Понедельник
20.05.2024
12:11
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 8 » Идрисхўжаев Турсун Шарипович мақоласига муносабат.
    08:37
    Идрисхўжаев Турсун Шарипович мақоласига муносабат.
    Турсунхон ака долзарб муаммо хақида ёзибдилар. Муносабат билдиргим келди. Жиззах вилоятида ахолидан метталлолом йиғиб олиш "Вторчермет" ташкилотига юклатилган. 20 йилдан буён бу ташкилотни Хурсанд Тўймуродов бошқариб келади. У кишини вилоятда хамма "Шавкат Мирзияевнинг хамёни" деб атайди.  

    Хурсанд Тўймуродов, хозирги бош вазир Шавкат Мирзияев Жиззахга хоким бўлганидан буён унинг ёнида. Мирзияев Самарқандга хоким бўлганида хам, сўнгра Тошкентга кетганида хам уни ўзи билан бирга олиб кетди. Айни пайтда, "Вторчермет"ни Хурсанд Тўймуродовнинг ўғли Икром бошқараяпти. 

    Вилоятдаги хар бир ташкилот, корхона, муассаса хамда махалла жамоаларига, металлолом бўйича ойлик норма белгиланган. Тартибга кўра, йиғилган металлнинг хар кг учун "Вторчермет" 700 сўмдан сал кўпроқ пул тўлаши керак. Лекин, бу пуллар, хеч қачон металл топширганларнинг хисоб рақамига тўлиқ, тўкис ва ўз вақтида келиб тушмайди. 

    Масалан, 2011 йилда топширилган металлнинг пулини хозиргача олмаган мактаблар бор. 

    Хаммадан қизиғи шундаки, сўнгги пайтда вилоятда металл йиғиш деярли тўтаб қолган, чунки хеч қаерда қаровсиз металлнинг ўзи қолмаган. Бу холатда  "Вторчермет" қандай йўл тутаяпти? Масаланинг ечими оддий бўлиб чиқди: Энди Вторчермет" ташкилоти одамларга ва ташкилотларга эмас, аксинча, одамлар ва ташкилотлар "Вторчермет"га хар бир кг металл учун 700 сўмдан пул тўлай бошлади. 

    Жиззахдаги "Асака банки"да ишлайдиган бир ходимнинг айтишича, хар ойда "Вторчермет" бошлиғи Икром Туймуродов миллионлаб сўмларни АКШ долларига алмаштириб олиб чиқиб кетаяпти. 

    Қўшиб ёзиш билан метал эритувчи қозонларни ишлатиб бўладими ёки йўқми? Бу саволга тез кунларда жавоб хам чиқиб қолади..

    Улуғбек Ҳайдаров
    мустақил журналист
    Просмотров: 630 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: