол дафтари " бўлиши керак...

    Ишга келган Пaртиянинг ходимлари эрталаб келган соатида кечқурун эса кетишидан олдин ўша дафтарга имзо чекиши керак деган қаътий талаб қўйган.

    Ахмад Аъзамнинг "ақмоқона талаби” Сафар акани чилладан чиқаради.
    Биз нимага совет режими давридаги коммунист ва КГБ ходимларининг ўйлаб топган "ақмоқона" режиминин уйғулашимиз керак деб?!

    Демократик давлат қурамиз, миллатимизни русларнинг зулмидан қутқарамиз,бўйнимизга боғланган қуллик занжиридан қутилиб хур ва озод яшаймиз деб кураш бошлагандик Ахмад Аъзам эса яъна орқага кайтиб коммунистларнинг "контрол дафтар”ини ўйлаб топди деб ўз қаътий норазилигини билдиради Сафар ака. 

    Чунки Аҳмад Аъзамнинг асл нияти у вақтда ҳали "очилмаган қўриқ” кaби билинмаган сир эди..
    Вақтида ишга келмадинг... "дафтар”га имзо чекмадинг деб ҳар хил баҳоналар топиб жанжал кучаётгани Партия ичидаги носоғлом вазият кундан кунга кескинлашаётганини кўрган ЭРК Демократик Партиянинг раиси Муҳаммад Солиҳ Сафар акага; -Сен: "Муҳрдорлик ва Партиянинг хўжалик ишлари " бошлиғи вазифасидан истеъфога чиқ! 
    Номингда турган Партиянинг мулкини комиссия тузиб топшир?! 
    Кейин мен сени ўзимга ёрдамчи қилиб буйруқ чиқараман шунда сен истаган соатингда ишга келиб истаган соатингда ишдан кетасан эркин бўласан деб таклиф қилади.

    Сафар ака номида турган Партиянинг мол-мулкини тузилган комисияга топширади.,ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг ёрдамчиси вазифасига ўтказилади. 

    Аҳмад Аъзам (Самарқанд Вилояти Жонбой туманида туғилган) ЭРК Демократик Партиясининг қурувчи уйяси ва партиянинг бош котиби сайловда ЭРК партиясининг ютқазишини қабул қила олмаганидан кейин ...

    Ўзбекистон perezidentining davlat maslahatchisi Мавлон Умрзоқов билан яширинча музокаралар олиб бориб ЭРК Партиядаги ўз тарафдорлари учун ҳукуматдан мансаб талаб қилаётган экан...

    Сафар ака ўз китобида ёзгани каби ҳеч вақт Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вада қилган мансабига, нада бошқа таклифларига рози бўлмаганди.

    Ўзбекистон Давлат маслахатчиси Мавлон Умрзоқов унинг ёрдамчиси Аҳмад Отажоновлар ҳам алоҳида суҳбатлашиб Сафар акага билан ўз таклифларини айтганлар.
    Сафар ака уларни ҳам рад қилган...
    Бу ўжарлиги ўз бошига тушадиган кулфатларнинг бошланғичи эди...
    Аҳмад Аъзам нафақат ўзи учун балки Пaртиядаги тарафдорлари учун ҳам Мавлон Умрзоқовдан лавозимлар сўраган.
    Булар кимлар?...
    Иброҳим Ҳаққуллов (Бухора Вилоятида туғилган филология фанлари доктори) ЭРК Пaртиясининг Бошқарув кенгаш аъзоси . "ЭРК” газетасининг бош редектори.

    Шоди Каримов(тарихчи олим) Партия Бошқарув ҳайьати аьзоси. 
    Содиқжон Йигиталиев ( Ўзбекистон Совет Социалистик Респуликасининг Собиқ Олий суди раиси ўзбекларни қоралама компаниясида актив иштирок қилга миллат хоини) Эрк Демократик Партиясининг Бошқарув ҳаьят аьзоси.
    Абдулҳай Абдумавлонов Бошқарув кенгаши аъзоси Тошкент шаҳар депутати.
    Уларнинг асл мақсадлари; 
    Партияни ичидан парачалаб йўқ қилиш бўлган. 
    Партия ичидаги Муҳаммад Солиҳга яқин энг асосийси ЭРК Демократик Партияга содиқ одамларни Партиядан узоқлаштириб комунистларнинг ўйлаб топган "бўл парчала” методини қўллаётган экан. 
    Сафар ака бу машамаларга ортиқча чидай олмай олдинги бобларда ҳикоя қилганим каби Партияни ташлаб чиқиб кетди.
    1992 йил Февраль ойида биринчи марта Туркияга кетди.
    1992 йил Октябрь ойида икикинчи бор Туркияга кетиб Декабр ойида қайтиб келди.
    Келгандан кейин ҳам Партияга қайтиб бормади.

    Бу вақтга келиб Аҳмад Аъзам ва унинг тарафдорлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ҳақиқий қулига айланиб бўлган эдилар.
    Ўзбекистон Давлат маслаҳатчисининг Мавлон Умрзоқoвнинг эгилиб оёғини ўпгани учун Аҳмад Аъзамга Ўзбекистон телевидениясининг йўли равон бўлиб очилганди...

    Бошқаларига ҳам гавдасига яраша Оқ саройдан ёғли суяк ташлагандилар.
    Ёғли суякни ғажиган ялоқҳўрлар олдин ЭРК Демократик Партиясида бир мақсад сари интилган ўз дўстларини ҳозирги ҳукуматнинг хизматкорига айлантирмоқчи бўлиб уринишдилар лекин мақсадига ета олмадилар...
    Шундай ғаразли мақсадини амалга ошира олмай бу дунёдан кўчиб кетганлардан бириси Tarih fanlari Professori Шоди Каримовдир. 
    .Ўлиб кетгани учун Шоди Кариmов ҳақида ортиқча бир нима ёзмадим... 
    Мен ва Жалолиддининг кўз ёшига сабабчи бўлган инсонлардан биттаси холос...

    Яратган тангрим ўзи билгани каби жазоласин нариги дунёда!
    Мен эса ундан икки дунёда ҳам рози эмасман.
    ЭРК Партиянинг раиси Муҳаммад Солиҳ "танга”ни , сейфдан олиб асли келиб чиқиши Туркистонлиk ўзбек Туркия Ватандоши prezident Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Давлат маслаҳатчиси Анвар Олтойлига "танга”ни экпертиза қилдириб беринг деб беради. 
    Сафар аканинг эса бу воқеалардан ҳабари йўқ эди...

    Қурбанай Кемал

    21.10.2013 yil. 
    Lausanne.


    Просмотров: 708 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Ижод | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: