Четверг
25.04.2024
08:38
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 5 » Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”
    08:15
    Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”
    28. ИНОМЖОН ТУРСУНОВ 

    Каримовнинг қаршисига чиққан депутатлардан яна бири Иномжон Турсуновдир.  Каримовни сессияда президент этиб тайинлашаётган куни жуссаси кичик бир йигит ўртадаги микрофон олдида оёқда туриб гапира бошлади. Қўлида бир даста қоғоз бор эди. Унинг товуши нозик бўлсада ўша кезда зални титратиб юборганди.

    -Сизлар кимни президентликка сайлаяпсизлар? Бу одам қўшиб ёзишга аралашган. Мана ҳужжатлари…

    У жуда катта рақамларни айта бошлади ва Анишчев бошчилигидаги Москва "десантлари” уни сақлаб қолганини урғулади.

    Ўша кезда бундай гапларни айтиш катта жасорат талаб қиларди ва баъзилар учун бу қўрқинчли эди, шунинг учун ҳам залдаги кўпчиликнинг дами ичига тушди.

    Раислик қилувчи дарҳол микрофонни ўчирди. Иномжоннинг товуши эшитилмай қолди. У кейин президиум томонга қараб юрди ва қўлидаги ҳужжатларни раислик қилувчига узатди.

    Аммо ўша кунлари у турган Тошкент меҳмонхонасига бостириб кирган миршаблар уни дўппосладилар. Муттаҳамликни қарангки, жуссаси кичкина бу йигитни "Миршабларни урди” деб айблашди. Ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик!

    Фарғоналик депутат, драматург Иномжон Турсуновни Тошкент меҳмонхонасида миршаблар дўппослашганда масалани Ошкоралик қўмитасида муҳокам қилдик.

    Кечқурун телевидение ҳам, радио ҳам, эртасига газеталар ҳам қўмита мажлиси ўтгани ҳақида хабар берган бўлсаларда Иномжон Турсунов масаласини четладилар. Топшириқ Девондан тушган экан.

    Хуллас, Иномжонни қамашди. У бизнинг "Ташаббус” депутатлар гуруҳнинг аъзоси эди. Гуруҳимиз унинг озодлиги учун кўп курашди. Лекин озчилик барибир озчилик экан. Бизни кўпчилик қўллаб-қувватламади. Эркинлик кундан кунга йўқолиб бораверди.

    (ДАВОМИБОР).

    Манба : http://turonzamin.org/
    Просмотров: 790 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 1.0/1
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: