Понедельник
20.05.2024
12:11
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 23 » ПАХТАЗОР БОЛАЛАРИ
    08:38
    ПАХТАЗОР БОЛАЛАРИ
    ПАХТАЗОР БОЛАЛАРИ (шу номли туркумдан икки шеър) 

    Ёдгор Обид

    1.

    Қора совуқ. Аччиқ шамол.
    Зап увуллар...Зап увуллар.
    Этак тутиб борар беҳол -
    Жажжи қуллар...Жажжи қўллар.

    Йиртиқ калиш. Энгил - юпун.
    Тезроқ чиқақолсайди кун...
    Титраб борар ўҳтин - ўҳтин -
    Жажжи қуллар...Жажжи қўллар. 

    Мурғак ўйлар. Ширин хаёл -
    Бари завол... Бари завол.
    Ўз элида - ўзи увол...
    Жажжи қуллар... Жажжи қўллар.

    Эгат - эгат. Этак - этак,
    Чаноқ тилган қонли билак.
    Мурғак умри - мудҳиш эртак -
    жажжи қуллар... жажижи қўллар.

    2.

    Қоронғи тушиб қолди,
    Белим увушиб қолди.
    Ҳайҳотдек пахтазорда -
    Жинлар қувишиб қоди.

    Бақирсам - йўқ товушим,
    Эски, йиртиқ ковушим.
    Қўлим тутсам кўзёшга -
    Тўлиб кетар ҳовучим.

    Ҳаммаёқ ҳувилайди,
    Бўрилар увилайди.
    Шитирлаган нарсадан -
    Юрагим шувилайди.

    Ғўза бўйимдан баланд,
    ҳечким кўрмас тутсам қад.
    Аммо қад ҳам тутолмам,
    Чайқалади ер ғалат...

    Пахта тўла этагим,
    Ёмон оғрир кўкрагим.
    Этакни ёстиқ қилиб -
    Ётсам тугар эртагим...
    Просмотров: 628 | Добавил: hamkorlik | Теги: Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: