Пятница
26.04.2024
11:31
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 25 » ҚАБРИСТОН ҚУШЛАРИ
    09:01
    ҚАБРИСТОН ҚУШЛАРИ
    Ёдгор Обид

    ( ўтган аср дафтаридан )

    Тош - оғир. Тош - совуқ. Тош бежон.
    Йиллар ўтган сайин нурайберади.
    Кимларнинг шакли бу: Сағирми, султон -
    Қушларга барибир. Сайрайберади.

    Вужуд - ер қаърида, руҳ - қайда сарсон,
    Тош кўзин ўргумчак ўрайберади.
    Сассиз нидоларни босса ҳам хазон -
    Қушларга барибир. Сайрайберади.

    Одамлар келади йўқлаб ҳарзамон.
    Гоҳ эслаб, гоҳ эснаб жўнайберади.
    Ўзи шундай экан аслида инсон -
    Қушларга барибир. Сайрайберади.

    Уларнинг қабри йўқ. Йўқ сўнгги макон.
    Дунёдан кулгандай яйрайберади.
    Бу ер хайкалзорми ёки қабристон -
    Қушларга барибир. Сайрайберади.

    Манба : facebook.com 
    Просмотров: 445 | Добавил: hamkorlik | Теги: Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: