Пятница
29.03.2024
17:15
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 4 » Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга ОЧИҚ ХАТ
    07:18
    Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга ОЧИҚ ХАТ
    Ўзбекистон республикаси
    Б Мустафаевга.Олий суди раиси
    Жиззах вилояти Бўстон Ш
    Бўстон шох кўчаси 8/9 уйда
    Яшовчи Разоқов Зиёдуллодан

    А Р И З А 

     Қонунда белгиланган тартибга кўра, республика Олий суди раисиўринбосари Ш Рахмоновнинг 25.02.2013 йил куни берган №ШБФ-758-13 сон жавоб хатидан  норози бўлиб, шахсан Олий суд раиси Б Мустафаевга ариза билан бир неча бор мурожаат қилсамдаБ Мустафаев аризамни кўрмасдан, аксинча аризамни кўриб чиқишга ваколати бўлмаган Олий суднинг фуқароларни қабул қилиш ва шикоятлар бўлим бошлиғи ўринбосари
    Х Каемов аризамни асоссиз равишда 06.052013 ва 29.07 2013 йил кунлари қайтариб юборган. Бу билан менинг Бирлашган Миллатлар ташкилотига ариза билан чиқишимга тўсқинлик  қилинмоқда.

    Белгиланган тартибга кўра, Олий суд раиси ўринбосарларининг жавобларидан норози бўлганимда шахсан Олий суд раисининг ўзи аризамни кўриб чиқиб,  шахсий имзоси билан жавоб берилиши лозим эди. Лекин Олий суд рахбарияти томонидан қонуннинг ушбу талаби бузилмоқда. Олий суд раиси Б Мустафаев сиздан аризамни шахсан ўзингиз кўриб чиқиб, жавоб беришингизни сураган ҳолда яна бир карра мурожаат қилмоқдаман.


    Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2012 28 феврал
    кунги ҳал қилув қарорига кўра менинг Зарбдор туман халқ таълими
    муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига
    қарашли 1-умумий ўрта таълим мактабига нисбатанбуйруқни бекор қилиш ва
    ишга тиклаш ҳақидаги даъво талабим рад этилди.

    Биринчи босқич судининг мазкур қарорини фуқаролик ишлари бўйича
    Жиззах вилоят судининг аппелляция инстансиясида ва вилоят суди раиси
    назорат инстанциясида кўриб чиқилиб биринчи босқич судининг ҳал қилув
    карори ўзгаришсиз қолдирди.

    Суднинг қарорлари қуйидагиларга асосан қонуний, асосли ва адолатли
    чиқарилди деб ҳисобламайман.

    Чунончи:
    2011 йил 03 октябрида мактаб директори Элмуродов Бахтиёр мени ҳақоратлаб, тан жарохати етказганлиги учун 2011 йил 22 ноябрида жиноят ишлари бўйича Жиззах туман судининг карорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддасининг 2-қисми билан ҳуқуқбузар деб топилиб, унга нисбатан 572.000 сўм жарима жазоси белгиланди.Бўлиб ўтган воқеадан кейин мактаб директори Б Элмуродов ўзининг хизмат мансабидан фойдаланиб, мени қонунга хилоф равишда ишдан бўшатди.Мен Зарбдор туман прокурорига ариза билан мурожаат қилдим.

    Туман прокурори мени ишга тиклаш тўғрисида протест келтирди. Протест асосида 2012 йилнинг 18 январида ишга яна буйруқ асосида ишга
    тикландим. Лекин мактаб директори Б Элмуродов ўзининг хизмат мансабидан қонунга хилоф равишда фойдаланиб 2012 йил 20 январ куни Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 100-моддаси 3-4 бандлари асосида яна ишдан бўшатди. Лекин мени ишдан бўшатиш учун ушбу асослар мавжуд эмас эди.

    Биринчидан, мени мехнат вазифаларимни мунтазам равишда бузувчи деб топишлари учун аввал интизомий жазога тортилган ёки мехнат қонунлари
    бошқа норматив хужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан 1 йил мобайнида белгиланган интизомга хилоф ножуя хатти-ҳаракат содир этган бўлишим керак эди. Холбуки, бу холат мен 2012 йил 18 январ куни ишга тикланганимдан то 2012 йил 20 январ ишдан бўшатилган кунимга қадар умуман бўлмаган. 

    Биринчи босқич судида ҳам ушбу ҳолат ўз исботини тўлиқ топти.
    Иккинчидан мен мехнат вазифаларимни бир марта қўпол равишда бузмаганман, яъни мактабнинг ички мехнат тартиби қоидаларида ёки мехнат шартномамда мехнат вазифаларни бир марта қўпол бузиш саналган ножўя хатти-ҳаракатларнинг рўйхатидаги бирон-бир хатти-ҳаракатларни 2012 йил 18 январ ишга тикланганимдан то 2012 йил 20 январ ишдан бўшатилган кунимга қадар содир этмаганман. Мазкур холатлар суд процессида тўлиқ ўз исботини топсада аппеляция инстанцияси судлов хайати мазкур далилларга бахо беришда одилона ва адолат юзасидан ёндашган холда бахо бермади. 

    Ва ишга аълоқаси бўлмаган далилларга асосланиб, қарор қабул қилиб, процессуал ва моддий қонун талабларини қўпол равишда бузди. Бундан ташқари, Мехнат кодексининг 101 моддаси 4-қисмида "Мехнат интизомини бузганлик учун (100-модда 2-қисмининг 3ва 4-бандлари) мехнат шартномасини иш берувчи томонидан бекор қилишга интизомий жазо қўлланиш учун белгиланган муддатлар ўтиб кетгандан кейин йўл қўйилмади”деб белгилаб қўйилган қонун талабидан келиб чиқадиган бўлсак, мен аввало интизомий жазога тортилган бўлишим керак эди. 

    Лекин мен ишга тикланган кунимдан бошлаб, интизомий жазога тортилмаганман. Суд мактаб директори Б Элмуродов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси З Шайматова ва илмий бўлим мудири Д Амруллаеваларнинг кўрсатмаларини далил исбот сифатида карор чиқариш учун асос қилиб олган.

    Лекин айнан уларнинг кўрсатмаларида мехнат вазифаларимни бир марта қўпол равишда бузганлигимни, яъни мактабнинг ички мехнат тартиби қоидаларига ёки мехнат шартномамда мехнат вазифаларни бир марта қўпол равишда бузиш саналган ножўя хатти-ҳаракатларни 2012 йил 18 январ куни ишга тикланганимдан то 20 январ ишдан бўшатилган кунимга қадар содир
    этганлигимни тастиқловчи холатлар мавжуд бўлмасада биринчи босқич суди ўз ваколатидан четга чиқиб, Зарбдор туман прокурори томонидан мени ишга тиклаш ҳақидаги келтирган протестида мухокама қилиниб, қонуний қарор қабул қилинганлигига қарамасдан протестда мухокама қилинган масалаларни қарор қабул қилишда асос қилиб олди.

    Шунингдек суд  З Разоқов томонидан мунтазам равишда дарсларни сабабсиз
    қолдириш(прогул) дарсга конспектсиз кириш ва конспектларни тегишли
    тартибда тастиқлатмаслик, синф журналларини тўлдирмаслик, жамоат 
    топшириқларини, айниқса қўшимча режадан ташқари аммо зарур қисқа муддатли дарсларни ўтишдан бош тортиш холатлари кузатилган унга бир
    неча марта оғзаки ва ёзма тарзда огоҳлантиришлар берилган тушунтириш хатлари олинган ва мактаб касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишларига мухокама қилинган бу холатлар далолатномалар йиғилиш баёнлари З Разоқовнинг тушунтириш хатлари ва ҳакозалар билан ўз исботини
    топганлигини қарор чиқаришда асос қилиб олган. 


    Просмотров: 804 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 1.0/1
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: