Пятница
26.04.2024
15:11
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 23 » Дўстим Мурод Жўраевнинг тақдирини ўйлаб битилган сатрлар.
    11:24
    Дўстим Мурод Жўраевнинг тақдирини ўйлаб битилган сатрлар.
    Ўтган аср дафтаридан.
    1.
    Тиконли симларга қадалган нигоҳ,
    Тиконли симларга ўралган тақдир.
    Ўйлар - оғир тугун. Оғриқли сўроқ.
    Қадамлар товуши қоришиқ таҳқир.

    2.
    "Қуёш ботаябди..." "Нима ишинг бор,
    Унинг йўли бошқа. Сеники - бошқа..." 
    Шафақ нурларига илашиб ночор -
    Тутқун хаёл урар бошини тошга.

    3.
    Залворли одимлар. Синиқ товушлар.
    Кишанбанд эзгулик. Кишанбанд орзу.
    Юрак зил тортади. Вужуд увушар...
    "Тақдир - шу. Ватан - шу. Эрксиз элинг - шу.."

    4.
    Туркистон, Туркистон, буюк ҳибсхона,
    Ўз элин бағрида банд этган ватан.
    Орзудан бегона. Руҳдан бегона...
    Мен - хаста жондирман. Сен - хаста бадан!

    5.
    Хаёлимни бўғар. Бўғзимни бўғар -
    Тиконли симларга ўралган тақдир.
    Фарёдим бағрингга қандайлар сиғар...
    Сенсиз - мен сағирман. Менсиз - сен сағир.

    6.
    Тонгги йўқ тун бўлмас. Ноумид - шайтон.
    Қалблар - сирпинади. Тепади юрак.
    Талпина - талпина ёғдулар сари -
    Нигоҳлар ханжарга айланса керак...

    Ёдгор Обид

    Манба: facebook.com 
    Просмотров: 814 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: