АСЛИДА, ДИКТАТОРЛИКНИНГ ЎЗИ - ЖИНОЯТ. - 28 Сентября 2013 - "Ҳамкорлик" жамғармаси.
Четверг
23.03.2017
01:08
Форма входа
Корзина
Ваша корзина пуста
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 28 » АСЛИДА, ДИКТАТОРЛИКНИНГ ЎЗИ - ЖИНОЯТ.
    09:55
    АСЛИДА, ДИКТАТОРЛИКНИНГ ЎЗИ - ЖИНОЯТ.
    Лола Каримова - Тиллаеванинг ББСга берган интервьюси кўпчиликнинг диққатини ўзига тортди. Бу, албатта, табиий ҳол. Диктаторнинг бир қизи - очиқчасига президентликка "отамерос" талашаётгандай олишиб турган пайтда, иккинчи қизи Лоланинг ўз оиласи, фарзанлари ҳақида гапириши айни масалаларга ўзбекона миллий кийим кийдирилгандек кўринади. Кийиниши ҳам одмигинадек...  Асл моҳиятдан бехабар одамда Лола, оиласи, ўзини тутиши ва суҳбатдаги гаплари нисбатан ҳатто ижобий таъсир қолдириши ҳам мумкин. "Ҳа, энди, оиласи шарафини ҳимоя қилаябди..." деган хаёлга ҳам борасиз.

    ...Агар "оила шарафи" атамасини бу, бор кирдикорлари билан деярлик бутун дунёга танилган оилага нисбатан ишлатиш мумкин бўлса...

    Менда ҳарбир айтилган ёки ёзилган жумлага нисбатан мантиқ нуқтаи - назаридан ёндошиш каби ёмон одат бор... Ҳарбир жумланинг айтилиш, юзага келиш сабаб илдизларига назар ташлаб кўраман. Шунда ундаги баъзи яширин, ёки чала айтилган ҳақиқатлар кўзга ташланади. Швецарияда яшайдиган дўстимиз Алишер Таксанов радиосуҳбатни яҳши таҳлил қилибди. Мен унинг фикрларига тўлиқ қўшилиш билан бирга, баъзи ўзимнинг ақлим етган ерларини қайд этиб ўтишим мумкин...
    Радиосуҳбат, юқорида айтганимдек, бир ўқиган одамда ҳатто ижобий таъсир уйғотиши мумкин. Очиғи, биз билган Гулнорага нисбатан ўзбекийроқ, одамийроқдек... 

    Ҳозирги воқеалардан, жамоатчилик муносабатларидан анчагина хабардорлиги ҳам кўзга ташланади. Ўринли ва керакли жумлаларни танлаш, айтиш ҳам қўлидан келади... Айниқса, болалар ва болалар меҳнати ҳақида... Гўё отаси олиб бораётган сиёсатга нисбатан муҳолифдек... Ҳудди шу жойда бироз ўйлаб кўришга эҳтиёж сезасиз...

    Ёлғонларини ва ёлғонлигини ҳисобга олмаганда...

    Муҳими шундаки, ББС га фақат ёзма равишда жавоб беришга рози бўлган. Ҳарҳолда, муносиб, ўзига керакли шаклдаги қолипларни топиш ва ўз ўрнида фойдаланиш учун қулай йўл. Балки консультантлари ёрдамидан фойдаланиш имкони ҳам ҳисобга олингандир. Ҳуллас, керакли даражада тайёрланиб, кейин берилган жавоблар. Муҳими, ёлғонларни самимият қобиғига ўраб бериш. Бу ҳам маълум маънода фикр юритишни талаб қилади. 

    Маълум бўлишича, ББС берган саволларнинг кўпини четлаб ўтилган ва ўзи қулай келадиган саволларгагина жавоб берган...

    Ҳатто, отасининг диктатор эмаслигини даъво қилиб, бир Франция журналистини судга берганда бўлиб ўтган воқеани ҳам, чалкаштиришга урингани кўриниб турибди. Судни унга қулоқ солмаганлигида айблайди. Аслида, у журналистни судга берганда, пул ва президент қизи сифатидаги обрўси билан иш битириши ва бу ерда ҳам осонгина ютиб чиқиши мумкинлигини ўйлаган. Ҳамма нарсага ақли етадигандай одам ҳудди шу ерда катта хатога йўл қўйганини, отасини ҳам, оиласининг бошқа аъзоларини ҳам асл башараларини очиб қўйганини тан олгиси келмайди...Гапни айлантириб ўтади ва "Суд бизнинг гпимизга қулоқ солмади" дегандай гап қилади. Европада судлар ҳатто президентларнинг ўзларини ҳам жавобгарликка тортишлари мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмаса керак... Суднинг чиқарган қарори эса аниқ - таниқ:

    " ИСЛОМ КАРИМОВ - ДИКТАТОР"
    АСЛИДА, ДИКТАТОРЛИКНИНГ ЎЗИ - ЖИНОЯТ.

    Манба : facebook.com/jodgor.obid
    Просмотров: 149 | Добавил: hamkorlik | Теги: Фикрлар, Билдиришлар | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: