Суббота
20.04.2024
13:50
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 6 » Ўзбек муҳожири полицияни провокация уюштирганликда айбламоқда.
    10:31
    Ўзбек муҳожири полицияни провокация уюштирганликда айбламоқда.
    Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбек муҳожирига қарши жиноий иш сохталаштирди. Озодликка мурожаат қилган айбланувчининг яқинларидан бири ўзбекистонликни "пора берганликда айблаш махсус амалиётида” Федерал миграция хизмати ва полиция ходимлари биргаликда иштирок этганини гапириб берди. 

    Москванинг Бибирево туманида шоферлик қилиб кун кечириб юрган Азимов Орифжон шу йилнинг 22 ноябр куни полиция ва Федерал миграция хизмати ўтказган "зачистка” пайтида рафиқаси ва 5 яшар фарзанди билан полиция бўлимига олиб келинди.

    Бибирево тумани 145-полиция бўлимида ноқонуний истиқомат қилаётганликда айбланган онадан бола тортиб олинган ва полициячилар назорати остида номаълум тарафга олиб кетилган, дейди Озодликка ҳодиса тафсилотларини гапириб берган аёлнинг укаси Улуғбек.

    - Улар "Бола қолади, бермаймиз. Касал экан, болнисага текширувга жўнатамиз”, деди. Бола 5 ёшда. Исми Хожиакбар. Мени ва онасини чиқариб юборишди. Бола эса йиғлаб, қўрқинч ҳолатида иккита мелисанинг қўлида қолди. Суд бўлди, болани 5 кун деганда судга олиб келишди ва депортация қилиб қўшишди она-болани. Ҳозир улар депортация марказида сақланмоқда.Бизга полицияда "Душанба кунгача штраф тўласанг, қўйиб юборамиз бола ва онани”,  дейишди.  Уни ичида отделениега отаси келиб, қаерга тўлашни билмай, шу гапни гапирган одам – Андрианов С.А. хонасига кириб, "Штрафни кимга тўлай?”, деб пул чиқарган пайтда уни ушлашиб "Сен бизга пора беряпсан!”, деб протокол тузган. Унга жиноий модда асосида иш очишди энди, дейди поччаси полициячилар тухматига қолганини иддао қилган Улуғбек.

    Маълум бўлишича, 2 декабр куни Азимов Орифжон Андриянов кабинетига кирганида, полиция ходими аллақачон овоз ёзиб олувчи мослама билан ўтирган ва улар ўртасида бўлган суҳбатни ёзиб олган.

    Орифжоннинг адвокати Дмитрий Королёв Озодлик билан суҳбатда ёзув распечаткасида Азимовнинг пора бераётганини исботловчи бирор исбот-далил йўқлиги, полиция ходимлари уни шу гапга тортишга уринганини айтиб берди.

    - У ерда пора бериш бўйича провокация бўлгани аниқ. Менинг ҳимоямдаги шахс жарима тўлашга келган. Ёзиб олинган овоз ҳам жарима тўғрисида бўлган. Полициячилар аввалига Улуғбекка 10 минг рубл жарима тўғрисида айтган. Ота сифатида Ориф соддалик қилиб масалани ҳал этгани борган ва оператив гуруҳ тузоғига тушган. Қолаверса, биз бу ҳодисада яна бир катта қонунбузарликни юзасидан тафтиш олиб боряпмиз: қандай асосда бола онадан ажратиб олинган? Нима сабабдан у 5 кун давомида "гаровда” ушлаб турилган? – дейди Москва шаҳар адвокатлар Коллегияси адвокати Дмитрий Королёв.

    Аниқланишича, полиция 5 яшар Ўзбекистон фуқароси Хожиакбар Абдувалиевни "кўчада топиб олинган безори бола” сифатида расмийлаштирган ва 5 кун давомида шифохонада  сақлаган.

    Адвокат сўзларига кўра, Орифжон Азимовга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 291 моддаси 3 қисми – "Пора бериш” бўйича жиноий иш очилган. Ўзбек муҳожири айби судда исботланса, адвокат Королёв фикрича, у 8 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

    Дмитрий Королёв бундай ҳолатларда одатда Россия судлари сўзсиз айбловчи томон бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари тарафига ён босиши мумкинлигига қарамасдан курашни давом эттириш зарурлиги ва полиция ва ФМСнинг бундай қонунбузарликларини кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш кераклигини илова қилди.

    Ҳозирда депортация тўғрисида қарорини қўлига олган она-бола Москва депортация марказларидан бирида, уларни озодликка чиқараман деб "пора беришга уринган”ликда айбланаётган Орифжон эса Москва тергов изоляторида сақланмоқда: куни-кеча маҳаллий суд уни икки ойга тергов муддатига ҳибсда қолдириш тўғрисида қарор чиқарди. 

    Озодлик Азимовлар оиласи билан боғлиқ ҳодисани кузатишни давом этади. 

    Манба : ozodlik.org
    Просмотров: 607 | Добавил: hamkorlik | Теги: Билдиришлар, Инсон ҳуқуқлари | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: