Шодияхон Қосимова
Кўкни тутсин оҳу, нолам, Тилаб васлинг титрар танам. Қарши олгин, кошонанга, Сажда бирла қўйсам қадам.
Остонанга қўйиб бошим, Кўздан тўкай қатра ёшим. Лаббай дегин, лаббай бандам! Сажда бирла қўйсам қадам.
Ожизангман, гуноҳкор қул, Ё Раб! Сенга ошиғи дил. Висолинга етказ санам, Сажда бирла қўйсам қадам.
Шафқат қил жонга Ҳабибим, Дардимга малҳам, табибим. Тўкиламан дув-дув шу дам, Сажда бирла қўйсам қадам.
Манба: shodiyaxon.uz
|