Пятница
26.04.2024
22:27
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Ноябрь » 29 » ЗОМИН ТУМАНИДАГИ АЙРИМ МАКТАБЛАР ЧОР РОССИЯСИ ДАВРИНИ ЭСЛАТАДИ.
    08:30
    ЗОМИН ТУМАНИДАГИ АЙРИМ МАКТАБЛАР ЧОР РОССИЯСИ ДАВРИНИ ЭСЛАТАДИ.
    Зомин тумани ДНС-3 юқори босимли катта сув ўтказиш иншоатига қарашли бўлган давлатнинг стратегик объекти бўлган собиқ 27-МКК идорасини хусусийлаштириб олиб, бу ердаги давлат объектларини давлат мулк қўмитаси билан келишган ҳолда сотиб юбориб талон-тарож қилган. Бу бинода 2001 йилдан буён қишлоқ болалари 1-4-синф ўқувчилари 2 сменада таҳсил олишади. Ташландиқ ҳолатга келиб қолган бу мослаштирилган мактаб замон талабига жавоб бермайди.
     
     
    Юртбошимиз ташаббуси билан "2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий  дастури” ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2004 йил 9 июлдаги қарори билан тасдиқланди.  

    Давлат умуммиллий дастурига кўра, мактаблар инфратузилмасини тубдан янгилаб, тўла таъмирлаш  мактабларни  замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш, давлат таълим андозаларини такомиллаштириш, умумтаълим мактабларини малакали педагоглар билан тўлдириш, уларнинг меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш, замонавий бинолар қуриш кўламларини ва мактабларда спорт иншоотларини кенгайтириш вазифалари белгиланди. Лекин бизнинг хукумат қандайдир бир товламачи сохта тадбиркорнинг сотиб олган, ташландиқ биносида келажак авлодни ўқитиш билан баробар қилмишларига қандай қараб турар экан?
     

    Ўзбекистон  республикаси Президентининг 1997 йил  6 октябрдаги «ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА  КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ИСЛОҲ ҚИЛИШ, БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА”ги фармонида белгиланган «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни ҳаётга татбиқ этиш ишлари давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги, республикада таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш ва бу борада қабул қилинган ҳужжатлар моҳиятини кенг жамоатчилик томонидан чуқур англаб олинишига ҳар томонлама шароит яратиш — давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, таълим-тарбия муассасалари ходимларининг энг долзарб вазифалари эканлиги, мавжуд таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш масалалари. Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин туманларида қоникарсиз даражада.
     
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази.
     
    28- ноябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 639 | Добавил: hamkorlik | Теги: Инсон ҳуқуқлари, Билдиришлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: