Соғинтириб йиғлатганим, Юрак-Бағрим тиғлатганим. Тушларимда йўқлатганим, Кел энди.
Ширин орзу тердирганим, Севишимни билдирганим. Сездирмасдан севдирганим, Кел энди.
Дардга дармон, бўлма армон, Сенсиз ҳар он, умрим ҳазон. Сенла бирга сурай даврон, Кел энди.
Қийнадинга фироғингда, Муштоқлатиб йироғингда. Бир гапим бор қулоғинга, Кел энди.
Берма озор, нозли дилдор, Тунларимни етма бедор. Жоним минг бор, қилай изҳор, Кел энди.
Қўлда гулим сўлдирмагин, Умидимни сўндирмагин. Ҳижронларда ўлдирмагин, Кел энди.
Шодияхон Қосимова. 2012й
Манба: shodiyaxon.uz
|