Суббота
27.04.2024
07:37
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Октябрь » 7 » Қуёши кулмаган баҳор (15 -қисм)
    09:29
    Қуёши кулмаган баҳор (15 -қисм)
      Курбанай Кемал

    (ўғлим Жалолиддинга бағишлайман)


    Оғир изтиробли ҳаёлдан юрагим сиқилди .Оламда нима гап экан деб телевизорни очдим, "Ахборат” кўрсатуви бошланаётган экан хабарларни бошланишидан олдин телевизор спикери Абдумўмин Ўтбосаров жуда муҳим хабар ўқиб эшитирилиши ҳақида маълум қилди.

    Нима бўлди экан деб диққат билан қулоқ солсам; 
    Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси хабар беради: Ўзбекистон "Эрк” Демократик Партиясининг фаоли Сафарбой Бекжонов Қарақалпағистон Автоном Республикасининг Элликқаълла туманидаги Тарих Музейидан тарихий ноёб "танга"ни, ўғирлаганлик айби билан қамоққа олинди… 
    Телевизорда тантанали равишда эълон қилинган хабарни эшитиб,тош каби қотиб қолдим. 

    Бундан бир – икки, ой олдин жаноб Абдимўмин Ўтбосаров "тухмат " тўла ҳабарни эълон қилганида , гапнинг тўғриси балким қувонган бўлармидим… Сафар акани қаерда эканлиги топилди деб. 
    Қоп- қора тонг отмасдан Ўзбекистон Давлат Бош Пракратураси жойлашган бинонинг олдига бориб сўраб суриштирмас эдим-ми?...
    Ойларча сарсон -саргардон бўлиб юрмай... 

    Орадан 20 йил ўтган бўлса ҳам na қаламимнинг, кучи на ўзимнинг сабрим етади ўша вақтдаги ҳолатимни ифодалаш учун . 
    Жимжитликка кўмилган қоронғу дунёмда тўфон кўтарилиб ер -кўк, чирпирак бўлиб айланмоқга бошлади. 
    Qулоқларим шанғиллаб ҳеч нимани эшитмасдим; эшитсам ҳам ақлан идрок қила олмасдим.
    Бошим айланиб ёнимдаги ёстиқга бош қўйдим... 

    Абдимўмин Ўтбосаровнинг овазидаги ишонч оханги шу қадар кучли эдики , Сафар акани яқиндан танимаган -билмаган , уйдирмадан иборат "туҳмат тўла " тўла ҳабарни эшитган ҳар қандай одам ҳақиқатдан ҳам Қарқалпағистон Автоном Республикасининг Эллиққалла туманида жойлашган тарих музейидан ЭРК Демократик Пратиясининг фаолининг "танга ўғирлаганига" ишонар эди. 
    Сафар ака бир парча занглаган темир "танга”чани, цейф (темир қутча)ни, бузиб ўғирлаётганида ёнида қоравул бўлиб Абдимўмин Ўтбосаровнинг ўзи тургандай ишонч билан гапираётганди ... 

    Қўлидаги бор йўқ бойлиги микрафондан иборат бўлган ҳукуматнинг ўргатилган "тўтиқуш”и, "исботланмаган жиноят ишини” Ўзбекистон Пракратураси бир парча қоғазга ёзиб берди деб оламга жар солиб эълон қилмоқ мажбуриятидами? 
    Нимага мендан бир оғиз сўрамади?
    Инсонга ақл фаросат берганида оллоҳ Абдимўмин Ўтбосаров четда қолганми ё... одамларнинг тақдири менга нима; етарки ўз касбимда ишласам бўлди- деб ўйлайдиганларданми tuhunmadim? 
    Қўлига ёзиб берилган мантини кар -кўр каби текширмай тўғрими ёки нотўғрими деб ўйлаб кўрмасдан эълон қилаверадими ? 
    Бир бегунаҳ инсонниng ҳаёти, оиласи Ўзбекистон Телвидинясининг спекири Абдимўмин Ўтбосров учун "ўйинчоқ” бўлдимикан? 
    Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг терговчиси Ҳусан Аҳмедов Сафар ака ҳақида очилган "дося"сига, "ўғри” деб ёзмаганди Абдимўмин Ўтбиосаров Сафар акани "ўғри” деб эълон қилганида.
    Журналист дегани ҳақиқатни ёзадиган тарафсиз инсон бўлмайдими? 
    Қўлига ёзиб берилган "матн”га, эмас ; бир оз бўлсада виждонига (агар виждон)ни ,қолган бўлса қулоқ тутмайдими? 
    Бирisiни қораламоқчи бўлиб ҳабар айтмоқчи бўлса, иккинчи тарафга ҳам микрафон узатмайдими...

    Абдимўмин Ўтбосаров исмли инсон қиyaфасига кирган шайтон. 
    Zаррача виждонни бўлганида мендан бир оғиз сўраган бўлар эди ...
    Қўлимда рад қилиб бўлмайдиган далилим бўлиб ; лаънати "танга”ни Сафар ака ўғирламагани аксинча Қарақалпағистон Республикаси Элликқаълла туман тарих музейининг директори Ўразали Жумаевнинг ўз қўли билан "экспертиза қилдириб беринг” деб ёзилган тилхатини кўрсатмас эдимми? 

    Мен журналистика факультетини битирмагангандим, лекин шундай бўлса ҳам озми,кўпми журналистик қонун -қоидаларидан хабарим бор . 
    Ҳар қандай журналист қўлига берилган , "хабар”ни ўқиб эшиттирмоқчи ёки газетага фелетон ёзмоқни талаб қилганларида "қораланган" тарафга ҳам микрафон тутиб фикрлари тингланиши керак эмасми ? 

    Ё мен журналистлик қонун қоидаларини нотўғри тушунаманми?
    Аммо бу менинг сўраганларим аниқроғи журналистлардан талаб қилаётганим Ўзбекистон каби корупцияга ботган, диктатура ривожланган давлатда ўз ҳақ- ҳуқуқимни излашим кундуз куни "қўлимга чироқ ёқиб” излаб топа олмайдиганим ноёб бир матоҳ эди "ҳақиқат” деганлари ўшанда.. 

    Энг ачинарлиси орадан ўтган 20 йил мабойнида вазият ҳалиям ўзгармади.
    "Замона зўрники , паймона кўрники" деганларидай,телевидиния ҳам, унда ишловчи спикерлардан тортиб, телвидинянинг директоригача Президент Ислом Абдиғаниевич Каримов бошчилигидаги қўрқув салтанатининг ювиндихўрлари эдилар. 

    Уларда на инсонийлик, на виждон қолганди. 
    Эгасининг ташлаган суягига алданиб оёқларини ялаётган ялоқхўр "итлар" галаси, кечқурун нечук ҳотиржам ёстиқга бош қўйиб ухлар экан? 
    -Нима қилсам экан?
    -Кимдан маслаҳат сўрай?
    -Кимга дардимни айтай?

    -Жавобсиз саволлар бўйимдан баланд тепамда "дор”нинг, ипи каби салонниб турарди. "осман узоқ, ер эса қаттиқ " нима қилишимни ким билан маслаҳатлашиб иш қилишимни билмасдим . 
    Тошкентда яқин кими -кимсам йўқ эди. 
    Бирга ўқиган курсдош дўстларим ҳаммаси Самарқандда қолганди. 
    Ота -.онам, қариндош уруғларим Қарақалпағистоннинг Беруний туманида яшашгани -ю, шу кунгача қадар уларнинг куёвининг қамалганидан ҳабарлари йўқ; айтмагандим онамнинг юраги сиқилмасин деб... 
    Энди нима бўлади? 
    Қишлоқимизда свет ўчмаган бўлса ҳамма телвизор томаша қилади. 
    Айниқса; худо раҳматли дадам ҳеч нима кўрмаса ҳам "ахборат” праграммасини қолдирмай кўрадиган одати бор бугун "ахборат”ни кўрган бўлса? 
    Мен ўлдим...
    Ҳамма қариндош -уруғларим, ҳамқишлоқларим, синфдош дўстларим ҳаммаси эшитишади қишлоқимизда Камол аканинг куёви "ўғри” эканда билмабмиз; ўқиб ақли кирмаган қизи оҳирида; "ўғрини” топган экан-да, деб гап- сўз тарқалиб кетмайдими?
    Чунки бутун ҳамқишоқларим; бир -биримизга бегона эмасдик .
    Барчамиз битта чинорнинг илдизи,yaproqi яъни катта бобом Рейимбой бобонинг авлодлари эдик.
    Қисқача тушунарли қилиб айтсам қишлоқимизда 100 тача хонадон бор. 
    Ҳаммамиз бир -биримизга: амаки, хола, амма, тоға, жиян қолганлари эса қуда -анда бўлиб томирларимиз боғланиб кетганди. 
    Кимининг ўғли , кимининг қизи бўлса ўзора қуда -анда бўлиб бегонадан на келин олардилар на бегонага қиз берардилар.
    Қишлоқимизнинг ва оиламизнинг урф одатларини бузган осийси мен эдим.
    Тамоман бегона оилага келин бўлиб кетгандим. 

    Сафар ака "бегона” бўлганилиги учун ҳамaн кўзга ташланиб, шу қисқа вақт мабойнида бутун ҳамқишлоқларим, қариндош - уруғларим ҳаммаси танишди . 
    Ўзиниям харектери киришимли бўлганиданми ҳамма ақробаларим bilan бирданига апоқ -чапоқ бўлиб кетганди. Қамалишидан олдин сўнги марта уйга борганимизда жияним уйланаётган экан ;тўйда ўзи ёзган "temur hotin" deb nomlangan ҳазил шеърни ўқиб ҳаммани хурсанди қилганди.

    Хулласи калом тўй ҳашамга аралашиб ўзини бегона каби олиб қочмагани учунми ақробаларимизнинг севимли домадига айлагanди.
    Қишлоқимизда Сафар акани 7 ёшдан 70 ёшгача ҳамма танирди.
    Энди қайси юз билан уйга- қишлоқимизга, бораман?
    Бир нондан берса тўйдирадиган бир муштдан урса ўлдирадиган беш акам бўлса?...
    Уларнинг юзига қандай қарайман? 

    Менинг бежавоб шавқатсиз саволларга топадиган жавобим, на дардимга топажак чорам бор эди. Қўлларим калта узатсам османга етмасди , оёқларим эса кундан -кунга қаттиқ ерни тешиб ботиб бораётгандим. 
    Сиғинай десам тоғим, бекинай десам ўрмоним йўқ эди. 
    Ҳаммасидан бира тўла қутилиб бош олиб кетай; қайтмас макконга десам 1.5 ёшига ҳам етмаган Жалолиддинни нима қиламан?... 
    Унинг айби нима ?....
    Атрофимни ўраб олаётган зулм занжири тоборо таранг тортилиб нафас олишим оғирлашётганди.

    Мен кимман?
    Нимадан менинг бошимга бу маломат тошлари отилди?
    Бузоқнинг ҳаққи бор деб "сигирнинг сутини ичмайдиган” одам нечук ўғри деб туҳматнинг тўрига илиниб қамалиб қолди ?
    Кеча кундуз ухламай жавоб изласам ҳам жавобини топа олмайдиган саволлар мўр малаҳ каби бостириб келаётганди.

    Ўзимни тубсиз жарлик ичида оёқ қўли занжирланган ҳолда ҳис қилардим. 
    Фақат юлдуз тўла чексиз осмон ва қоронғу кечанинг ёлғиз малаги ярим ой чарақлаб тураради бош учимда. 

    ***

    Ой ярим, дил ярим ,
    Ғуссадан тўлмас ҳеч қачон.

    ***

    Бошим айлана бошлади, кўз олдим қоронғулашди, ҳолсиз ёстиқга бош қўйдим. 
    Тунданда қора тонгим отди. 

    6.10.2013 yil. 
    Lausanne.

    Манба: facebook.com
    Просмотров: 993 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: