Пятница
19.04.2024
01:34
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 30 » Жамолиддин Ортиқов тадбиркорлик ва нон топишдан ҳам мосуво этилди.
    10:39
    Жамолиддин Ортиқов тадбиркорлик ва нон топишдан ҳам мосуво этилди.
    Янги мустақилликга эришган пайтимизда халқ рўшнолик кўрар деган умидлар ҳам йўқ эмасди. Бу мустақилликга эришганимизга ҳам 20 йилдан ортиқ вақт ўтди. Халқ бугунга келиб ўша ўзи орзу қилган рўшнолигига эришдими? Рўшноликни отаси излаб топа олмаганларнинг фарзандлари энди уни топармикан?
    Яккабоғ туманилик (раҳматли) Асадулло Ортиқовнинг ўғли Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаоли Жамолиддин Ортиқов айни кунларда режим томонидан қаттиқ босимларга учрамоқда. Ж.Ортиқовннг бизга хабар беришича, у ишлатиб юрган автомашиналарнинг ювиш шохобчасини бугун (29-10-2013) солиқчилар  босган ва мажбуран ёптирилган. 

    Бунга сабаб қилиб солиқ билан боғлиқ масалалар рўкач қилинган.
    Шундай қилиб, Жамолиддин Ортиқов тадбиркорлик ва нон топишдан ҳам мосуво этилди.

    Бундай ҳол барча ҳуқуқбонлар билан содир бўлади. Маҳаллий ҳокимият
    органларининг Ж.Ортиқовга қанақа "тиши” бўлиши мумкин деган савол
    туғилади? Унинг биргина айби бор ва у ҳам бўлса коллежда ўқийдиган
    жиянини пахта теримига боришига монелик қилганидир.
    Мана шу сабаб уни аввалига машинасидан, энди эса автомойкасидан маҳрум
    этдилар. Шу йилнинг 22 сентябрдан буён у ҳеч биро асоссиз олиб
    қўйилган "Нексия” русумли автомашинасини ололмай сарсон-саргардон эди
    у.

    Ҳурматли мулозимлар! Сизлар "гестапочилар” эмассиз-ку? Гдлян,
    Ивановлар даври ҳам ўтиб кетган эмасми? Нахотки унинг бу "айбини”” сира
    кечиришнинг иложи бўлмаса? У ҳам нотўғри иш қилгани йўқ! У жиянининг
    саломатлиги учун  "ўзи оқ, мехнати қора пахта” дан асрашга уринган
    эмасми? Ўзбек мансабдорларнинг болалари ҳам пахта термайдику. Нега
    энди Жамолиддин Ортиқовга бунчалар зуғум қиласизлар?

    29 октябр куни соат 10.00 да Ж.Ортиқов "Нексияси” бўйича судга таклиф
    этилган, аммо суд негадир бугун тушдан сўнг кўриладиган бўлибди. Бу
    суд мажлиси эса машинага умуман алоқадор бўлмаган жияни Баҳриддин
    Оролов устидан ўтказилинаркан.

    Бу Ўзбекистондаги оддий халқ учун ҳам, ҳукумат мулозимлари учун ҳам
    тушунарлик ҳолат. Маҳаллий ҳукуматдагилар ўзларининг зўрликларини
    кўрсатиш ва керак бўлса кимларнидир қўрқитиб қўйиш учун қўлланиладиган
    усулдир бу.

    Нега? Қани адолатли жамият, қани қонунларнинг адолатли ишлагани? Мана
    бу саволга ким жавоб беради? Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти
    Қашқадарё вилоят бўлими дунё ҳамжамиятидан Жамолиддин Ортиқов атрофида бўлаётган ва режим томонидан атайлаб келтириб чиқарилаётган  воқеаларга бефарқ қарамасликга чақиради.

    Гулшан Қораева

    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
    Қашқадарё вилоят бўлими раиси
    29- октябрь, 2013-йил.


    Просмотров: 607 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Билдиришлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: