Пятница
29.03.2024
05:12
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 6 » ЎЗБЕКИСТОНДА “ОШ” – ИНҚИЛОБИЙ БОСҚИЧЛАР ТАДБИРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЙ ҚАМОҒИГА ОЛИНМОҚДА!
    08:52
    ЎЗБЕКИСТОНДА “ОШ” – ИНҚИЛОБИЙ БОСҚИЧЛАР ТАДБИРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЙ ҚАМОҒИГА ОЛИНМОҚДА!
    "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг чақириғига асосан 1 сенябрдан то 10 сентябрга қадар ўтказилиши кўзда тутилган "Оммаввий Шикоят” – "Оммавий Шодлик” – Инқилобий босқичлар тадбири Каримовнинг куч ишлатар тизимлари томонидан куч билан бостирилмоқда.

    Куни кеча мамлакат пойтахти Тошкентда "ОШ” акциясида иштирок этган фуқаролар бугун эрталабдан куч ишлатар тизимларининг таъқиблари остида қолган.

    Боиси шундаки,кеча Фарҳод бозори ҳудудида бўлиб ўтган  "ОШ” – "Инқилобий босқичлар” тадбири иштирокчилари 5 сентябрь куни  маҳаллий вақт билан соат 13.00 да мазкур акцияни Олой бозори рўпарасидаги майдонда давом эттиришга келишиб олишганди.

    Оқ либосли кишиларнинг бунингдек кўча юришлари Каримов ҳукуматининг ҳаловатини ўғирлиб қўяди,албатта.

    - Гап шундаки,–сўз бошлайди  "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқулова,–Куни кеча,4 сентябрь куни Фарҳод бозори ёнида Ош тадбирини ўтказиш мақсадида йиғилгандик.

    10 кишига яқин оқ либос кийган "ОШ” – Инқилобий босқичлар тадбири иштирокчиларининг ўзиёқ  Каримов ҳукуматини қалтиратиб қўйган кўринади.

    Биз суратларга тушиб,манзилларга етказдик. Ҳали расмларимиз ОАВда эълон ҳам қилинган эмас.

    Бироқ,шунга қарамасдан "ОШ” тадбирида оқ либосда суратга тушган фуқаролар кечанинг ўзидаёқ таъқибга олинган. Шахсан мени кечаси билан эшигимни қоқиб қўрқитишганлари етмагандек,эрталаб соат 8.00 бўлар бўлмас,яна кимлардир остонам тагида ҳозир бўлишди.

    Эшик тирқишидан мўраласам,фуқаро кийимидаги икки нафар йигит турибди.

    Эшигимни қоқавериб,қўллари толишди шўрликларнинг.

    Атай очмадим.

    Негаки,буларнинг ҳаммаси ишимизга халал беришга қаратилганлигини жуда яхши биламан,–дейди комил ишонч билан  Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими етакчиси.

    5 сентябрь куни эрталаб соат 8.00 да  милиция формасидаги Каримовнинг куч ишлатар "қуроллари”  "ОШ тадбирининг фаол иштирокчиларидан бири,ҳуқуқбон Шуҳрат Рустамовнинг хонадонида ҳам чақирилмаган "меҳмон” бўлишди.

    Воқеалар ривожи ҳуқуқ фаолини Шайҳонтоҳур Ички ишлар бўлимига судраклаш билан якун топди.

    Инқилобий босқичлар тадбири иштирокчиси Ш. Рустамов "Бирдамлик” ХДҲ Ўзбекистон бўлими етакчиси М. Эшонқуловага сим қоқиб,  "Огоҳ бўлиб туринглар,милиция ходимлари мени негадир  туман ички ишлар бўлимига  олиб кетишмоқда” дея хабар беришга улгуриб қолган,холос.

    Шундан кейин ҳуқуқбон билан телефон алоқаси узилиб қолган.

    Милиция ходимлари бугун саҳарданоқ "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати фаоллари Владимир Хусаинов ва Татьяна Давлатоваларнинг хонадонларини ҳам ишғол қилишган.

    - Номаълум кишилар келиб менга бугун кун бўйи уйдан чиқишимни таъкидлашди. Чиқсам оқибати яхшилик билан тугамаслигини айтишди. Ҳозир қон босимим жуда кўтарилиб кетган. Дори-дармон келтириш учун лоақал дорихонага боришга ҳам қўйишмаяпти. Уй қамоғига олиндик. Эшигим тагида "ясовул”лар туришибди. Менга бўлаётган бу каби таҳдидлардан кейин хавотирланиб Владимир Хусаинов билан боғландим. Аниқлашимча,Владимир Хусаиновни ҳам менингг куйимга солишган. Унга ҳам кўчага чиқишни маън этишибди. Володия ҳам уй қамоғида экан, - дейди биз билан суҳбатда Татьяна Давлатова.

    Бир сўз билан айтганда,Каримовнинг куч ишлатар тизими ходимлари "ОШ” тадбирида қатнашган ҳеч бир иштирокчини қаторидан кам қилган эмас.

    Каримовчилар 5 сенябрь куни соат 13.00 да Олой бозорида бўлиши кўзда тутилган  оммавий "Инқилобий босқичлар тадбири”ни бостириш мақсадида ҳар бир фуқаронинг уйига эрта саҳардан қадам ранжида қилиб,қутқу солишдан чарчаган эмас.

    Жумладан,Ҳуқуқ фаоли Чамангул Меҳмонова ҳам      куч ишлатар тизимларининг нишонига айланган фуқаролардан бири:

    - Эрталаб дарвоза тақиллади. Чиқиб қарасам,битта фуқаро кийимидаги,яна бир милиция формасидаги икки нотаниш киши турибди.  Улар менга "Бугун ҳеч қаерга чиқманг. Мабодо гапимизга кўнмасангиз ўзингизга муаммо туғдирасиз” дейишди. Уларнинг талабига рози бўлишдан бошқа имконим қолмаганди. Мана,уй қамоғидаги кишидек ўтирибман. Уйим атрофида пойлоқчилар изғиб қолишган,–дея вазият ҳақида хабар беради  Олойда бўладиган "ОШ” тадбирида иштирок этиш истагини билдирган фуқаролардан бири Чамангул Меҳмонова.

    - Пойтахт Тошкентда "ОШ” ўтказишга бел боғлаганларгаки шу тақлидда таҳдид бўлаётган бир пайтда чекка вилоятлардаги фаолларимизнинг,аҳолининг ҳоли нима кечдийкин?,–дея ҳавотир билдиради Малоҳат Эшонқулова.

    Мухтасар қилиб айтганда,Ўзбекистонда "ОШ” – "Оммавий шикоят” – "Оммавий Шодлик” – Инқилобий босқичлар акциясида иштирок этган,Каримов тузумининг адолатсизликларига қарши эгнига оқ либос кийиш учун ўзида куч топганлар уй қамоғига олинмоқда. Халқнинг оммавий Инқилобий Босқичлар тадбири куч ишлатар тизимларининг босими остида қолмоқда.

     

    "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот хизмати

    Манба : birdamlik.info
    Просмотров: 597 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 1.0/1
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: