Пятница
26.04.2024
11:05
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 22 » ”БИРДАМЛИК” нинг “ОШ” РАСМЛАР ТАНЛОВИ ЎЗ ҒОЛИБЛАРИНИ АНИҚЛАДИ.
    09:13
    ”БИРДАМЛИК” нинг “ОШ” РАСМЛАР ТАНЛОВИ ЎЗ ҒОЛИБЛАРИНИ АНИҚЛАДИ.
    Рангли инқилоблар ғоясининг ташвиқотчиси бўлган "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати қарйиб 10 йилдирки Ўзбекистон халқини Каримовнинг зўравонликка асосланган режимига қарши тинч,нозўравон усулллар билан курашишга даъват қилиб келмоқда.

    Мазкур уринишларнинг самараси ўлароқ айни шу кунларда "Бирдамлик” Ҳаракати тарғиботу ташвиқот,даъватларнинг маҳсулини кўриш илинжида оммани амалий ҳаракатларга ундамоқда.

    Жумладан,"Бирдамлик” етакчиси Баҳодир Чориев шу йилнинг 26 август куни интернет орқали қилган ўз видео мурожаатида Ўзбекистон аҳолисини Инқилобий Босқичлар томон дадил қадам ташлашга,оммавий бўйсунмасликка чорлади.

    Хабарингиз бор,"Бирдамлик” ХДҲ томонидан ҳар йили мамлакатда  Мустақиллик тантаналари,Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан амалдаги мавжуд режимнинг куч ишлатар тизимлари томонидан кўрсатилаётган қаттиқ қаршиликлар,қақшатқич зарбаларга қарамасдан узликсиз равишда 10 кунлик "ОШ” – "Оммавий шикоят”,"Оммвий Шодлик”,"Оқсаройга Шошилинг”   тадбирлари ўтказиб келинади.



    Мазкур акциялар даврида фуқаролар эгниларига оқ либослар кийиш,  оқликка бурганган ҳолда жамоат жойларини кезиш орқали Каримов диктатурасига қарши ўз норозиликларини намоён этишади.

    Айтиш мумкинки,Ўзбекистон Мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан ўтказилган навбатдаги "ОШ” тадбири ҳам муваффақиятли ўтди.



    Аниқроғи,Баҳодир Чориевнинг оммавий буйсунмаслик борасидаги видео мурожаатининг узвий давоми сифатида яқингинада якунига етган "ОШ” тадбири оммани Инқилобий Босқичлар сари етаклашга қаратилди.

    "ОШ” тадбири доирасида имкон даражасида ҳаракат фаоллари томонидан халқ ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди.

    Бор эътибор аҳоли онгига  оммавий буйсунмаслик,тинч-нозўравон усулда рангли инкилобга эришишнинг сир-асрорларини сингдириш,моҳиятини етказишга қаратилди.

    Ҳар доимгидек,"ОШ” тадбири доирасида ташкил этилган Расмлар танловида ғолибликни қўлга киритиш учун курашлар анчайин қизғин кечди десак,лоф бўлмайди.

    Негаки,"Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ўз ҳисобидан "ОШ” расмлар танловига "Ҳасан Чориев номидаги Олий соврин” учун 3 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ваъда қилган.



    Бир сўз билан айтганда,Ҳаракат томонидан набатдаги "ОШ” тадбири расмлар танловида Олий,1-,2-,3- ўринларга муносиб деб топилган ғолибларига умумий миқдорда 16 минг АҚШ доллари миқдоридаги соврин ажратилганлигидан ҳам хабарингиз бор,албатта.

    Илгари ҳам айтганмиз,яна такрорлаймиз,инқилобни аввало ҳар бир шахс ўзидан, ички қўрқувига ҳукмронлик қилишдан бошламоғи шарт.

    Ички қўрқувига ҳукмронлик қилган кишиларгина ўз эркига,ҳақ-ҳуқуқи-ю,қўйингчи,ўз элига ҳукмронлик қила олиши мумкин.

    Шу маънода "ОШ” тадбирининг талабига асосан Каримовнинг ноинсоний бошқарувига қарши ўз норозилигини оқ либосда ошкор қилмоқликнинг ўзи ички қўрқувни енгмоқлик,кўнгиллардаги ҳадикни қувмоқлик демакдир.

    Шунингдек,  сиз "ОШ” расмлар танловининг ғолиблиги учун бел боғлаш  баробарида нафақат тадбирнинг совриндорлигига,балки бахтли ва тахтли тақдир  совринининг соҳиблигига ҳам даъвогарлик қиласиз.

    Ҳаракатимизнинг мақсад-муддаосини том маънода тушуниб етганлар шундай қилдилар.

    Нафақат танловда қўли баланд келишини,балки Каримов диктатурасига қарши ҳар қандай курашда қўрқмасликларини,  ғалаба қозонишга қодир эканликларини намойиш этдилар.

    Провардида,"ОШ” тадбири расмлар танлови ҳайъатига Ўзбекистонда,шунингдек,ҳорижда яшаётган кўплаб юртдошларимиздан юзлаб оқ либосда тушган суратлар келиб тушди.

    Шуниям айтишимиз керакки,расмлар танлови ҳайъати аъзолари ғолибларни аниқлашда ҳолислик принципларига риоя этган ҳолда,ўз суратлари билан қатнашган тадбир иштирокчиларига муносиб ўрин ажратишда астойдил бош қотирдилар.

    Ниҳоят,"ОШ” расмлар танловининг совриндорлари аниқланди.

    Расмлар танлови ҳайъати қарорига кўра танлов талаблари асосида иштирокчилар орасидан Олий мукофотга битта,1- ўринга 6 та,2- ўринга ҳам 6- нафар ғолиблар танлаб олинди.

    18 нафар оқ либосли ҳамюртларимизга эса фахрли – 3- ўрин насиб этди.

    Сайтимиз саҳифасини кузатиб боринг:тез кунларда "ОШ” раслмар танловининг ғолиблари билан танишиш имкониятига эга бўласиз.

    "Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати матбуот хизмати 
    Манба:  birdamlik.info
    Просмотров: 779 | Добавил: hamkorlik | Теги: Билдиришлар, Ўзбек мухолифати | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: