Суббота
27.04.2024
00:17
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 3 » Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (3)
    05:23
    Ҳаёт кундалигидаги ёзувлар (3)
    Кунларнинг бирида инсон хуқуқлари  ҳимоячиси Қашқадарёлик Зулфия опа Ҳайдарова бизларникига  саҳарлаб невараси билан келиб қолди .Зулфия опа гап бошлади .

    Башорат ёдингизда борми,  бизлар Қашқадарёдан 63 киши Америка элчихонасининг тўғрисида пикет ўтказган эдик . Аёллар,  эркаклар  ва қўлида ёш чақалоғлик аёллар боласининг бешиги билан келишиб,  бизлар хар ким ўзининг муаммоси билан пикет ўтказган эдик.  Соат бешларда элчи чиқиб бизларга иш вақти тугаяпти,  сизлар кетмасангизар ўзингларга ёмон бўлади,  деб бизларни огоҳлантирган эди.


    Кеч соат ўн иккиларда учта автобус бизлар томонга кела бошлади,  бизлар уйга кетар эканмизда,  деб жуда хурсанд бўлган эдик автобусдан милиcия ходимлари дубинкалари биан бизлар томонга келиб,  ура бошлашди, деди.

    Бақир -чақирни кўпқаватли уйда яшовчилар  эшитиб қўлида сув билан келишди.  Биттасига ҳам сув берманглар,  қани сув бериб кўрингларчи,  деб хеч қайси биримизга сувни ичдирмасдан мажбурий автобусга тиқа бошлади. Аёелларни бир автобусга,  эркакларни бошқа автобусга,  ёш болаларни яна бир бошқа автобусга тиқиб,  Қашқадарёга олиб кетди ва бизлар шу вақтгача ҳаммамиз уй қамоғидамиз,  деди . Мен Елена Урлаевага телефон қилиб,  бор гапни айтдим,  у сизлар офисга келаверинглар мен ББС  дан ва "Озодлик"  радиосидан , "Америка овози"дан журналистларни таклиф қиламан,  деб айтди.

    Мен ва Зулфия опа офисга тезда етиб бориб бўлган воқеани тарқатдик .З улфия опа менга:  бугун ёки эртага ўғлим Азизни судга Қашқадарёга олиб кеса керак,  мен сизни уй телефонингизни ёзиб қолдирдим деди .

    Бизларни бўш вақтимиз бор экан.  Дадахон Ҳасановнинг уйига фотиҳага бориб келсак бўлар эди,  бир йилнинг ичида Дадахон ака ҳам рафиқасидан айрилди,  ҳам фарзандидан . Бирга бориб келсак бўлар эди дедим. Улар рози бўлдилар.  Телефон қилиб Дадахон акага уйингизга борсак буладими дедим.   Улар рози бўлдилар.   Уйи  Луначарский мавзесида ичкарироқда экан,  ичкарига анча пиёда кириб бордик , кўп ҳам ўтирмадик . Бекатга қайтиб келсак автобус сира келмаса,  туравериб,  ахийри бир амаллаб зўрға уйга етиб олдик. Келсак ўғлим Отабек ойижон РОВД дан телефон қилиб,   ойинг қани,  деб сўради. Мен билмайман,  уйда йўқ,  деб айтсам,  сени ойинг халқ душмани,  сени ойинг тўртта ҳизбутчи аёлни уйингларга яшириб ўтирган экан,  деб қайта -қайта телефон қилаверди деди .

    Бизлар энди уйга киришимиз билан 11 -та милиcия ходими келиб бизларнинг уйни текшириб,  сиз тўртта ҳизбутчи аёлни уйингизга яшириб ўтирган экансиз,  деб менга Алишер дегани дўқ қилди . Мени ва Зулфия опани РОВДга олиб кетишди.  Ўша ерда мен ўзимизнинг участка нозири Обидни кўриб қолдим,  у менга қарамасликка харакат қилар эди.   У   чап томонга югуриб,  ичкарига кириб кетаётганида,  Обид мени чиқариб юбориинг,  десам у мен ҳозир йигирма минутда етиб келаман, деб баҳона қилиб ташқарига чиқиб кетди...

    Шунда мен Зулфия опани нозирига мени ҳам узларингиз билан бирга олиб кетин, г десам улар рози бўлди ва мен улар билан бирга ташқарига чиқиб кетмоқчи бўлган эдим милиcиялар мени олиб қолишди ва эртага қаерда пикет бор, деб менга савол берди . Бизлар биринчи июл куни "Пахтакор" метроси олдида, телестудия   ёнида пикет ўтқазмоқчи бўлган эдик .Ўша пайтда Россиянинг НТВ каналини  Каримов уздириб ташлаган эди .Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларни бизлар рус каналида кўрган эдик . Мен ўша куни бир хонада бир ўзим қолдим.

    *           *           *

    Коридорда тўртта ёш йигитлар кийимлари оҳак,  чарчаган ҳолда зўрға турар эди .Мен улардан сизлар қаердан келдингизлар,  деб сўрадим.  Шунда бир йигит бизлар Чирчиқ шаҳридан иш излаб келган эдик,  бир ширкат бошлиғи билан гаплашиб подъездларни оқлаб,  краска қилаетган эдик,  шу вақт тепадан бир аёл чиқиб:  "вой дод мени уйимга манаву қишлоқилар кириб,  тилла тақинчоқларимни ўғирлаб чиқиб кетибди",  деб милиcия чақирди деди.

    Улар типпа-тик туриб жуда ҳолдан тойишган эди . Шу вақт қизил,  енги калта куйлак кийган,  баланд бўйлик,  гавдалик бир ёш киши келди.  Шунда болалардан биттаси, "мен ҳожатхонага борсам майлими",   деб сўраб қолди.  У, " майли бор",  деди.  Энди ҳожатхонага етганида,  қайт орқангга деди ва хонага олиб кириб кетди . 

    Эртасига Расул,  деган бўлим бошлиғининг ёрдамчиси мени чақириб,  сиз бизларга иккинчи пикетга чиқмайман,  уйда ўтираман, сизлар чақиртирсанглар етиб келаман,  деб тушунтириш хати ёзиб беринг,  деди.  Мен рози бўлмадим,  чунки мен Конститутcияда кафолатланган ҳаракатни   қилган эдим .Соат тунги  1 ларда уйга кетишимга рухсат беришди...

    Башорат Эшова

    Манба : zamondosh.com
    Просмотров: 597 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: