Пятница
26.04.2024
00:28
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 17 » Ўтган аср дафтаридан
    10:09
    Ўтган аср дафтаридан
    Ёдгор Обид

    Ҳаволарга айтиб сўзимни,
    Армон доғи билан ўрайман.
    Ваҳм босиб борар кўксимни,
    Энди бошим қайга ургайман...

    Дунё - сўнук. Дунё - қоронғу.
    Дилим - ўксук. Ёришмайдир у.
    Сув ҳам оғу. Ҳаво ҳам оғу,
    Энди бошим қайга ургайман...

    Орсизларга бегона орим,
    Зорсизларга етмайди зорим.
    На уйим бор, ва на мозорим,
    Энди бошим қайга ургайман...

    Ватаним бор. Ватаним - фиғон,
    Элим - сарсон. Ҳайрон. Саргардон.
    Излагани, хаёли имкон,
    Энди бошим қайга ургайман...

    Қайдасан, эй, қочоқ адолат,
    Гар бор бўлсанг - юзингни кўрсат.
    Мудҳиш тақдир бўлди бешафқат...
    Энди бошим қайга ургайман...

    Манба: facebook.com
    Просмотров: 410 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: