Пятница
26.04.2024
21:44
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 4 » Мухолифатсиз ҳукумат-бенур ва бефайз
    06:58
    Мухолифатсиз ҳукумат-бенур ва бефайз
    САВОЛ: Ислом Каримов ёки у тайинлайдиган бошқа "каримов”лар мамлакатни неча йил қўлда тутадилар, деб ўйлайсиз? (Бахтиёр).

    ЖАВОБ: Мухолифатсиз ёки мухолифати ожиз жамиятда зулм истагани қадар илдиз отади. Бугун Ўзбекистонда зулмга қарши чиқа оладиган ва уни енгадиган мухолифат йўқ. Шу боис ҳам зулм эмин-эркин ҳукм сурмоқда. Аммо уни йиқитадиган мухолифат қачон етишиб чиқади?

    Қачонки, зулмга қарши мухолифларнинг ҳаммаси ёқавайронликни йиғиштириб, "ман-ман”ликни ташлаб, оний манфаатга сотилмасдан, ёлғончи мухолифатчиларнинг беш тангасига учмасдан, ҳукуматнинг найрангларига илинмасдан бир мушт бўлиб, зарбани бир жойга урсалар зулмнинг илдизини қўпоришлари мумкин. Бу эса қийин масала. Ўтган йиллар бунинг қанчалик қийинлигини исбот этди. Лекин шундай мухолиф куч бир кун етишиб чиқади. Фақат кеч, иш-ишдан, ғишт қолипдан кўчгандан кейин.

    Мухолифатсиз ҳукумат бенур ва бефайз, бекуч ва беор "курашчи”дир. Ҳаммамиз бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз.

    Етар-ки, сув тиниқ бўлсин! 

    САВОЛ: Сиз Ислом Каримов сиёсатини тинимсиз танқид қилиб келасиз. Қамоқхоналар, маҳбуслар, қийноқлар мавзуида ҳам кўплаб танқидий чиқишлар қилгансиз.  Ҳар доим Американи ўрнак қилиб келгансиз. Мана энди Америка аскарларининг Ироқдаги маҳбусларга нисбатан  ваҳшиёна ҳаракатларидан кейин  сиз шунча меҳнатингиз сувга оққанига ачинмайсизми? Америка ва Ўзбекистон орасида фарқ қолмади-ку?  (Муродилло).

    ЖАВОБ: Фарқ бор ва агар сиз мисол келтирган воқеанинг ўзига қараганимизда ҳам ер билан осмон қадар фарқ борлигини кўрамиз.

    Биринчидан, Ироқдаги воқеани шу Американинг аскарлари қилган бўлса, яна шу Американинг аскарлари ўрганиб, ҳисобот тайёрлаб, масалани раҳбариятга тақдим этганлар.

    Иккинчидан, мазкур ҳисобот мутлақо махфий бўлишига қарамай, яна шу Американинг матбуоти уни эълон қилди ва шундан кейингина сиз ҳам бу ҳақда хабардор бўлдингиз.

    Учинчидан, яна шу Американинг Конгресси ҳукумат раҳбарларини сўроққа тортиб, тит-питини чиқариб юборди ва бош эгиб маҳбуслардан, дунё жамоатчилигидан кечириб сўрамаган раҳбар қолмади.

    Тўртинчидан, айбдорларни яна шу Американинг суди очиқ муҳокама қилди.

    Буларнинг қайси бирини Ўзбекистонда топасиз? Шовруқ Рўзимуродов ва бошқалар қийнаб ўлдирилганда фақат хорижликлар гапирдилар, ўзбек мухолифати дод солди, аммо Ўзбекистон раҳбарияти доирасида  сув қуйгандек жим-житлик эди. Қулоқлар кар, кўзлар кўр. Ким текширдию қайси матбуот бу ҳақда ёзди? Айбдорларни қайси суд муҳокама қилди?

    Демократия бус-бутун, камчиликсиз тузум эмас, жумладан Американинг ҳам муаммолари тиқилиб ётибди. Аммо демократия ўз камчиликларини топиб ва даволаб боради.  Ҳеч бўлмаса шунга уринади. Диктатура эса камчиликларни босиб, яшириб ётган юҳодир. Унинг қаршисига чиққан унинг домига тушади. Фарқ мана шунда.

    Ёзганларим сувга оқса оқар, етар-ки ўша сув тиниқ бўлсин!

    Қайтиш хаёлдир

    САВОЛ: Мен ўзимни янги авлоднинг вакили деб биламан. Чунки ўзимдан олдинги авлод ҳақида менда нотўгри маълумотлар бўлганини четга чиқиб билдим. Бунда жумладан сизнинг веб саҳифангиз ҳам рол ўйнади. Жуда кўп нарсани билмас эканман, биз кўзи кўр қилиб етиштирилган авлод эканмиз. Лекин ана шу кўзи кўрлар орасида четга чиқиб ёки мамлакатнинг ўзида ҳам чекланган имкониятлар билан кўзлари очилаётган бир янги авлод бор. Мен ўзимни ана шундай янги бир авлоднинг вакили деб биламан. Сиз ватан ҳақида кўп ёзасиз. Хўп, шу  Ватанга қайтмайсизми, агар қайтсангиз, қачон ва қандай шароитда қайтасиз? (Одил).

    ЖАВОБ: Биласизми, қачон қайтиш ҳақидаги саволга жавоб бериш учун нима учун чиқиб кетгандим, деган саволга тўхталиш керак.

    Ишлаб пул топиш ёки шароитни яхшилаш ё бўлмаса болаларни ўқитиш каби  сабаблар билан эмас, тирик қолиб, қўлимдан келгани қадар инсон озодлиги учун курашни давом эттириш истаги билан чиқиб кетганман. Чунки мен ҳам  сиртдан ўлимга ҳукм қилинганлардан бири эдим.

    Номим 1991 йилнинг 30 октябрида Олий Кенгашнинг 7-сессиясида Ислом Каримов сиёсатига қарши исён қилган депутатлар рўйхатининг бошида тургани учун ҳам бошқаларга нисбатан мени олдинроқ йўқ қилишни режалаган эдилар. Ўша сессияда  мен билан бирга бош кўтарган депутатлардан  кўпчилиги сиёсий саҳнадан йўқотиб юборилди׃ Шовруқ Рўзимуродов, Тойиба Тўлаганова, Мурод Жўраев, Самандар Қўқонов, Иномжон Турсунов, Ойгул Маматова ва бошқалар.

    Ўзим билан бирга оилам ҳам қувғинга олинди. Умр йўлдошимни мендан воз кечмагани учун судга, жавобгарликка тортишди. Булар ҳақида кўп ёзганман. Бундан 15 йил олдин йўлимга қўйилган тўсиқлар бугун ҳам турибди. Агар ана шу тўсиқлар олиб ташланса ўша заҳоти қайтаман. Лекин бу яқин орада бўлишига кўзим етмайди. Диктатура осонликча жон бермайди.  Бу эса қайтиш ҳақидаги хаёлларни емира боради. Аччиқ реализм!

    Агар ватан Каримов бўлса, мен бу ватандан кечдим!

    САВОЛ: Сиз нима учун мақолаларингиз ва бошқа ёзган асарларингизда Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Озод Шарафиддинов каби Ўзбекистон қаҳрамонларига ҳужум қиласиз? Бу улар қаҳрамонликни олиб, сиз ололмаганингиз учун эмасми? (Камолиддин).

    ЖАВОБ: Бундай қаҳрамонлик унвонларини қачонлардир олишим мумкин эди. Фақат бунинг учун феълимда гадонинг, қулнинг кунига тушишга мойиллик бўлиши керак.  Шундан "бенасиб” қолганмиз.

    Журналист Дадахон Ёқубов билан бирга 1990 йилда Наврўз марафонини ўтказганимизда халқни ишонтира олиш  ва эргаштира олиш кучимизни кўрган Каримов  ишни бизни "сотиб олишдан” бошлаганди. У ўшанда менга  "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонини берган эди. Тарихни варақласангиз бу унинг президент сифатида имзолаган биринчи фармони эканини кўрасиз. Лекин унга "содиқ” бўла олмадим.

    Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Озод Шарафиддиновларни шахсан танийман. Эркин ака билан икки йил Ўзбекистон Олий Кенгашининг Ошкоралик қўмитасида, битта хонада ишлаганмиз. Бу ҳақда "ИАК” мемуарида батафсил маълумот топишингиз мумкин.

    Ижодкор миллатнинг виждони дейишади. Лекин бу виждон фақат ўзининг ҳаловатини ўйласа, қотилликлар, жиноятлар, ўғирлик, талон-тарожликка шерик бўлса у виждон эмас, жиғилдон, ҳаром жиғилдондир.

    Ижодкор икки юзламачилик қилса чидай олмайман. Қўлимдан нима ҳам келади? Фақат фикрларимни очиқ ёзишим мумкин. Бу қадар.

    Четда юрганимда ана шундай ижодкорлар орага тушиб, "Қўйинг ҳаммасини, келинг оқсоқолни бир-икки мақтаб ёзинг, иш ҳам берадилар, унвон ҳам” деганларида  севиниб югурмадим, қўлимдан келмади.

    Озод ака  халқ дардини энг кўп билган одам. Шу одам ҳам халқдан юз ўгириб кетгани фожеамиз нақадар буюклигини кўрсатади.

    Бугунги унвонлар ўткинчи. Бугун Каримовнинг қўлидан унвон олиш унинг жиноятларига шерик бўлишдир. Виждонга содиқ қолишдан буюк унвон йўқ. Америкада ва бошқа жойларда ижодкорлар унвон олмайдилар. Уларнинг қадр – қимматлари асарларининг аҳамияти билан ўлчанади.

    "Агар ватан Каримов бўлса, мен бу ватандан кечдим, агар унвон Каримов бўлса бундай унвону вазифалардан кечдим” дея "Озодлик” радиосидан 1993 йилда айтганман. Шу сўзимга содиқ қолдим.

    Жаҳонгир МАМАТОВ,
    "Оқсарой сирлари” китобидан.

    Манба : turonzamin.org
    Просмотров: 656 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: