Пятница
26.04.2024
05:22
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 25 » Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (11)
    08:25
    Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (11)
    Мен Ташселмаш бозорида тижорат қилар эдим. Бир мендан ёшроқ киши хурмо олиб келди.  Баъзан зарур иши чиқиб қолса,  опа сиз келган одамга харид қилаверинг деяр эди. Бир куни менга, Башорат опа мен Тожикистонга хурмо олиб келгани борган эдим,  у ерда уруш кетяпти, даҳшат,  жуда даҳшат,  аёллар чақолоқлари билан урушдан қочиб кетаман,  деб ғўзапояларнинг ичида  совуқдан ўлганларини кўрдим, ариқнинг ичида ўликлар ётганини кўрдим деди.

    Бир куни,  опа,  мен хурмо тераётганимда бир оёғимни шох тилиб юборган экан оёғим йиринглаб кетибти, мен ТошМИга бориб ярамни дорилаб, боғлатиб келай, сиз қараб туринг майлими, деди.

    Мен рози бўлдим.  Майли бир-бировимизни ҳожатимизни чиқариб туришимиз керакда. Бир маҳал Махсуда опа исмли аёл бозорга кираверишда бекатда будкада ойлик чипта сотиб ўтирар эди. 

    Келиб мен билан салом алик қилиб бўлганидан сўнг, Башорат мени икки ўғлим ўрта мактабни тугатиб,  оқшом чоғи  мактабдан келаётган бўлган, яни битириш кечаси( випускной вечер) дан,  оз-моз ичишган бўлган. Автобуснинг ичида бир йигитга туртиниб кетиб муштлашишгани ҳақида  бизларга хабар келди .Мен турмуш  ўртоғим эртасига РОВД га етиб бориб болларимизни камерада кўришимиз билан ойи йиғиб қўйган пулларингизни буларга бериб бизларни олиб чиқиб кетинг,  дейишибти.

    Бизлар Совет давридаги йигирма минг пул жуда катта пул эди,  ўша пулни тўлаб олиб чиқдик. Сизнинг болангиз ҳам ёш,  биринчи судланиши,  яхши терговчи бўлса ажабмсаки уни мушкулини онсон қилса деб,  юринг иккаламиз менинг буткамга бир пиёла чой ичамиз деди. Мен,  Махсуда опа буларни кимга қолдираман,  яна қўшним менга ўзининг хурмосини  ишониб ташлаб кетди,  деб турган эдим. Холмат келиб қолди,  менга рахмат айтди.  Энди сиз мени нарсаларимга қараб туринг,  деб Холматга ташлаб ўзим Махсуда опанинг буткасига кетдим.

    Махсуда опанинг буткасини эшиги  кўчага,  катта йўлга қаратилган эди. Кун иссиқ деб эшигини илиб қўйган эди салгина очиқ жойдан шамол кириб турсин деб. Бир махал шундай ваҳима билан тезликда катта мошина КамАЗнинг товуши эшитилди.  Тарақ этган бир нарса эшикка келиб урулуб   мени ёнимдан ўтиб Махсуда опанинг қорнига тегди. Бир маҳал Башоратхон мени маззам болмаяпти,  кўйлагимни қаранг деб кўйлагини кўтарди,  қорнидан қон оқяпти. Сиз менга тез ёрдам чақиринг деди. 

    Мен у ёққа югурдим,  бу ёққа югурдим,  ҳеч қаерда,  хеч кимда телефон йўқ. Мен Холматга бўлган воқеани тушунтириб,  агар мен бешгача етиб келмасам бозоркомнинг хонасига хамма нарсаларимни ташлаб кетинг дедим ва Махсуда опани ташқарига олиб чиқдим. Аксига олиб таксиларнинг биронтаси тўхтамаяпти. 

    Мен Махсуда опа секин юринг ТошМИ га пиёда борамиз дедим ва секин асталик билан касалхонага етиб келдик. У ердаги жарроҳ жуда билимдон экан,  опа сиз бугун қолинг агар ростдан ҳам ўқ теккан бўлса кечаси соат бирларда белги беради,  деди. Менга,  Башорат мана телефон номерим,  уйга қўнғироқ қилиб қўйинг илтимос,  деди  зўрға.

    Мен бозорга етиб келиб,  энди нарсаларимни олиб кетаман дейишим билан участка  нозири Махамбет деган киши етиб келди.  Менга Тошмидан қўнғироқ қилишди,  сиз бўлган воқеани менга сўзлаб беринг деди. 

    Мен кўрган билганларимни гапириб мени назаримда қўлда  ишланган ўқ бўлса керак,  овози жуда ваҳималик эди десам. Сиз ўйлаб гапиряпсизми,  шундай замонда ўқ нима қилади,  деб мени уришиб ташлади.

    Эртасига эрталаб мен касалхонага етиб бордим.  Махсуда опани ярим кечасида операcия қилишди,  қўлда  ясалган ўқ экан,  деб менга раҳмат айтди . Шу вақт поччамиз келиб қолди ва менга сиз қаердан қатнаяпсиз,  деб менга мурожаат қилди.  Мен Текстилнийдан қатнайман, десам,  ўша ерда бозор ёқмидеди менга. Мени кўнглим жуда оғриди,  яхши одам бўлганида эди раҳмат синглим аёлимни ҳаётини сақлаб қолибсиз,  деяр эди .Шундайлар хам бор эканда ҳаётимизда дедим.

    Башорат Эшова.

    Манба :  zamondosh.blogspot.com 

    Просмотров: 694 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: