Понедельник
20.05.2024
15:25
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 26 » Матбуот ҳақидаги кўрсатувга муносабат.
    09:56
    Матбуот ҳақидаги кўрсатувга муносабат.
    Инсон ҳуқуқлари ҳақида гап кетадиган бўлса, бўлаётган воқеалар ҳақида ошкора маълумотлар олиш ҳам фуқароларнинг ҳуқуқи ҳисобланади. Бундай ҳуқуқ бош қомусимизда белгилаб қўйилган. 22- сентябрь куни "Ўзбекистон” телеканали орқали нодавлат газеталари савияси ҳақида бир кўрсатув берилди. Гапнинг очиғи, газеталарда чоп этилаётган материаллардаги имло хатолар, унинг савияси тўғри танқид қилинди. Лекин, "Газеталарнинг нима учун савияси паст? деган саволга жавоб топишга ҳаракат ҳам қилингани йўқ.

    Ҳақиқатда ҳам бугунга келиб одамларнинг фикр доирасини ўстирадиган, мамлакатда бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеаларни холис ёритадиган, давлатни бошқаришда хатога йўл қўйган бирор бир раҳбарни танқид қилган газетани топа олмайсиз.Наҳотки 22 йил даомида ҳеч қайси раҳбар ҳато қилмаган бўлса? Бундан ташқари кўрсатувда иштирок этиб,газеталардаги савия ҳақида гапирганларнинг баъзиларини ўзининг савияси пастлиги билиниб қолди. Кўпчилик иштирокчилар: – мана бу фикр сиёсатимизга тўғри келмайди, буниси сиёсатимизга тўғри келмайди-деган фикрни кўп бор қайтаришди. Агар газеталарда ишлаётган журналистлар фақат сиёсатга қараб ижод қиладиган бўлса бундай газетани совет газеталаридан нима фарқи қолади? 

    Кўрсатувда шаҳсан мен яҳши билган ижодкор Илҳомжон Усмоновни унинг ўзи раҳбарлик қилаётган, мавжуд қарзларидан қутилиб энди фойда кўра бошлаган ”Дилкаш” газетасида чоп этилган иккита асари танқид қилинди. Биринчи асар "Соҳибжамол” деб аталади. Асарда совет даврида казо-казо лавозимларда ишлаган, Гдлянлар даврида қамалган бир мансабдор шаҳснинг қизини бузуқликлари ва бунинг атрофидаги воқеалар акс эттирилади. Кўрсатувда газетадаги баъзи имло хатолар тўғри танқид қилинди.Лекин кўрсатувда иштирок этган адабиётшунослардан бири бу асарни миллий ғояларимизга, сиёсатимизга тўғри келмайди деб айтди. Аммо бугун жамиятимизга қарасангиз маънавий бузуқ аёллар урчиб кўпайиб бораётганига гувоҳ бўласиз. Ижодкор мана шу ҳолатни кўрсатмоқчи бўлган. И. Усмоновни иккинчи асари "Қарғишда қолган туйғу” деб аталади. Асарда ўз ота-онасини, маҳалла кўйини кўнглини ранжитиб оила қурган йигит-қиз ҳақида ҳикоя қилинади. Уларнинг биринчи фарзанди ярми бўрига ўҳшаб туғилади. Тўғри, асарда бўри образи ўта даҳшатли даражада бўртириб кўрсатилган бўлиши мумкин, лекин ота-она, элидан қарғиш олган оиланинг тақдири қандай тугашини ижодкор усталик билан очиб берган.

    Бизнинг қонунларимизда бузуқликни, одамларни даҳшатга соладиган воқеаларни тарғиб қилиш ман этилган. Лекин реал хаётда шунга ўхшаш воқеалар содир бўлаяпди-ку! Аслини олганда бундай камчилликларни фош қилиб, бунга қарши оммавий равишда курашиш керак эмасми? Қонунлар ҳам шунга йўналтирилган бўлиши керак албатта.

    Яқинда Илҳомжон Усмоновни Республика матбуотига раҳбарлик қилаётган мутасаддилар Тошкентга чақириб, орадан ўн кундан кейин Наманган ИИБ сига чақириб айнан юқоридаги икки асар туфайли огоҳлантириб уни жаримага тортилишини айтишган.

    Бизнинг матбуотда бир одат шаклланди. Матбуотда бир шахс ва унинг фолияти танқид қилинса, иккинчи томон фикри ўрганилмайди.Оқибатда ҳалиги танқидий мақола ёки кўрсатув кишида фақат танқид қилиш учунгина уюштирилгандек таассурот уйғотади. Юқоридаги кўрсатувда ҳам шунга гувоҳ бўлдик.

    Ҳўш, нима учун газеталарнинг савияси паст? Юқоридаги кўрсатувда мустақилликдан олдингига қараганда газеталар сони бир неча баробарга ошганлиги айтилди.Лекин, айниқса қайта қуриш даврида газеталар сони кўп бўлмаса ҳам уларнинг савияси ҳозиргига қараганда жуда юқори эди. Шахсан мен Наманган театри ёнидаги киоскачига ойига бир сўм бериб қўяр эдим. Шуни эвазига бир ой давомида севимли газетам - "Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасидан баҳраманд бўлар эдим.Тиражи саккиз юз минга яқин бўлган ушбу газетани ҳар бир сонида халқни ўйлантириб турган муаммолар баралла ёритилар эди. Шунинг учун газета киоскаларга келши билан бир кунда сотиб бўлинар эди. 1989- йили Фарғонада месхети турклари билан ўзбеклар орасида КГБ томонидан уюштирилган тўқнашувлар чоғида мелиция ходимлари томонидан инсон ҳуқуқларини паймол этилишини ҳам биринчи бўлиб айнан шу газета фош қилган.Мустақиллик даврида цензурага барҳам берилиб, бор масъулият муҳаррирлар зиммасига юклатиб қўйилди. Бизнинг матбуотда нима ёритилиш кераг-у нима мумкин эмаслигини муҳаррирлар яҳши билганликлари учун энди улар ўзларини-ўзлари цензура қила бошлашди. Шундан сўнг газеталар сони ошди-ю лекин уларни савияси нолга тушиб қолди.

    Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда мансабдор шахсларнинг фолиятини муттасил равишда жўрналистлар кузатиб боришади. Раҳбарлар матбуот билан ҳисоблашишга мажбурлар. Шунинг учун бу мамлакатларда коррупция ўта паст даражада.Бизда эса раҳбарлар умуман матбуотдан қўрқишмайди. Чунки улар биздаги шароитни жуда яҳши билишади. Бас шундай экан бизнинг мамлакатимиздаги матбуот ҳам ҳеч бўлмаса қайта қуриш давридаги даражага кўтарилиши керак. Бўлмаса ОАВ ларида доимий равишда такрорланаётган – демократик жараёнларни чуқурлаштириш ҳақидаги гап-сўзлар гаплигича қолиб кетаверади.

    Носир Зокир
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

    25- сентябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 667 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: