Пятница
29.03.2024
05:36
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 18 » Ўзбекистон халқининг сиймоси ёш ўғлоннинг кўз ёшларида...
    08:57
    Ўзбекистон халқининг сиймоси ёш ўғлоннинг кўз ёшларида...
    Бугун нафақат бу 11ёшли ўғлон Муҳаммад Абдуллаев йиғламоқда.

    Бугун бутун Ўзбекистон халқини кўзлари ёшланган, бағрилари тилинган. Аммо кўпчилик ўзининг кўз ёшларини кўрсатмайди, кўрсатишни истамайди.

    Бугун кўпчилик инсонларнинг, миллионларнинг дардлари ичларида.

    Муҳаммад ҳам йиғламас эди, аммо у ундан ҳол аҳвол сўраган журналистнинг меҳрли сўзларидан ўзини тута олмади, кўзлари ёшланди. Ахир у ҳали болада! У ҳали меҳрга тўймаган, кўча куйларда тенгдошлари билан қўвлашиб ўйнашга, футбол тепишга, велосипедни учириб ҳайдашга тўймаган болаку ахир!

    Афсуски ҳар бир боланинг оддий ҳуқуқлари бу болада йўқ. Чунки у Ўзбекистон боласи. У ўзининг минглаб тенгқурлари каби оиласига қарашиши керак, отасини қамоққа олганларидан сўнг у 5 одамни боқиши керак.

    Шу эмасми муттаҳам Каримов жиноятчи Тўдасининг энг оғир жинояти?

    Шу эмасми муттаҳам Шавкат Мирзиёев бошлиқ Ҳукуматнинг энг оғир жинояти?

    Шу эмасми Илгизаров бошлиқ Ўзбекистон Парламентидаги гўрсўхталарнинг шармандали аҳволи? Уят сизларга жаноб Диктатор, жаноб вазирлар, жаноб миллатвакиллари деб аталмиш депутатлар!

    Шу ёш болакай сизлардан кўра ақллироқ, сизлардан кўра софдилроқ, сизлардан кўра меҳнаткашроқ экан! У сизлардан кўра, давлатдан кўра яхшироқ ўз оиласига ғамхўрлик қилмоқда.

    Бу оиланинг ҳаққини, ана шу Муҳаммаджонга берилиши керак бўлган нафақаларни сиз Каримов, сизнинг очкўз қизларингиз, Ўзбекистон Ҳукуматининг жойлардаги турли туман амалдор ва мулозимлари еб ётишибди.

    Болалар, оналар ва қариялар ҳақларини еб ютганлар бу дунёдаги энг пасткаш инсонлардир. Уят сизларга Ўзбекистон мулозимлари!

    Аллоҳ сени ўз паноҳида асрасин Муҳаммаджон!

    Ҳазратқул Худойберди 

     AIHMM - HRCA

    Просмотров: 587 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Инсон ҳуқуқлари | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: