Пятница
26.04.2024
23:58
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Декабрь » 23 » Ўзбекистон ва Туркияни қиёслаганда…
    10:43
    Ўзбекистон ва Туркияни қиёслаганда…
    "Юрт эртасини ёшлар белгилайди” дейишади. Шу маънода ўзлиги, миллати, миллийлиги, ўз қадриятлари, халқ хуррамлигининг умрбоқийлигини астойдил истаган ва ана шундай эзгу мақсадни орзу қилган ҳар қандай элпарвар, миллатпарвар давлат энг аввало ёшларга, уларнинг жисмоний ва маънавий камолига жиддий эътибор қаратади. 

    Мен юқорида мазкур мақоламга бежиз "Ўзбекистон билан Туркияни таққослаганда…” дея сарлавҳа қўймадим. Аждодларининг асл ўзаги бир бўлган бу икки давлат ёшларининг бугунги кун ҳаётини бир-бирига қиёслаб бўладими? Таққослашнинг имкони бўса, бу қандай шакл ва мазмунда бўларди? Мен қуйида айни масала юзасидаги ўз қарашларимни баён этишни истардим. 

    Ўзбекистон ва Туркия. Бу икки мамлакат ёшларининг бугунги кунига назар ташлайдиган бўлсак, минг афсузки, ўртада тоғ бўлиб турган жуда улкан тафоввутни кўришимиз мумкин. Гап шундаки,Туркия ҳукумати томонидан миллат ва мамлакат эртасининг бор залворини зиммасига олгувчи ёшларнинг ўқиши, таълим олиши,касб ўрганиши, маданий ҳордиқ чиқариши, қўйингчи, жамиийки жабҳаларда ниҳоятда катта ва чексиз имкониятлар яратиб берилганки, буни кўрган киши фақат ва фақат ҳавас қилиши мумкин. 

    Бир сўз билан айтганда ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш Туркия давлат сиёсатининг асосий муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Туркияда фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратилган. Бу мамлакат ҳукумати томонидан ёшларнинг бепул таълим олиш сестемаси муваффақиятли йўлга қўйилган. Шунингдек,Туркия ёшларига давлат муассасаларидан ташқари хусусий ўқув юртларида ҳам таҳсил олиш имконияти муҳайё этилган. 

    Хусусан, бу ўлка ёшлари Ислом дини таълимотидан ҳам чуқур сабоқ олиш ҳуқуқига эга. Масалан, Қуръону Карим оятларини мукаммал ўзлаштириш борасида ҳам ҳеч бир тўсиқ йўқ. Аксинча,Туркияда диний билимлар дунёвий фанлар қаторида келажак авлод онгига сингдириб борилади. Мазкур мамлакатда ҳар бир ёшга шахс сифатида қаралади ва уларнинг ҳар бирига индивидуал ёндашилади. Бир сўз билан айтганда,Туркия ўз фарзандларни мамлакатнинг асосий негизи сифатида қадрлайди. Бирор бир жабҳада ёшлар ҳақ-ҳуқуқларининг паймол этилиши билан боғлиқ салбий ҳолатлар кўзга ташланмайди. 

    Туркия ўз фарзандларининг олий даражада таҳсил олиши, маънан юксалиши, жисмонан камол топиши учун жамики имкониятларни ишга сола билган. Бу эса ёшлардаги ижодкорлик,яратувчанлик қобилиятининг соат сайин ривожланиши, камол топишида энг муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, Туркия жумҳуриятида ёшлардаги янгиликка интилиш, бунёдкорлик, яратувчанлик ғоялари ҳукумат томонидан фақат ва фақат қўллаб-қувватланади. 

    Салоҳиятли ёш кадрлар ҳамиша ҳукуматнинг диққат-эътиборида бўлади. Ўз навбатида, ҳукумат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликга жавобан Туркиянинг ҳар бир ёш фуқароси яратилган кенг имкониятлардан унумли фойдаканиш, ўқиш, ўрганиш, билим ва малакасини чиниқтириб бориш асносида зеҳну заковотда ривожланган давлатлардаги тенгдошлари билан тенглашиш йўлида юракдан тер тўкадилар, ўз бурчларини сидқидилдан уддалашга астойдил бел боғлайдилар. 

    Диний ва дунёвий билимлатни ёшлар онгига сингдириб бориш орқали улар қалбидаги ватанпарварлик, миллийлик, қадриятларни қадрлай билиш, бурчга садоқат, юртга муҳаббат каби умуминсоний туйғулар камолга етказиб борилади. Мазкур музофон ёшларининг эртасига ишончлари буюк. Бизнинг мамлакат ёшлари каби боши берк кўча қаршисида, аросатда қолишган эмас. Шу боис ҳам Туркия ёшларининг ҳар бири эртанги кунига ўзгача ишонч билан қарайди ва келажак томон дадил одимлайди. 

    Ўзбекистон ва Туркия ёшларининг ҳаёт тарзига оид яна бир муҳим жиҳат шундаки, Туркия жумҳуррияти ёшлари ўз фикр- мулоҳазаларини очиқ-ойдин, ошкора тарзда ифодалаш ва ўз қарашларини қонун доирасида ҳимоя этиш ҳуқуқига эга. Туркиялик тенгдошларимиз ўзларининг ҳар қандай муаммоли масаларини давлат ва ҳукумат даражасига олиб чиқишлари ва уларни шу йўсинда ҳал этишлари учун ҳеч бир тўсиқ қўйилмаган. Ёш авлод бу борадаги ҳақ-ҳуқуқларидан эркин фойдаланадилар. 

    Ёшлар билан боғлиқ муаммоларнинг ечимини топишда Туркия жамиятида истиқомат қилаётган тенгдошларимиз амалий ва оммавий ҳаракат этиш, намойишкорона чиқишлар қилиш йўллари орқали тегишли фикр-мулоҳазалар билдириш, таклифлар киритиш ҳуқуқларидан ҳам кенг фойдаланиш имкониятига эга. Мана шундай вазиятларда ёшларга нисбатан мутлақо таъқибу тазйиқ қўлланилмайди. Ёшларнинг ўз норозиликларини кўча юришлари, яъни намоишлар, пикетлар уюштириш орқали изҳор этишларига ҳеч бир таъқиқ қўйилмаган. Ва Туркия ҳукумати бу каби ҳаракатларга фожиали ҳолат эмас,балки,табиий,одатий ҳол сифатида қарайди ва қабул қилади. 

    Ёшлар табақасининг ҳақ-ҳуқуқлари нафақат мамлакат ичкарисида,балким ҳорижий мамлакатларда ҳам қаттиқ муҳофаза қилинади. Мамлакат ёшлари ҳеч қачон ўқиш ёки иш излаш илинжида ўз-ўзидан ҳорижий давлатларга равона бўлишавермайди. Ва бунга ҳеч бир эҳтиёж ҳам йўқ. Маскур масала билан боғлиқ жараён давлат томонидан мақсадли равишда йўналтирилади ва одилона бошқарилади. Ҳукумат айнан мана шу жиҳатга алоҳида диққат қаратади. Сабаби, ҳар бир ёш фуқаро ушбу давлатнинг эртанги кун давомчиси сифатида қаралади ва қадрланади. 

    Мавриди келганида шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, айнан ҳукумат ғамхўрлигидан илҳом олган ёшлар ўз юртига сидқидилдан хизмат қилıшга, ўқишга, ҳар бир соҳада фаол ва фидойи бўлишга азму қарор қилишлари табиий. Ва ўз навбатида ҳукуматнинг эъзозига жавобан қадр - қимматини билган ва бурчларини чуқур англаган ёшлар ас қотгудек бўлса Туркия деб аталмиш жонажон ватани учун ўз жонларини фидо қилишлари, юрт учун қалқон бўлишларига шубҳа қўқ. 

    Энди эътиборингизни Ўзбекистон ёшларининг бугунги тақдирига қаратадиган бўлсак, ўзбек ёшлари турмуш тарзининг ҳавас қилишга арзигулик қандай жиҳатлари бор? Айни шу масалага тўҳталамиз. Маълумки, нотўғри сиёсий бошқарув натижасида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш –завод-фабрикалар, қишлоқ хўжалиги фалаж ҳолга келтириб қўйилди. Бунинг натижасида мамлакат иқтисоди жар ёқасига бориб қолди. Юқорида санаб ўтилган салбий омиллар мамлакатда кенг кўламдаги ишсизлик муаммосини келтириб чиқардики, ҳудудда ҳукм сураётган қашшоқлик бўҳрони Ўзбекистон ёшларининг ҳам бўғзидан олмоқда. 

    Мамлакатда авж олган адоласизлик,чуқур илдиз отиб кетган порахўрлик, ҳукумат доирасидаги ҳақсизлик, ҳуқуқсизлик бугунги кун ёшлари ҳаётида салбий из қолдирмоқда. Айни дамда ватандош тенгқурларимизнинг аксарияти, айтиш мумкин бўлса,асосий қисми ўқиш, ўрганиш, яратиш ва яратувчанлик, бунёдкорлик ортидан жамият ривожига муносиб ҳисса қўшишдек буюк орзулардан бебаҳра – маҳрум этилган. Аксинча, минг афсузки, айнан Ўзбекистон ҳукуматининг, давлат расмийларининг "ташаббуси” билан бугунги ёшларҳавас қилишга арзигулик қандай жиҳатлари бор? Айни шу масалага тўҳталамиз. 

    Маълумки, нотўғри сиёсий бошқарув натижасида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш –завод-фабрикалар, қишлоқ хўжалиги фалаж ҳолга келтириб қўйилди. Бунинг натижасида мамлакат иқтисоди жар ёқасига бориб қолди. Юқорида санаб ўтилган салбий омиллар мамлакатда кенг кўламдаги ишсизлик муаммосини келтириб чиқардики, ҳудудда ҳукм сураётган қашшоқлик бўҳрони Ўзбекистон ёшларининг ҳам бўғзидан олмоқда. Мамлакатда авж олган адоласизлик,чуқур илдиз отиб кетган порахўрлик, ҳукумат доирасидаги ҳақсизлик, ҳуқуқсизлик бугунги кун ёшлари ҳаётида салбий из қолдирмоқда. 

    Айни дамда ватандош тенгқурларимизнинг аксарияти, айтиш мумкин бўлса,асосий қисми ўқиш, ўрганиш, яратиш ва яратувчанлик, бунёдкорлик ортидан жамият ривожига муносиб ҳисса қўшишдек буюк орзулардан бебаҳра – маҳрум этилган. Аксинча, минг афсузки, айнан Ўзбекистон ҳукуматининг, давлат расмийларининг "ташаббуси” билан бугунги ёшлар суъний райишта тирикчилик қилиш, қорин тўйғазишга маҳкум этилган. Ҳукуматдаги ҳақсизликлар ёш авлод онгини заҳарламоқда. Мамлакатда ҳавас қилишга арзийдиган таълим системаси яратилмаган. Салоҳиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилмаган. Шуни афсус билан таъкидлаб ўтиш керакки,Ўзбекистонда таълим тизими мутлоқо издан чиққан. Мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежларида билим бериш ўрнига фақатгина пул йиға-йиғишлари авж олган. 

    Ўқув даргоҳларида маблағ "йиғо-йиғ” ларнинг: Бугун мактаб фонди, синиф фонди учун, эртасига байрам баҳона, индинига қоровул-қўриқчи, фаррош ҳақи, алоҳида ҳизматлар, метоллалом, макалатура ва комиссия учун деган жуда кўп турлари мавжудки, мабодо анашу ,,бер-беръ”ларнинг биронтасига ҳақ тўлашдан бўйин товлагудек бўсангиз, нақд балога қоласиз. Шу ондан эътиборан мактаб маъмурияти, ўқитувчилар гуруҳининг сизга бўлган муомила-муносабати ўзгаради, қолади: "ўгай бола”га айланасиз-қоласиз. Ҳатто у аълочи ўқувчи бўлса-да энг қолоқ ўқувчига айлантириш ,,машинаси ”ишга тушурилади. Яни бу атайлаб қилинади. Суъний тарзда паст баҳолаш "ўйини” бошланиб кетади. Айниқса,"продлёнка”, яъни дарсдан кейинги машғулот учун пул бермай кўрингчи?! Ана шундан кейин кўрасиз томошони. 

    Марҳум машҳур қизиқчимиз Ҳожибой Тожибойев айтганларидек, чўлда, катта даланинг ўртасида миллиардлаб маблағлар эвазига барпо этилган замановий кўринишдаги коллежлар-ку ҳали-ҳамон бўм-бўш, ҳувиллаб ётибди. Аввало, ҳеч бир боғ-зоғ бўлмаган жойда қурилган коллежга бориш учун транспорт ҳаражати керак. Ҳаражат учун пулнинг ўзи йўқ. Пул ишлаш учун эса иш ўрнининг ўзи мавжуд эмас. Шу боисдан ҳам кўпчилик ўқиш учун эмас, балким қорин тўйдириш мақсадида хориждан иш излаб кетган. Олий ўқув юртларидаги аянчли манзараларни-ку, тасвирламай қўя қолай. 

    Олий ўқув юртларига Давлат бюджетидан тортиб ҳатто шартнома асосида ўқишга "илиниб” олиш амалиётини пора орқали амалга ошириш қойилмақом қилиб йўлга қўйилган. Янаям қизиғи, мамлакат аҳолисининг асисий қисми ишсиз. "Ишчи-ходимлар”га тайинланган энг юқори ойлик маоши эса бор-йўғи 500 000 сўмни ташкил қилади. Бу дегани,оиласида тўрт нафар фарзанди бўлган болажон халқимиз бир ойлик маошига кийим-кечак харид қилса, 30 кун давомида – то кейинги ойликка қадар озуқасиз қолади – "тишининг кирини” сўради деган гап. Мана шундай молиявий жиҳатдан имконсиз оила фарзандлариниг олий ўқув юртларига контракт асосида бир йиллик таҳсил олишларининг баҳоси – 5 000000 сўм қилиб белгилаб қўйилган. 

    Эҳтимол, бу маблағ ҳорижликлар наздида арзимасдек кўринар? Балки,"Бир йилга атиги 5 миллион сўм холосми?” дегувчилар ҳам топилар… Бироқ, 5 миллон маблағни Ўзбекиснонда истиқомат қилаётган аҳолининг ойлик меҳнат баҳосига бир таққослаб кўрингчи? Шундан кейин ҳам ўзбек талабасига, унинг она-онасига, ўзбекистонлик аҳолига осон тутармикансиз? Ҳисоб-китоб масаласида мана, менинг ўзим кўмаклашиб юбораман. 

    Қани, ҳисоб-китоблар оламига кетдик унда: Бир талабанинг олийгоҳда бир йил таҳсил олиси – 5 миллион сўм ҳам дейлик. Бу нима дегани? Эътибор қилинг: бу дегани, 500 000 сўмлик маошга рўзғор тебратаётган, бола-чақа боқаётган ота-она битта фарзандини бир йил олий ўқув юртининг "тупроғини ялаши” учун 10 ой – яъни 2 ой кам бир йил давомида емай-ичмай, кийинмай, қора қозонини қайнатмай, ўзга "жужуқ”ларининг орзу-ҳаваси, тирикчилигини унитиш эвазига сармоя тўплаши керак – шарт дегани! Шунга мажбур деган гап-га! Хўш,шу аснода умргузорлик қилиб бўладими? Кўп афсуски,Ўзбекистонда кридет, айниқса, талаба кридет тизими мукаммал ишлаб чиқилмаган. Мутлақо ишламайди. Олаётган сармоянгизнинг қоқ ярмини банк арбоблари-ю кридет бўлимида ўтирганларга "эҳсон” қилган тақдирингиздагина, бир-икки сўмлик бўлиб қолишингиз мумкин. У ҳам ОТЛИҚҚА бор, ПИЁДАга қайда?!  Ва яна алал-оқибат кридетнинг казо-казоларга "инъом” этилган қисмини ҳам фоизи билан ўз чўнтагингиздан – пешона терингиздан тўлаш,"олмаган” қарзни қайтариш кимга ҳам ёқарди дейсиз?… 

    Ўйлаб қаралса,Ўзбекиснонда институт, университетда ўқиш, билим олишнинг биргина йўли мавжуд: бойнинг томини тешиш – ўғирлик қилиш. Ёҳуд олий билим даргоҳида таҳсил олиш орзузини ушалтиришнинг яна бирор бир муқобил варианти ҳам борми? Бўлса,айтинг? Пора олиб бойиш емасми,мабодо?

    Эсиз, эсиз, Ўзбекистонда ёш кадрлар иқтидорига қараб эмас,"узата оладиган” пора миқдори, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик асосида саралаб олинади. Бу ҳол эса ёшлар руҳиятини синдириш, дунёқарашини мажруҳ этиш, осмонўпар орзуларини ер билан чилпарчин қилиб, келажагини барбод бўлиши каби ўта нохуш ва ўта аянчли оқибатларга олиб келмоқда. Ўзбекистонлик ёшлар ҳаётини кузатар экансиз, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳар қадамда топталаётгалигига гувоҳ бўласиз. 

    Мана, масалан, ислом амалларини, оддий ибодат фарзини бажаришга ҳайриҳоҳ ёшлар ҳукумат томонидан турли диний оқимларга аъзоликда ноҳақдан-ноҳақ айбланадилар, қатағон этиладилар, айбсиз айбдор сифатида қамоққа ташланадилар. Гарчи Ўзбекистоннинг энг Олий Қонун китоби бўлмиш Конституцияда дин, эътиқод эркинлигига изн берилиши алоҳида таъкидлаб – белгилаб қўйилган бўлишига қарамасдан Ислом динига эътиқод қилувчи ёшлар таъқиб ва таҳдид бўрони остида қоладилар. 

    Очиғини айтганда ҳозирги кунда Ўзбекистон ёшларнинг ҳаётига фақатгина ачиниш ҳиси билан қараш мумкин. Энг аянчли жаҳатларидан яна бири шундаки, мамлакат ёшларининг жуда катта кўламдаги қисми айни дамда мақсадли ўқиш,таҳсил олиш учун эмас, балки тирикчилик ташвишида,оила боқиш дардида ҳорижий ўлкаларга чиқиб кетишга мажбур бўлишаётир. Ўзга давлат тилини билмаган ва маълум бир касбий малакага эга бўлмаган тенгдошларимиз ёт элларда иш излаб хору-зор бўлишмоқда. 

    Ўзбекистон деб аталмиш диёрида ҳақ-ҳуқуқлари аёвсиз топталган ёшларимизнинг чет эллардаги ҳаётини ҳам ҳавас қиларли даражада деб бўлмайди: мусофир тенгдошларимиз ўзга эл турмуш тарзи, қонун-қоидалари, тилини ўзлаштиргунларига қадар муддат давомида ҳадсиз таъҳқирлар, аччиқдан-да-аччиқ аламли изтироблар таъмини туюшга маҳкум. Бундан ташқари,"келажагимиз” деб аталаётган авлод вакилларидан бирортаси бошини кўтариб ўз норозиликларини билдириш у ёқда турсин, ҳаттоки бирон бир таклиф ёки янгича фикр билдириш ҳуқуқидан мосуво этилган. Қани, ёшлардан бирортаси норозилик изҳор қилишга уриниб кўрсинчи?! 

    Ана шундан кейин навбатдаги таъзиқ турларининг "намоиши” бошланиб кетади. Яъни, энг аввало, норозилигини билдиришга уринган унингдек "ғаламис” авлод вакили Конституцион тузмга қарши чиққан хоин сифатида эълон қилинади. Янгича фикрлай бошлаган тенгдошимизнинг оила-аъзолари, қариндош-уруғларига кўз тикишади. Кузатув остига олишади Ўз норозилигини изҳор қилишга ошиққан ёш авлод вакилига қарши маҳалла-куй, мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежлари, ИИБ, МХХ ходимлари – барча-барчаси оёққа турғизилади. Худди шу аснода мурғак қалб эгаси бўлмиш нозик ниҳол фарзанднинг юрагига қўрқув-ғулғула ҳисси сингдириб борилади. 

    Ота-оналарнинг қариндош-уруғларнинг, бутун бир маҳалланинг тинчи бузулади. Ўзгача қарашдаги фарзанд камол топган оилага одамлар ҳадиксираш нигоҳи билан қарай бошлашади. Худди мана шу зайилда бутун бир жамият ,,қўрқитиш қироли” остида назорат қилинади. Адолациз тузим олиб бораётган ғоят янглиш сиёсат ва ҳур фикрли фуқароларни бўғиш, қўрқитиш, тақиб-у таъзйиқлар боис ҳам жамият борган сари таназзулга юз тутаётир. Буни англаш мушкул эмас. Ҳеч иккиланмай Ўзбекистонда ҳукм сураётган маънавий ва иқтисодий таназзул бутун бир мамлакатни парокандалик сари етакламоқда дейишимиз мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам бундай таъқиб-у таъзйиқларнинг, оддий халқни хўрлашларнинг оқибати хайирлик билан тугамаслигига тарихнинг ўзи гувоҳ. 

    Дилшод НУРХОНОВ 

    Манба : birdamlik.info
    Просмотров: 1366 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: