Пятница
19.04.2024
22:01
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Август » 31 » ЎЗБЕКЛАР ҚАЧОН БИРЛАШАДИ?
    08:44
    ЎЗБЕКЛАР ҚАЧОН БИРЛАШАДИ?
    2010- йили Қирғизистонда Ўзбекларга қарши қирғибаротлар бошланган куни, менинг учун қадрли бўлган устозим, Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашов менга қўнғироқ қилиб, қалтироқ овозда: – Носиржон Қирғизистонда ўзбекларни ёппасига қиришаяпти, тезда ҳамма ёққа тарқатайлик!- дедилар. 

    Мен гумроҳ вазиятни тўғри баҳоламай: Абдусалом ака! Нималар деяпсиз? Агар бу нарсаларни эълон қилиб юборсак икки миллат орасида қирғин бошланади-ку!- дебман. Устоз мендан ҳафа бўлиб трубкани қўйиб қўйдилар. Кейинги куни билсам, қирғин бошланиб бўлган экан. Кейинчалик Абдусалом акадан узр сўрадим. Лекин ҳалигача у кишини кўрсам ёки телефонда гаплашсам, ўзимни гуноҳкор кишидек тутиб ҳижолат қиламан. Мана энди барчанинг кўз ўнгида устоздан яна бир бор узр сўрайман. Шояд шунда озгина кўнглим таскин топса.

    Яқинда бир укамиз Қирғизистонда бўлиб қайтиб, у ерда Ўзбеклар қандай вазиятда яшаётганини айтиб, йиғлаб юборди. Бир жиноий иш билан бир ўзбек ва бир қирғиз фуқаро маҳкамага чақирилса раҳбарлар албатта Қирғизнинг тарафини олишар экан. Бунга ўҳшаш воқеаларни "Озодлик” ва бошқа матбуотлардан эшитиб турибмиз-у лекин вазият ўта жиддий эканлигини ҳалиги укамиз фактлар орқали тушинтириб берди.

    Куни кеча узоқ йиллар мобайнида катта лавозимларда ишлаган бир акамиз билан суҳбатлашим қолдим. Мен у киши билан 90-йиллари танишган эдим. У куши шундай деди: "Қирғизлар аслида тарихан кўчманчи халқ бўлган. Улар бир жойга кўчса ҳаммаси кўчган. Тарқалиб кетмаган. Ўзи кичик халқ бўлса ҳам бошқарилиши қийин халқ. Ҳозирги вазиятда гап Қирғиз халқида ҳам эмас, буни ортида катта кучлар турибди. Қирғиз ҳукумати эса ўшаларнинг ҳимоясига ишониб ён қўшнилари билан турли келишмовчиликларга бораяпти. Қирғиз ҳукумати ишонаётганлар агар дўппи тор келиб қолса дарров бошқа томонга ўтиб оладиганлар тоифасидан.

    Улар Ҳусни Муборак, Саддам Ҳусайин, Абдулла Ўжалон борасида ҳам сотқинлик қилди. Мен аминман эртага Башар Асад борасида ҳам ҳудди шундай бўлади. Қирғиз ҳукумати ўзини ўнглаб олиш керак. Ким дўст-у ким душман англаб олмоғи зарур. Вақтлар келиб Қирғизларга улар эмас атрофидаги қўшнилари кор келади.Бизга келсак, биз бир пайтлар бутун дунёни бошқарган, илм-фан соҳасида дунёни лол қолдирган халқмиз Лекин, ҳафа бўлманг-у, биз азалдан бирлаша олмайдиган халқмиз. Бизнинг аждодларимиз ҳокимият талашиб отасини ҳам аямаган халқ. Қайта қуриш пайтида миллатни бирлаштириш борасида анча ишлар қилинди. Лекин мустақиллик эълон қилингач негадир бирлашиш масласи долзарблигини йўқотди. Аҳир Ўзбек деган миллат биргина Ўзбекистонда яшамайди-ку! Буни ҳам сабаблари бор, лекин бу бошқа мавзу”.


    Акамизнинг гапларида жон бор.Биз доимо совет давридан бошлаб "Биз Ўзбеклар миллатчи эмасмиз! деб мақтаниб келамиз. Нега ўрис, ўз юртида бу ердан мардикорчиликка борган миллатдошларимиз ва бошқа миллат вакилларини албатта рус тилини ўрганиши кераклиги ҳақида қонун чиқарганда, биз матбуотимизда рус тили ҳукмрон бўлиб бораётгани ҳақида ҳеч бўлмаса давраларда гапирмаймиз? 

    Нега битта ўрисни масалан Латвияда ёки Америкада қамаб қўйса Ўрислар у айбдорми йўқми дарров "инсон ҳуқуқлари бузилди” деб оламга жар сола бошлайди. Биз эса шу ерда туғилиб ўсган бир ўрисга:” Нега шу ер ватанинг бўла туриб ҳозиргача Ўзбек тилини билмайсан?” дейишга ҳалигача журъат эта олмаймиз.

    Қирғизистондаги ишларда у ерда яшаётган миллатдошларимизни ҳам хатоси бор деб ўйлайман. Бир қисми ҳукуматнинг ортига пахта қўйиш билан банд бўлган бўлса, бошқаси шаҳсий бойлик ортириш билан овора бўлди. Ўша кунлари "Озодлик” радиосида чиқиш қилган Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов: "Ўзбекларнинг хатоси сиёсатга аралашмагани бўлди. 

    Сиёсатга аралашиш керак эди!” деганларида у киши юз фоиз ҳақ эдилар.Ўйлаб қарасангиз ҳамма жойда Ўзбеклар шунақа. Аҳир, чет элларга сиёсий қочқин бўлиб кетган нечтадан-нечта Ўзбеклар ўша ерларда ҳам баъзилари ўз жонини ўйлаб, баъзилари эса бу ерда қолган қаридошлари тақдиридан қўрқиб ҳеч нарсага аралашмай юрибди. Нима? Ўша ерларда юриб ҳам миллатнинг келажагини ўйлаб тиним билмай мехнат қилаётган дўстлримизнинг жони мингтами? Ватанда қолган қариндош-уруғи йўқми?

    Мени бир савол қийнайди. Нега шундоқ ёнгинасида ўттиз миллион аҳолига эга бўлган Ўзбекистон деган давлат бўла туриб Қирғиз ҳукумати ҳеч нарсадан тап тортмай Ўзбекларга қарши сиёсатини тўхтатмаяпди? Аҳир бу ерда ҳам Қирғизлар яшайди-ку! Ёки бўлмаса бир Ўзбек дипломати бир Қирғизга қаттиқроқ гапириб қўйгани учун Қирғиз ҳукумати уларни "Ичиб олиб тўпаланг қилди” деб қўрқмай баёнотлар тарқатиб ётибди. 

    Менимча юқоридаги суҳбатдошимиз таъкидлаб ўтганларидек бунинг сабаби битта, Қирғиз ҳукумати билади бизни ҳеч қачон бирлаша олмаслигимизни. Агар биз ҳам бошқа халқлар сингари миллатни келажаги учун ҳеч нарсадан қўрқмайдиган курашувчи халқ бўлганимизда Қирғизлар бу қадар устимиздан кулиб, миллатимизни қирғинбарот қилмас эди.

    Шу мақолани ёзаяпман-у, бирибир бу гапларим ҳеч кимни миллий ғурурини қўзғашига ақлим етмай турибди. Аҳир қачонгача "Дунёда бирлаша олмайдиган халқ” деган тавқи лаънатни кўтариб юрамиз?

     Носир Зокир
     Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси
     27- август, 2013-йил.
    Просмотров: 634 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: