Пятница
26.04.2024
14:36
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 8 » Нега энди ҳар куни ваҳималар ичида яшашимиз керак?
    07:38
    Нега энди ҳар куни ваҳималар ичида яшашимиз керак?
    6 сентябрь куни  соат 16.00 да Қарши шаҳрининг  кўплаб мактабларида ота-оналар мажлиси ўтказилган. Буни Қарши шаҳри мактабларининг "умумий ота-оналар мажлиси” дея аталса ҳам хато бўлмаса керак. 

    Мажлислардада одатда гулдонлар учун, ёки парда ва бошқа шунга ўхшаш жиҳозлар уун пул йиғишдек "муҳим” масалалар кўриб чиқиларди, бу сафар эса ота-оналардан бир сирли  тилхат ёзиб бериб, уни имзолашни талаб қилишган. Халқ орасида юрган, айни дамда миш-миш дея эьтироф этилаётган гап ҳам орада қистириб ўтилди. Яъни, ёш болаларнинг йўқолиб қолиши.

    Муаллимлар бу каби урчиб бораётган миш-мишлар сабабини ота-оналарга тушунтириб бериша олмади. Аслида буни  тушуниш учун олий маьлумотли бўлиш ҳам шарт эмас, нега  деганда Қарши шаҳрида оралаб юрган миш-мишлар ҳақиқатга ҳам ўхшаб кетаяпти.

    Мажлис "қаровсиз юрган болаларни ўғирлаб кетишаяпти ва органларини олишаяпти” – деган гаплар ҳақида борарди. Демак бу ростга ўхшайди(?).

    Мактаб эса бу муаммо олдида ўз масъулиятини соқит қилишга уринаётгани ҳам  бежиз эмас! Балки ота-оналар болаларини мактабда ўқитаётганлари учун айбдордир(?).  Катта бир армияси бор, боз устига бир миллонга яқин куч ишлатар тизимларига эга мамлакатда "бола ўғриларини наҳотки таг томири билан йўқотишни имкони бўлмаса?

    Қарши шаҳри мактабларида ота-оналардан олинаётган "тилхат” мавзуси эса қуйидагича:

                       Тилхат

    Мен _____________________,  фарзандим _____________  ўрта умум таьлим мактабининг _____ синфида ______________________ рахбарлигида ўқийди. Фарзандимнинг мактабга келиши ва кетишини назорат қилишни ўз зиммамга оламан.

    Имзо______          Сана:

    Мана шунақа тилхатга қўл қўйган ота-оналарда бир савол туғилаяпти. Нега энди ҳар куни ваҳималар ичида яшашимиз керак? Нима учун биздаги маҳаллий ОАВ ларда "жаннатда” яшаяпмиз деган мавзуларда хабарлар тарқатиб, мақолалар ёйишади? Нега телевидение жим? Қачон бизнинг Ўзбекистонда цензура йўқолади ва биз ҳам бошқа мамлакатларда бўлгани каби очиқ жамиятда яшай бошлаймиз?

    Баьзи бир ота-оналарнинг тахминларича, бола ўғрилари мавжуд ва бундан режим уларни шунчаки, яширин тарзда огоҳ этмоқда. Миш-мишлар кўпаяверса, ота-оналар болаларини мактабларда ўқитмай қўяди. Буни яшириш кимга ва нимага керак?

    Савол туғилаяпти: бола  ўғриларини орқасида ким, ёки нима мақсадлар турибди? Агар жамиятимиз очиқ ва қонунлар амал қилишадиган  бўлганда эди, бунақа тилхат ёзишга ҳожат ҳам бўлмасди. Цензурани йўқотиш вақти келмадимикин? Бу каби миш-мишлар сабаб, болаларимизнинг ҳаттоки ҳожатхонага боришларига ҳам юраклари бетламай қолдику!

    Гулшан Қораева

     Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
     Қашқадарё вилоят бўлими раиси
     7- сентябрь, 2013-йил.
    Просмотров: 580 | Добавил: hamkorlik | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: