Таъна қилди: «Турарми тилинг
Идоралар ташқарисида?!
Мен наҳотки кўрсам қўй йилин
Юртдошларинг ёш-қарисида?!»
Мулзам бўлдим... Тупроғим гарчанд
Серандиша шарқонасига,
Элтай энди меҳнат дафтарчам
Ҳайқириқлар корхонасига.
Қўлга олмай зўравон хатни,
Йўл бермайин сур ройишларга,
Ишташлашга чорлай ғафлатни,
Чорлай СЎЗни намойишларга.
Чопай, ўпиб таскин исини,
Қорбўроннинг илҳомларида.
Совуққотсам, олай исиниб
Бедорликнинг гулханларида...