Вторник
16.04.2024
08:52
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 27 » Ўтган аср дафтаридан бир машқ
    06:31
    Ўтган аср дафтаридан бир машқ
    Ёдгор Обид

    Уйғоқ яшаш қийин мудроқ дунёда,
    Биродар, нетайлик, шу кунга қолдик.
    Дардимиз муаллақ бўмбўш ҳавода,
    Тўлғондик, тебрандик, аламдан толдик.

    Уйғоқ яшаш қийин мудроқ дунёда,
    Кўксингда - оташлар... Ёндирар ёмон.
    Орзулар - сарсари мангу маъвода,
    Умидлар чирқираб излайди имкон.

    Уйғоқ яшаш қийин мудроқ дунёда,
    Токи бошлар узра - қотил жаҳолат.
    Англатмоқ истасанг - бошинг билода...
    Нигоҳлар - қаҳрли. Нигоҳлар - нафрат.

    Уйғоқ яшаш қийин мудроқ дунёда,
    Биродар, бунчалар бешафқат тақдир...
    Қочиб кетолмаймиз арши - аълога,
    Нима қилсак - қилдик, яшадик аҳир.

    Уйғоқ яшаш қийин мудроқ дунёда,
    Нетайлик, қисматга битилган экан...
    Синмаса руҳимиз шундоқ аснода -
    Юз очар орзуга айланган маскан.

    Уйғоқ яшаш қийин мудроқ дунёда...

    Манба : facebook.com 
    Просмотров: 409 | Добавил: hamkorlik | Теги: Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: