Суббота 20.04.2024 16:28 |
Приветствую Вас Гость Главная | Регистрация | Вход | RSS |
Статистика |
---|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
"Ҳамкорлик" жамғармаси
Главная » 2013 » Сентябрь » 28 » ҚЎҒИРЧОҚ ҚИЗ.
|
Шодияхон Қосимова
ҚЎҒИРЧОҚ ҚИЗ.
Ой юзи сутдек оппоқ, Кўзлари маржон-мунчоқ. Худойимнинг мўжизаси, Қўғирчоқ қиз қўғирчоқ.
Фариштами ё ҳурми, Япроғи нозик гулми? Денгиз гавҳари дурми, Қўғирчоқ қиз қўғирчоқ. Оғзи тугмача екан, Лаби қулупнаймикан. Тили асалман деркан, Қўғирчоқ қиз қўғирчоқ.
Ой оқига белабди, Қуёш нурин елабди. Юлдуз бахтин тилабди, Қўғирчоқ қиз қўғирчоқ.
Табассумида наҳор, Кулиб тураркан баҳор. Боқиши жонга хумор, Қўғирчоқ қиз қўғирчоқ.
СЕВАРМИШМАН.
Қўли гулу, кўнгли тоза, Муҳаббатда чевармишман. Куни келиб қалб тутқаза, Мен кимнидир севармишман.
Табассумим тафти қайноқ, Чин кўнгилдан кулармишман. Айтар сўзи ёғлиқ қаймоқ, Мен кимнидир севармишман.
Билолмадим ким екан у, Севган куним билармишман, Қилар емиш мени жоду, Мен кимнидир севармишман.
Ростми, ёлғон ёки уйқу, Кўрсам гумон қувармишман. Мабодо бу сиз емасму, Мен кимнидир севармишман.
Манба: shodiyaxon.uz
|
Просмотров: 432 |
Добавил: hamkorlik
| Теги: Шеърият, Ижод
| Рейтинг: 0.0/0 |
|